Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва унда Жошуа Ван ҳакамларнинг бир овоздан берган қарори билан ғалаба қозонди.
Жошуа Ван 24 ёшда. Мянма вакили UFCдаги дебютини 2023-йилда ўтказган ва 2025-йилда чемпионлик унвонини қўлга киритган. Унинг UFCдаги рекорди 11 та ғалаба ва 1 та мағлубиятдан иборат.
Александр Пантожа эса 36 ёшда. Бразилиялик жангчи UFCдаги дебютини 2017-йилда ўтказган. У 2023-йилда энг енгил вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган ва шундан сўнг камарини тўрт марта ҳимоя қилган. Унинг UFCдаги рекорди 14 та ғалаба ва 5 та мағлубиятдан иборат.
Ушбу вазн тоифасида ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темиров ҳам фаолият юритади. У 24-октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳридаги “Этиҳад Арена” мажмуасида ўтказиладиган UFC 333 турнирида октагонга кўтарилади.
Мазкур баҳсда Темировга англиялик Лоунер Кавана рақиблик қилади. Аҳамиятлиси шундаки, ҳозирда ҳар икки спортчи рейтингда ёнма-ён бормоқда: Кавана ушбу дивизионда олтинчи, Темиров эса еттинчи поғонани банд этиб турибди.
Турнирнинг асосий жангидан олдинги баҳсида енгил вазн рейтингининг 2-рақамли вакили Арман Сарукян бразилиялик Маурисио Руффига қарши октагонга чиқди. Жанг Сарукяннинг биринчи раунддаги нокаути билан якунланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.