“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Жорий йилнинг 3 февраль куни соат 23:15 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг “Тахтақорача” довони қалин қор ёққанлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.  Йўл ёпилишига нима сабаб бўлгани аниқ айтилмаган.

Эрон ўзбекистонликлар учун визасиз режим жорий қилди

Ўзбекистон фуқаролари 4 февралдан эътиборан Эронга 15 кунгача визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.

Бугун Ўзбекистон МТЖ Осиё кубоги чорак финалида Қатарда қарши майдонга тушади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финал босқичида Қатарга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон–Қатар учрашуви бугун, 3 февраль куни соат 20:30 да бошланади.

Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига қўшимча ваколат берилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-902-сон, 01.02.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда, жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганликда, шунингдек вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилди.

Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашган НТТга бир марталик субсидия ажратилади

“Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–51-сон, 01.02.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан қуйидагилар жорий этилади: — нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур; — халқаро IT-сертификатларга эга ёшларнинг ўқиш ҳамда ушбу сертификатларни олиш харажатларининг 60 фоизгача қисмини қоплаб бериш тартиби; — инглиз тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга ёшларнинг халқаро IT-сертификатлар олиш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартиби.

2024 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 3,5 млрд долларга етказилади

Президент Шавкат Мирзиёев мева-сабзавотчилик ва озиқ-овқат тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.2023 йилда мамлакатда қишлоқ хўжалиги 4,1 фоиз ўсган.

Минҳожиддин Мирзо Маънавият ва маърифат маркази раҳбарлигидан кетди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Хасанов Отабек Абдурашидович Маънавият ва маърифат маркази раҳбари этиб тайинланди. Ҳожиматов Минҳожиддин Мирзажанович бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилди.

1 феврал куни VI тошкент халқаро марафонида Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш Жараёни бошланади

1 февралдан бошлаб йилнинг энг кутилган спорт тадбирларидан бири  — 21 апрелда бўлиб ўтадиган VI Тошкент халқаро марафонига рўйхатдан ўтиш бошланади. Пойтахт анъанавий баҳор мавсумининг югуриши доирасида югуриш спортининг 5,5 мингдан ортиқ ҳаваскорларини қабул қилади.

Гулистонда Корея университети филиали очилади

Мулоқот давомида 2023 йил декабрь ойида вилоят вакилларининг мазкур университетга ташрифи, эришилган дастлабки келишувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Сон Же Мун Сирдарёда университет филиалини ташкил этиш таклифини билдирди.

Абдулла Арипов Олмаотада қозоғистонлик ҳамкасби билан учрашди

Жорий йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши ва рақамли форумда иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасининг Олмаота шаҳрига ташриф буюрди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов раислигида икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

26 йилдан сўнг саратонга чалиниш ҳолатлари 77 фоизга кўпаяди – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти онкологик касалликлар бўйича ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда қайд этилишича, 2050 йилга келиб, дунёда саратонга чалиниш кўрсаткичлари йилига 20 миллиондан 35 миллион ҳолатга кўпайиши мумкин.

Сирдарёда фуқаро ўзиники бўлмаган ерни 46,5 минг АҚШ долларига сотаётганда ушланди

Сирдарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди. Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида яшовчи, 1990 й.т.

1 июлдан бошлаб барча коммунал хизматларга ягона ҳисоб-рақам орқали тўлов тизими жорий этилади

2024 йил 1 июлдан бошлаб, исталган коммунал хизматга ягона ҳисоб-рақам орқали тўлов тизими жорий этилади. Бу ҳақида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабар бермоқда.

ChatGPT o‘zbek tilini o‘rganmoqda: We Digital dan Uzbek Expert bilan

2023-yilning noyabr oyida We Digital agentligi marketing va kreativ sohasida vazifalarni samarali bajarish uchun sun’iy idrokni (SI) audio-, videokontent va matnlarga integratsiya qiluvchi SI laboratoriyasini ishga tushirdi. Matnlarni tuzish, savollarga javob berish va tabiiy suhbatni imitatsiya qila oladigan ilg‘or sun’iy idrok texnologiyasi ChatGPT bazasida ishlab chiqilgan Uzbek Expert chat-boti ushbu laboratoriyaning loyihalaridan biri bo‘ldi.

Энди 1000 та умумтаълим мактабида «Смарт синфлар» ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигида «Ҳанcом аcадемй» раҳбарияти билан «Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида ахборот коммуникация технологияларига ихтисослаштирилган “Смарт синфлар” ташкил этиш» ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Унда вазир Ҳилола Умарова, «Ҳанcом аcадемй» Бош директори Кван-Хон Ли, ижрочи директори Пак Кинхён ҳамда ташкилотнинг Ўзбекистондаги расмий вакили Ли Санг Ил ва вазирлик масъуллари иштирок этишди.

Педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўламайди

Президент томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга қуйидаги қўшимчалар киритилди: Педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.  Шунингдек, педагог ходимлар – касбий фаолиятини амалга ошириш давомида педагог ходимларнинг ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан Маъмурий судларга шикоят қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Айримларга педагогик фаолият билан шуғулланиш тақиқланди

Президент томонидан имзоланган “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонунга кўра, қуйидаги шахсларнинг педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди: қонуний кучга кирган суд ҳукмига мувофиқ педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар; қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар; педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар; психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар. Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш ман этилади.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги марказига янги директор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Надирханова Наталья Суратовна Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Президентга металлургия соҳасидаги режалар бўйича ахборот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни металлургия корхоналарини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди. Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Ўзбекистон металлургия комбинати ҳамда “Навоийуран” давлат корхонаси мамлакатимиз иқтисодиётида катта ўрин тутади.

Тошкентдаги иссиқхоналардан бирида автомобиль шиналари ёқилгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида корхоналардан атмосферага заҳарли газлар чиқарилаётгани ҳақида видео тарқалди. Қайд этилишича, ҳолат Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Бектемир тумани инспекторлари томонидан ўрганилган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда шахсий томорқа хўжаликларининг роли қандай?

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда шахсий томорқа хўжаликларининг ролини таҳлил қилди. Бугун Ўзбекистонда 5,5 миллиондан ортиқ оила ўз томорқа хўжалигига эга.

Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (55-сон, 30.01.2024 й.) билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Президентнинг тегишли қарори билан 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилган.

Самарқандда хизмат кийимида маст юрган ИИБ ходими ишдан олинди

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар формасидаги маст эркак видеоси тарқалди. Вилоят ИИБ матбуот котиби вазиятга ойдиндик киритди.  Билдиришича, Қўшрабод тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида хизмат қилган (ИИОга хизматга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган) катта сержант З.С.

Дориларнинг янгича турларининг пайдо бўлиши, уларнинг ножўя таъсирларини аниқлаш ва таҳлил этиш заруратини туғдирмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Дунёда фармацевтика саноати кенгайиб бормоқда, дори-дармонларнинг янгича турлари ва таркиблари пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистонда электр энергетикаси соҳасида халқаро таълим муассасаси ташкил қилинади

Президентнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва Хитойнинг электр энергетикасида режалаштириш ва инжиниринг институти (EPPEI) режалаштириш, инжиниринг ва маслаҳатлашувлар соҳасида биргаликда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.  Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўзда тутилмоқда: Замонавий шароитларни, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилишни инобатга олган ҳолда мамлакат электр энергетикасини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоизга қисқарди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағалликни даражаси таҳлил қилинди. Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувларига кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайди.

Энди “Ташаббусли бюджет”да бир киши фақат бир марта овоз бериши мумкин

Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1 мавсуми учун ташаббуслар қолдириш бошланади. Жорий йилдан бошлаб овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “Бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилади.

Тошкентда бир ойда бир марта “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

Тошкентда ойнинг бир иш куни давомида автомобиллар ҳаракатланишини қисқартиришга қаратилган “Автомобилсиз кун” жамоатчилик лойиҳаси амалга оширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастурига оид президент фармони лойиҳасида келтирилган.

Сурхондарёда фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлган отанинг иши судда кўрилади

Кеча, ижтимоий тармоқда эркак томонидан фарзандини уриб, шафқатсиз муносабатда бўлаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аниқланишича, Термиз шаҳрининг “Темирйўлчи” маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак 2024 йил 28 январь куни яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб боришини ва турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.

1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

2024 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришларнинг шарҳи Norma.uz  портали томонидан тақдим этилди. Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий этилмоқда Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлик субъектлари солиқ текширувларидан озод қилинади ҳамда бир қатор афзалликларга эга бўлишади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.