АҚШ тарихида илк бор мусулмон сенатор сайланди

АҚШ тарихида илк бор мусулмон сенатор сайланди


Мичиган штатида ўтказилган сайловларда Демократик партиядан номзод Абдул Эл-Сайед ғалаба қозониб, АҚШ тарихида Сенатга сайланган биринчи мусулмон сифатида қайд этилди.

«Мичиган, биз буни уддаладик!» дея ўз тарафдорларига мурожаат қилган Эл-Сайед Сенатда штат номидан вакиллик қилиш катта шараф ва масъулият эканини таъкидлади. У сайловолди кампанияси давомида тез-тез «Иншааллоҳ» иборасини ишлатганини эслаб, ғалабадан сўнг бу сўз «Алҳамдулиллаҳ»га айланганини алоҳида эътироф этди.

Янги сайланган сенатор 2027 йилнинг январь ойида расман қасамёд қабул қилиб, ўз лавозимидаги вазифаларини бажаришга киришади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.