Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси юк хонага иккита аёлни олиб ҳаракатланди — видео

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси юк хонага иккита аёлни олиб ҳаракатланди — видео

«Одам кўпайиб кетгани сабаб иккита одамни «капот»га солдим», — дейди ҳайдовчи.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Cobalt ҳайдовчиси машина юк хонасига аёлларни олиб, ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХХ маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса Фарғона вилоятида содир бўлган. Вилоят ИИБ томонидан ҳолат ўрганилиб, ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилган. Унга МЖтКнинг 128-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси юк хонага иккита аёлни олиб ҳаракатланди — видео
«8 июль куни Намангандан Фарғонага келаётганимда одам кўпайиб кетгани сабаб иккита одамни «капот»га солиб, олиб келдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди», — дейди ҳайдовчи.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.