АҚШда ўзбекистонлик иштирокидаги ЙТҲ катта шов-шувга сабаб бўлди

АҚШнинг Огайо штати Мэдисон округида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ортидан 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси Беҳзод Асраровга айблов эълон қилинди. Ҳодиса оқибатида 21 ёшли коллеж футболчиси Тобиас Форсайт ҳалок бўлган.

Ўзбекистонда кириш имтиҳонлари учун рухсатномалар берилмоқда

Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасалари ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этувчи абитуриентлар учун рухсатномалардан фойдаланиш имконияти яратилди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар «Абитуриент рухсатномаси»ни олишлари мумкин.

Ўзбекистонда Жазоирнинг янги элчиси иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жамила Ашурдан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Учрашув давомида томонлар жорий йил июнь ойида Ўзбекистон делегациясининг Жазоирга амалга оширган ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

ЖЧ-2026: Швейцария пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида Швейцария ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Канаданинг Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтган ва мамлакат ҳудудидаги мундиалнинг сўнгги ўйини ҳисобланган баҳснинг асосий ҳамда қўшимча вақтлари давомида жамоалар дарвозаларни ишғол эта олмади — 0:0. Ғолиб номини аниқлаш учун тайинланган пенальтилар сериясида Швейцария футболчилари аниқроқ ҳаракат қилди.

ЖЧ-2026: Аргентина Мисрни ютди ва чорак финалига йўл олди

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда Аргентина терма жамоаси Миср устидан иродали ғалабага эришиб, чорак финалга чиқди. Атланта шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда мисрликлар дастлаб икки тўп фарқи билан олдинга чиқди.

“Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги мавсуми бошланмоқда

Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланади. Бунда: 🔹 15 июлдан 3 августгача лойиҳаларни киритиш; 🔹 4–18 август кунлари лойиҳаларни саралаш; 🔹 19–21 август кунлари тарғибот босқичи; 🔹 22–31 август кунлари овоз бериш босқичи; 🔹 1–10 сентябрь кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.

Ўзбекистоннинг айрим олийгоҳларида бир нафар профессор-ўқитувчига 200 нафардан ортиқ талаба тўғри келади

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан олий таълим ташкилотлари миллий рейтингининг муҳим индикаторларидан бири профессор-ўқитувчилар билан таъминланганлик даражаси шакллантирилди. Натижаларга кўра, давлат олийгоҳларида бир нафар профессор-ўқитувчига ўртача 19,1 нафар талаба тўғри келса, хорижий олийгоҳлар филиалларида бу кўрсаткич 32,9 нафарни, нодавлат олийгоҳларда эса 55,3 нафарни ташкил этади.

Шавкат Мирзиёев 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусьга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 8–9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусьда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида икки давлат раҳбарлари иштирокида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Анқарада НАТО давлат раҳбарларининг 36-саммити бошланди

Туркия пойтахти Анқара шаҳрида НАТОга аъзо давлатлар раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқларининг 36-саммити ўз ишини бошлади. Икки кун давом этадиган анжуман Туркия Президенти мажмуасида ўтказилмоқда.

ЖЧ-2026: Бельгия АҚШни мағлуб этди ва чорак финалига чиқди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Бельгия терма жамоаси АҚШ устидан 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди. Сиэтл шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда бельгияликлар тўлиқ устунлик қилди.

Беларусда Ўзбекистон ва Беларусь III Ҳудудлар форуми ўз ишини бошлади

Беларусда 6 июль куни III Ўзбекистон–Беларусь ҳудудлар форуми ўз ишини бошлади. 8 июлга қадар давом этадиган тадбир Беларусь Миллий экспортни қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Криштиану Роналду сўнгги жаҳон чемпионатидаги иштирокини кўз ёшлари билан якунлади

Португалия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Ушбу натижадан сўнг жамоа сардори Криштиану Роналду майдонни кўз ёшлари билан тарк этди.

ЖЧ-2026: Испания Португалияни мағлуб этиб, чорак финалига чиқди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Испания терма жамоаси Португалия устидан минимал ҳисобда ғалаба қозониб, мусобақанинг чорак финалига йўл олди. АҚШнинг Техас штатидаги Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтган баҳснинг асосий вақтида жамоалар ҳисобни оча олмади.

Ўзбекистон ва Иордания сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар ва хориждаги фуқаролар ишлари вазири Айман Ҳусайн Сафадий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Иордания делегацияси раҳбари Ўзбекистон Президентига Қирол Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Андижонда ноёб ҳолат: бир йўла беш нафар чақалоқ дунёга келди

Андижон шаҳридаги 2-сон туғруқ мажмуасида аёл бир вақтнинг ўзида беш нафар фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Энергетика тизимида коррупция учун судланган ходимлар ишдан бўшатилиши белгиланди

Энергетика вазирлигида ўтказилган йиғилишда соҳада коррупцияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирлар белгиланди. Хусусан, коррупция жиноятлари учун судланган ходимларни ишдан бўшатиш амалиёти жорий этилиши маълум қилинди.

Ўзбекистонлик тадбиркор техникумларга ўқув жиҳозларини топширди

Ўзбекистонлик тадбиркор Улуғбекхон Мақсумов мамлакатдаги касб-ҳунар таълими муассасаларига замонавий ўқув жиҳозларини тақдим этиб, хайрия ёрдамини кўрсатди. «Дунё» АА хабар қилишича, INKAS компанияси 20 та компьютер, 10 та принтер, 5 та тикув машинаси ва 5 та нуқтали пайвандлаш аппаратини бепул топширди.

1 килограмм палов тайёрлаш қанчага тушади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида ҳисобланган қийматлари қуйидагича (2026 йил июнь ойи учун): Қорақалпоғистон Республикаси – 105 215 сўмАндижон вилояти – 114 625 сўмБухоро вилояти – 116 578 сўмЖиззах вилояти – 116 675 сўмҚашқадарё вилояти – 118 582сўмНавоий вилояти – 117 750 сўмНаманган вилояти – 116 536 сўмСамарқанд вилояти – 120 721 сўмСурхондарё вилояти – 118 624 сўмСирдарё вилояти – 112 222 сўмТошкент вилояти – 120 548 сўмФарғона вилояти – 123 759 сўмХоразм вилояти – 116 010 сўмТошкент шаҳри – 126 807сўм

Жавоҳир Синдаров халқаро хотира турнирида икки карра чемпион бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров америкалик шахматчи Даниэль Народицкий хотирасига бағишланган Naroditsky Memorial Rapid ва Blitz 2026 халқаро турнирларида икки йўналиш бўйича чемпионликни қўлга киритди. Рапид баҳсларида Синдаров 7 та партиядан 6 очко тўплаб, мусобақани биринчи ўринда якунлади.

Гиёҳвандлик савдосига қарши тезкор тадбирларда йирик миқдордаги наркотиклар аниқланди

Ўзбекистонда “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қатор тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонда қайси хизмат турлари энг тез ўсмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 533,1 трлн сўмни ташкил этди. Хизматлар турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича: молиявий хизматлар — 124,9 %; алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 122,2 %; таълим соҳасидаги хизматлар — 121,0 %; ижара хизматлари — 117,6 %; кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 117,5 %; меъморчилик ва муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 115,3 %; соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 114,7 %; яшаш ва овқатланиш хизматлари — 114,1 %; савдо хизматлари — 114,0 %; транспорт хизматлари — 113,3 %; компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 113,0 %; шахсий хизматлар — 111,6 %; бошқа хизматлар — 115,8 %.

ЖЧ-2026: Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/8 финал босқичида Англия терма жамоаси Мексика устидан иродали ғалабага эришиб, чорак финалга йўлланма олди. Мехико шаҳридаги машҳур «Ацтека» стадионида бўлиб ўтган учрашув 3:2 ҳисобида англияликлар фойдасига якунланди.

ЖЧ-2026: Норвегия Бразилияни мағлуб этиб, тарихда илк бор чорак финалига чиқди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/8 финал босқичида Норвегия терма жамоаси Бразилия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, тарихида биринчи марта мусобақанинг чорак финалига йўлланма олди. Ист-Ратерфорд шаҳрида бўлиб ўтган баҳснинг ҳал қилувчи қаҳрамони Эрлинг Холанд бўлди.

Ўзбекистонда аёллар эркаклардан узоқроқ умр кўрмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган. Ушбу кўрсаткич: Аёлларда — 77,3 ёш Эркакларда — 72,9 ёш Аввалроқ, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши ҳақида маълумот берилган эди.

ЖЧ-2026: Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этди ва чорак финалчисига айланди

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Марокаш терма жамоаси Канада устидан ишончли ғалабага эришиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олган биринчи жамоага айланди. Ҳьюстон шаҳрида бўлиб ўтган учрашув марокашликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Аҳолининг 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига кўра, аҳолининг 35,7 млн нафари ёки 91,3 фоизи ўзбек тилини она тили сифатида кўрсатган. Бу кўрсаткич этник ўзбеклар улушидан 1,9 фоиз пунктга юқори.

Сергелидаги бадбўй ҳид муаммоси 1 сентябргача бартараф этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сергели ва Янгиҳаёт туманлари аҳолисини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган оқова сувларни тозалаш иншооти атрофидаги бадбўй ҳид муаммоси муҳокама қилинди. Масъулларга 1 сентябргача оқова сувларни қабул қилиш иншоотига замонавий фильтрлаш ускуналарини ўрнатиш вазифаси юклатилди.

Сурхондарё ва Тошкентда гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдордаги наркотик моддалар аниқланди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Сурхондарё вилоятида ДХХ бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда “ўзбек-афғон” давлат чегарасининг Термиз тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида ташлаб кетилган 2 килограмм 562 грамм оғирликдаги опий гиёҳвандлик воситаси топилди.

Бир нафар аҳолини рўйхатга олиш харажати маълум қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир нафар аҳолини рўйхатга олиш учун сарфланган харажат 0,12 АҚШ долларини ташкил этган. Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.

ЖЧ-2026: Мбаппенинг пенальтидан урган голи Францияни чорак финалга олиб чиқди

Жаҳон чемпионати–2026нинг 1/8 финал босқичида Франция терма жамоаси Парагвай устидан минимал ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга йўлланма олди. Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.