Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларга эга чиқишди

Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида навбатдаги медалларга эга чиқишди

Тошкентда самбо бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Орта қолган кунда бир қатор вазн тоифаларида медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди. Унда ўзбекистонлик спортчилар 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Кумуш медаллар:

— 58 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо)

— 59 кг: Лутфилла Сайдаматов (жанговар самбо)

Бронза медаллар:

— 88 кг: Санжар Аблакулов

— 80 кг: Мухлиса Турдиева

Спортчиларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон МОҚ раҳбарияти ҳам қатнашди.

Самбочиларимизнинг мусобақада шу вақтга қадар жамғарган умумий медаллари 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронзага етди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.