Президент авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди. Сўнгги йилларда авиация хизматлари бозорида хусусий секторга кенг йўл очилди.

Пойтахт сув ва канализация учун 8 млрдга яқин маблағ ажратилди

Тошкент шаҳар ҳокими в.б Шавкат Умрзоқов пойтахт бюджетидан 7 миллиард 900 миллион сўм маблағ ажратди. Кеча, 21 февраль куни шаҳар ҳокимининг бу бўйича тегишли қарори эълон қилинган, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Президент фармонига кўра, март ойида Ўзбекистон аҳолиси учун қуйидаги дам олиш кунлари мавжуд: 8 март – жума (байрам); 21 март – пайшанба (байрам); 22 март – жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун); 23 март — шанба (олти кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча ишланмайдиган кун).Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун, 8 март куни эса беш кунлик иш ҳафтаси ишчилари 3 кун кетма-кет дам олади.

Ўзбекистонда банкоматлардан нақд пул ечиб олиш комиссияси 1,5 фоизга ошдими?

Ижтимоий тармоқларда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБга тегишли банкоматларда нақд пул ечилганда комиссиялар миқдори оширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.  Банк Матбуот хизмати ушбу хабарларни фейк эканлигини маълум қилди.  Маълум қилинишича, Банкда маҳаллий (UzCard, Humo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоизни, халқаро тўлов карталаридан (шу жумладан, кобейджинг банк карталари) нақд пул бериш суммадан 1,5 фоизни ташкил этади.

Ўзбекистонда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жорий йил 23-29 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Жумладан: Қашқадарё вилоятининг Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида; Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида; Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида; Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида; Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари); Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши эҳтимоли бор.

Андижонда 21 ёшли аёл ўзини осиб ўлдирди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Олтинкўл туманида 21 ёшли келиннинг ўз жонига қасд қилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.  Марҳуманинг оиласи эса қизининг ўз жонига қасд қилганига ишонмаган.

Метан заправкаларга киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланади

Ўзбекистонда 21 февраль куни барча электр станциялар орқали жами 246,8 миллион кВт/соат, режадагига нисбатан 5 фоиз кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жиззахда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати танқидий муҳокама қилинди

Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси вакиллари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Жиззах вилояти бўлди. Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан гуруҳнинг асосий вазифаларидан бири сифатида вилоят бўйича аҳолидан энг кўп шикоятлар келиб тушаётган масалалар ва такрорий мурожаатларни таҳлил қилиш ҳамда секторлар ва маҳаллар кесимида уларга ечим топиш бўлди.

Илон Маск тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлди

Америкалик тадбиркор, SpaceX асосчиси ва Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлди. Маскнинг ушбу мукофотга номзоди Норвегия парламенти депутати Мариус Нилсен томонидан таклиф қилинган.

Сирдарёлик шифокорлар илк бор буйрак трансплантацияси амалиётини мустақил бажаришди

Гулистон тиббиёт кластерида илк марта буйрак трансплантацияси маҳаллий шифокорлар томонидан бажарилди. Гап шундаки, ҳозиргача бундай амалиёт Академик В.

Савдо-саноат палатаси ходимлари икки ой маошсиз ишлашди

Ижтимоий тармоқларда Савдо-саноат палатаси ходимларига икки ойдан буён маош берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.  Палата ахборот хизматининг маълум қилишича, палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларига Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда ҳудудий кенгашлар ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ҳисобидан давлат субсидиясини ажратиш тизими жорий этилиши белгиланган.

Ўзбекистон элчиси Қувайт ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинлаган элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳёга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди. Қувайт ташқи сиёсат идорасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама яқин ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт кўлами: баҳолаш натижалари ва уни қисқартириш бўйича таклифлар

Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиш жараёнида яширин иқтисодиётнинг кўламини қисқартириш доимо долзарб масалалар қаторида бўлиб келган. Яширин иқтисодиёт, ўзининг табиати бўйича, расмий статистикаларда кўрсатилмайдиган ва давлат назоратидан четда қоладиган иқтисодий фаолиятлар йиғиндисидир.

Хоразмда Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги даврига оид тангаларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган Қ.Б. жорий йилнинг 13 февраль куни «Хива хонлиги» даврига оид 2 дона, «Бухоро амирлиги» даврига оид 1 дона тангаларни танишига  5000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотаётган пайтида Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Ҳиндистонда Ўзбекистон 2024 йилдаги еттита энг яхши саёҳат йўналиши рўйхатига киритилди

Ҳиндистоннинг ихтисослашган “Travel Links” журнали Ўзбекистонни 2024 йилдаги еттита энг яхши саёҳат йўналиши рўйхатига киритди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омиллари аниқланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2023-йилда аҳолининг камбағаллик даражаси ва унга таъсир этган омилларни таҳлил қилди. Маълумот учун: таҳлил жараёнида Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Статистика агентлиги маълумотларидан фойдаланилди.

Фарғонада 5 нафар 20 ёшли йигитларни машина уриб кетди

Кеча, 20 февраль куни соат 23:30ларда Данғара туманида 26 ёшли ҳайдовчи «Cobalt» русумли автомобилини бошқариб кетаётиб йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар 20 ёшдаги пиёдани уриб кетган. Бу ҳақда “darakchi.uz” нашри хабар қилди.

Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринга чиқди

Бугун Тошкент дунёнинг энг ифлос шаҳарлари рўйхатида биринчи ўринга чиқди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, бугун эрталаб пойтахт ҳавосида майда заррачалар ПМ 10 ва карбон моноксит СО (транспорт воситалари ва саноат корхоналари чиқиндилари) республика СЭС стандартларига мувофиқ рухсат этилган максимал концентрациядан ошмади.

Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилади

Ҳукумат қарори (95-сон, 17.02.2024 й.) билан “Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, ариза берувчи халқаро IT-сертификат берилган санадан 180 календарь кун мобайнида мазкур сертификатни олиш харажатларини қоплаб беришни сўраб, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиши лозим.

Шавкат Мирзиёев бугун Россияга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни “Келажак Ўйинлари” мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозон шаҳрида бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Олмалиқдаги цехда содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Кеча, 20 февраль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида кўп қор ёғиши ва қаттиқ шамол туфайли “Enter Engineering” компаниясининг металл тайёрлаш цехидаги (АЗМК-3) вақтинчалик қурилманинг том қисми қулаши натижасида техноген вазият вужудга келган. ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса натижасида уч нафар ҳиндистонлик ишчилар воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Аёлларга 2,5 тоннадан ортиқ юк автомобили ҳамда 14 кишидан кўп йўловчили автобусларни бошқариш ҳуқуқи берилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева маълум қилди. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятнинг барча жабҳалари каби илм-фан ва таълим тизимида ҳам фаол иштирок этишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон-Германия замонавий логистика маркази ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил сентябр ойида Германияга ташрифи давомида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Германиянинг “Rhenus SE&Co. KG” компаниялари ўртасида Андижон вилоятида ҳамкорликда замонавий мултимодал логистика марказини қуриш бўйича келишувга эришилган эди.

Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Йилига иккитадан ортиқ автомобиль сотганлар солиққа тортилиши мумкин

Ўзбекистонда йил давомида иккитадан ортиқ автомобил сотган жисмоний шахсларни декларациялаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Стратегик ислоҳотлар агентлигининг давлат раҳбарига қилган тақдимотида маълум қилинган, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.

Унумдорлик парадокси: корпоратив учрашув, мажлис ва йиғинлар харажатларини ҳисоблаш калькулятори

Арзон капитал, энергия ва меҳнат ортда қолган янги давр воқелигида корхона ёки мамлакат миқёсида иқтисодий ўсишни сақлаб қолишнинг ягона вектори бу тежамкор ишлаб чиқариш ёки самарадорликни ошириш бўлади. Бу эса доим бизнес жараёнларни оптимизациясидан, чекланган омиллардан оқилона фойдаланишдан ва мақсадга йўналтирилганликдан бошланади.

Ўзбекистон гендер тенглигини таъминлашда қандай натижаларга эришди?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда 2018-2022 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) дан бири бўйича эришилган натижаларни таҳлил қилди. Бешинчи мақсад бўлган «Гендер тенглигини таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» 9 та вазифа ва 10 та кўрсаткични ўз ичига олади.

Тошкентда 2 та электробус ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 20 февраль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида 2 та электробус ва Cobalt русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Ногиронлиги бўлганлар учун Спортни ривожлантириш ассоциацияси ташкил этилади

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.  Йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.

Тошкент ва Варшава ўртасида мунтазам рейслар йўлга қўйилади

LOT Polish Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.