Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи атрофидаги муҳокамалар бўйича расмий баёнот берди

Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейи атрофидаги муҳокамалар бўйича расмий баёнот берди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи фондини кўчириш ва хатловдан ўтказиш ишлари юзасидан расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, 2026-йил 9-июнь куни музейнинг 847 номдаги нодир қўлёзма манбалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг махсус сақлаш хонасига топширилган.

Хатлов жараёнида дастлабки ҳисоб ҳужжатлари ва мавжуд ашёлар миқдори ўртасида айрим тафовутлар аниқланди: нодир қўлёзмалар 831 та ўрнига 847 та, тошбосма нашрлар 1 334 та ўрнига 1 491 та, ёзувчи ва шоирлар архиви материаллари эса 173 та ўрнига 189 тани ташкил этган. Ҳозирда ушбу фарқлар сабабини аниқлаш бўйича инвентарь китоблари солиштирилмоқда. Музей ташриф буюрувчилар ва тадқиқотчилар учун вақтинча ёпилган бўлса-да, ходимлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Янги Тошкент ҳудудида барпо этилаётган янги бино фойдаланишга топширилгач, музей фонди у ерга кўчирилади, амалдаги бинонинг кейинги тақдири эса ваколатли органлар томонидан ҳал этилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.