Тошкент
Ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади. Кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10…+12°, кундузи +18…+20° бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ёғингарчилик кутилмайди. Кечга томон Қорақалпоғистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3…+8°, Қорақалпоғистоннинг шимолида −1…−3° гача пасаяди. Кундузи +17…+22° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +7…+12°, кундузи +20…+25° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ҳарорат кечаси +7…+12°, кундузи +18…+23° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +9…+14°, кундузи +20…+25° бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Куннинг биринчи ярмида айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +7…+12°, кундузи +15…+20° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар
Айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда кучли ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланади. Шунингдек, туман тушиши ва сел келиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +2…+7°, кундузи +13…+18° бўлади.
4–5 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи сақланиб қолади.
Аҳоли ва сайёҳларга тоғли ҳудудларга сафар қилишда об-ҳаво шароитларини ҳисобга олиш тавсия этилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.