Узунлиги 1,2 километр бўлган лойиҳа Машраб ва Сариқуй кўчаларини қамраб олган. Унинг умумий қиймати 18 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 8 миллиард сўми республика бюджети, 10 миллиард сўми эса тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.
Бу ерда кенг пиёдалар йўлаклари барпо этилган, замонавий ландшафт дизайни яратилган, фавворалар ва ёритиш воситалари ўрнатилган.

Давлат раҳбари кўча бўйлаб сайр қилиб, аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот қилди.
Ўтган ҳафта Шавкат Мирзиёев Нукусда ҳам бўлиб, у ерда ободонлаштирилган кўчани кўздан кечирган эди.

Қиймати 271 миллиард сўм бўлган йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 796 метрни (эстакада қисми 596 метр), кенглиги эса 26 метрни ташкил этади.

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.