Ходим ҳолат юзасидан ИИБга ариза ёзган. У жароҳат сабаб гапиролмади ва унинг онаси ҳодисани айтиб берди.
Жабрланган ходимнинг онасининг айтишича, раҳбар ва ходим ўртасида иш юзасидан тортишув юзага келган. Шундан сўнг, раҳбар ходимини жағ қисмига уриб, кучли тан жароҳати етказган.
“Жағ суяги ёрилиб кетган. Бу инсоннинг боласими? У ёшларга ўрнак бўлиш ўрнига, уриб, жағини синдиряпти. Ўғлимнинг аҳволи ҳозир қониқарли. Эрталаб соат 10:00 ларда жағини тикдик. Ҳозир очилмайди, гапиролмайди. Оғзига сув томизиб ўтирибмиз”, — дейди она.
Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Улуғбек Султоновнинг айтишича, йиғилиш вақтида раҳбар ва ходим ўртасида ўзаро ҳурматсизлик бўлган. Раҳбарга нисбатан ходим ҳурматсизлик қилган. Йиғилишдан сўнг хонада уларнинг иккиси қолган, шу сабабли ҳолат бўйича аниқ маълумот йўқ.
Шунингдек, вилоят ИИБ ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.