Юнусжон Насимжонов Жиноят кодексининг 167-модда 3-қисми «а» банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-модда 2-қисми «а» банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан гумонланувчи сифатида судга жалб қилинган. У 2021−2026 йилларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасига раҳбарлик қилган.
Алишер Ғаниев эса Жиноят кодексининг 205-модда 2-қисми «а» банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 223-модда 2-қисми «в» ва «г» банди (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, уларнинг иккиси ҳам Шавкат Мирзиёев томонидан 27 январда бўлиб ўтган йиғилишда ишдан олинганди. Йиғилишда яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва солиқ маъмурчилиги бўйича пойтахт солиқ органларининг иши мутлақо қониқарсиз экани қайд этилганди.
Йиғилишда айрим солиқ бошлиқлари тушумни кўпайтириш ўрнига қўштирноқ ичидаги «тадбиркор»ларга «ҳомийлик» қилиш билан бандлиги кўрсатиб ўтилганди. Масалан, шаҳарда ўтказилган текширувларда 70 миллиард сўм солиқ ҳисобланмасдан қолгани аниқланган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг шаҳар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Алишер Ғаниев қўштирноқ остидаги «тадбиркор»ларга солиқдан қочишда йўл кўрсатиб юргани қайд этилган ва ўша куниёқ ишдан олиш топширилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.