Саида Мирзиёева ва Нежмеддин Билол Эрдўғон Истанбулдаги Ибн Халдун университети ҳамда Yenidogu мактабига ташриф буюрди. Саида Мирзиёева мазкур таълим муассасаларидаги ўқитиш ёндашувлари, жумладан, ёшларнинг қобилиятларини ривожлантириш ва мустақил фикрлашини шакллантириш усуллари билан танишди.
Мирзиёеванинг таъкидлашича, ушбу тажриба ҳамкорликда ишлаш учун янги имкониятлар очади. Таълим соҳасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.