Нодирбек Шавкатов Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Нодирбек Шавкатов Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя — 2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медалини қўлга киритди.

Аралаш жанг санъатининг modern йўналишида — 71 кг вазн тоифасида иштирок этган Нодирбек Шавкатов бронза медали соҳиби бўлди.

Ҳамюртимиз ярим финал босқичида Қозоғистон вакили Қодирбек Шинбаевга қарши баҳс олиб борди. Мазкур тўқнашувда рақибига имкониятни бой берган Шавкатов мусобақани учинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, Нодирбек Шавкатов Ўзбекистон делегацияси ҳисобига Аичи-Нагоя — 2026 Осиё ўйинларидаги иккинчи медални қўшиб қўйди.

Манба: www.stadion.uz.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.