Туркиянинг пойтахти Анқарадаги Гордион археологик ёдгорлиги, ЮНEСКО Жаҳон мероси қўмитасининг Саудия Арабистони Қироллигининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган 45-кенгайтирилган йиғилишида, “ЮНEСКО Умумжаҳон мероси рўйхати”га киритилди. 18 сентябрь куни Гордион, Туркиядан рўйхатга киритилган 20-мерос объекти сифатида рўйхатга олинди.
Эгей, Марказий Онадўли ва Ўрта Ер денгизи минтақалари учрашадиган чорраҳада жойлашган Денизли вилояти, географик жойлашуви ва табиий бойликлари билан ўтмишдан бугунги кунга қадар инсоният цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бирига мезбонлик қилиб келмоқда. Ноёб табиий ва маданий тузилишга эга бўлган бу шаҳар билан танишиш учун сиз Денизлига ташриф буюришингиз керак!
Муҳташам қирғоқ чизиғи, соҳил бўйида жойлашган севимли шаҳарчалари, гўзал табиат манзаралари ва қадимий шаҳарлари билан Эгейнинг қалби бўлган Измир, 2023 EuroVelo (Европа Велосипед Йўналишлари Тармоғи) ва Велосипед Туризми Конференцияси учун кун санамоқда. EuroVelo & Велосипед Туризми Конференцияси 2023 йил 11-13 октябрь кунлари Туркиянинг энг экологик тоза шаҳарларидан бири бўлган Измирда бўлиб ўтади.
Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлийев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази 2023-йилнинг яна бир муҳим воқеаси – Шуша шаҳрининг туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистонда Шушага бағишланган махсус эсдалик почта маркасини чиқариш лойиҳасини амалга оширди. Ўзбекистоннинг тегишли давлат идоралари томонидан “Озарбайжоннинг қадимий Шуша шаҳри Туркий дунёнинг маданият пойтахти” номли почта маркасини чиқариш лойиҳаси қўллаб-қувватланди ва почта маркасини Ўзбекистон Марказий почта бўлими томонидан ички ва халқаро муомалага чиқариш режалаштирилган.
Мўътадил иқлим шароити ва унумдор ерлари билан “маданиятлар водийси” деб аталган Буюк Мендерес ҳавзаси тарихнинг ҳар бир даврида жадал маданий тараққиётга гувоҳ бўлган. Айдиннинг бу маданий жараёнда муҳим ўрни бор.
Турк ошхонаси ўзининг бой хилма-хиллиги, тенгсиз лаззатлари ва турли минтақаларда ишлаб чиқарилган турли хилдаги пишлоқлари билан ажралиб туради. Ҳар бир минтақада ўзгарувчан иқлим шароити туфайли сут ва пишлоқлар турли хил таъм ва ҳидга эга.
Ўзбек миллий рақс санъатининг юксак намунаси бўлмиш “Лазги — Муҳаббат ва қалб рақси” балет спектакли дунё саҳналарини забт этишда давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм даги каналига ёзиб қолдирди.
Кападокия ўзининг эртакнамо манзаралари билан Туркияга ташриф буюрадиган барча саёҳатчиларнинг «зиёрат рўйхати»да бўлса керак. Ноёб қоя тузилмалари, ўнлаб метрли туннеллари бўлган ажиб ер ости шаҳарлари, қоятошни ўйиш орқали барпо этилган уйлар, черковлар, монастирлар, иссиқ ҳаво шаридаги ноёб тажрибалар ва бошқа ерда учратишингиз мушкул бўлган ғор меҳмонхоналари минтақанинг қийматини оширади.
Дунёга машҳур илк географ олими Страбоннинг она шаҳри; 8500 йиллик тарихга қарамай дастлабки кўринишини сақлаб қолган, Хетитлардан Туркия Республикасигача бўлган кўплаб тараққиёт босқичларига гувоҳ бўлган, Ешилирмак ва унинг бетакрор даралари билан танишиш учун Амасияга ташриф буюринг! Чуқур илдизга эга маданияти ва табиати билан ажралиб турадиган шаҳар, ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси тахминий рўйхатига киритилган «Ҳаршена тоғи ва Понтус қирол қоя мақбаралари», Амася қалъаси, музейлар, Султон II Боязид мажмуаси, Қизлар саройи, Ешилирмакнинг икки томонидаги Ялибою уйлари ва мозий иси уфуриб турган анъанавий кўчалари 8500 йиллик тарих қадриятларини ўзида мужассам этади.
4-8 сентябрь кунлари Тошкентга ташрифи доирасида россиялик телеюлдуз 2024 йил баҳорида Ўзбекистон пойтахтида ўтказилиши режалаштирилган Халқаро феерверк фестивалини лойиҳасини вазирлик ва идоралар ҳамда шаҳар жамоатчилиги вакилларига тақдим этади. Пиротехника фестивали Наврўз байрами нишонланадиган кунларда ўтказилиши ва Ўзбекистондаги пиротехника шоулари тарихидаги энг йирик тадбир бўлиши кутилмоқда.
Тарих давомида кўплаб цивилизация ва маданиятларни ўз ичига олган бу қадимий шаҳар сизга ўтмишдан кўп сирларни «пичирлайди». Асрлар давомида улуғворлиги билан бутун дунё эътиборини ўзига тортган Намруд тоғининг «тангрилар ва қироллар” номли ҳайкалларини кўриш, ўзининг табиий гўзаллиги билан ЮНEСКО томонидан Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ушбу шаҳарнинг афсунига тушишни истасангиз Адияманга ташриф буюринг!
Унда Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематоргафия агентлиги директор ўринбосари Шуҳрат Ризаев, режиссёр Акбар Бектурдиев ва агентлик ходими Сайёра Худойбердиевалардан иборат юртимиз делегацияси ҳам иштирок этди. Таниқли режиссёр Али Ҳамроев кинофестиваль ҳайъати аъзолари таркибидан жой олди.
Бой тарихий мероси, жонли маданият ва санъат муҳити ва мазали таомлари билан бир қаторда, Истанбул ва унинг атрофи кузда ажойиб манзарали треккинг маршрутларини таклиф этади. Шаҳар марказида ёки яқинида жойлашган ушбу маршрутлар куз фаслида Истанбул ва унинг атрофидаги кузги ранглардан баҳра олмоқчи бўлган табиатсевар саёҳатчилар учун кўплаб имкониятларни тақдим этади.
Кўплаб маданий қадриятларни ўзида мужассам этган, тарих ва маданият деганда ёдга тушадиган бу шаҳар археологик аҳамияти билан бирга бой табиатига ҳам эга. Географик жиҳатдан Теке вилоятининг пойтахти сифатида, маданий жиҳатдан эса, халқ маданияти ва мусиқаси бойлиги билан танилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 майдаги ПҚ-261 сонли қарорига мувофиқ музейларда мунтазам равишда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун қўшимча хизматлар жорий етиш, маданий-маърифий, «Open air fest» каби кўнгилочар тадбирлар ва маҳорат дарслари ўтказиш вазифаси белгиланган. Мазкур қарор ижросини ўз вақтида ва самарали ташкил етиш, улкан моддий ва номмодий маданий меросимизни, халқимизни қадимдан ривожланган ҳунармандчилик анъаналарини асраб авайлаш ва ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 26 август куни соат 19:00да Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Ўзбек миллий бош кийими бўлган «Дўппи»ларга бағишланган «Do‘ppi party» кўнгилочар тадбири бўлиб ўтади.
Туркиянинг бахт соҳили дея таъриф берилган Эгей, муҳташам ороллари, кўрфазлари ва сўлим табиати билан ҳар қандай фаслда ҳам саёҳатчилар учун энг севимли дам олиш масканидир. Чуқур денгизлари ва давомий шамоллари билан Турк Эгей ҳам машҳур сёрфинг нуқтаси бўлиб, барча турдаги сёрфинг учун мукаммал танловдир.
Турк Эгейнинг учта энг гўзал ороллари Гўкчеада, Бозжаада ва Жунда, асрлар давомида Эгейнинг табиий бойликлари билан сайёҳларини қарши олиб келмоқда. Оролларда кунлар: тош уйларда, мазали турк нонушталари танаввули билан бошланади, майин қумли соҳиллардаги денгизда сузиш билан давом этади ва маҳаллий ресторанларда ёқимли кечки овқатлар билан тугайди.
Жорий йилнинг август ойида янги Ўзбекистоннинг энг йирик сайёҳлик лойиҳаси – Silk Road Samarkand Самарқанд сайёҳлик маркази ишга туширилганига бир йил тўлди. Ўтган даврда Silk Road Samarkand сайёҳлик Ўзбекистоннинг туристик ташриф қоғозига айланди.
Гўжек — Ўрта Ер ва Эгей денгизлари учрашадиган гўзал порт шаҳридир. У бутун дунёдан яхта ихлосмандларини жалб қилувчи олтита йирик порти билан машҳур.
Туркиянинг Шимолий Эгей денгизидаги энг гўзал шаҳарларидан бири бўлган Чаноққалъа ташриф буюрувчиларга бир қатор унутилмас саргузаштларни тақдим этади. Дунёнинг энг қадимий афсоналарини ҳам илҳомлантирган ушбу қадимий шаҳар, ўтмишнинг улуғворлигини ҳозирги кунга қадар бенуқсон етказа олган археология ва маданий мерос йўналишларига эга.
Туркия Технологиялар жамоат фонди, Саноат ва технологиялар вазирлиги, шунингдек, Президент инвестиция бошқармаси бошчилигида ўтказиладиган “Тake Off” стартaп саммити учун аризалар қабул қилишни бошлади. Туркия ва хориж тадбиркорлик экотизимидан иштирокчиларни бирлаштириб, тадбиркорлик экотизимига ҳисса қўшиш ва Туркияни бу соҳадаги тадбиркорлар ва инвесторлар учун эътибор марказига айлантиришни мақсад қилган саммит, бу йил маҳаллий стартаплар учун ярим финал Анқара ва Измирда бўлиб ўтади.
1-4 август кунлари Озарбайжонда “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлийев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Aббасов ушбу тадбирларнинг қандай ўтгани ҳақида батафсил маълумотни биз билан баҳам кўрди.
Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан 17-20 август кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган Угам оромгоҳида “Media camp 2023” лойиҳаси доирасида журналистлар учун семинар-тренинг режалаштирилган. 📡 Мазкур медиа оромгоҳда Бирлашмага аъзо нодавлат телерадиоканалларнинг 100 дан ортиқ ижодий ва техник ходимлари Франция, Туркиянинг малакали журналистлари ҳамда Юнисеф ташкилотининг мутахассислари билан тажриба алмашиш имкониятига эга бўладилар.
Туркиянинг “пери мўрилари” номли қоялари билан машҳур, сеҳрли ўлка дея таъриф берилган ҳудуди Кападокия турли шакл ва ўлчамдаги ҳаво шарлари фестивалига мезбонлик қилди. Англия, Шветсария, АҚШ, Германия, Франция, Бельгия, Испания, Португалия, Словения, Македония, Люксембург ва Туркиядан 22 хил фигурали шарлар намойиш парвозларини амалга оширди.
Туркиядаги қисқа ва узоқ масофали велосипед маршрутлари велосипедда мамлакатнинг табиий гўзалликлари, тарихи, санъати, маданияти, таомлари ва ҳунармандчилигидан баҳраманд бўлишни истаганлар учун қулай имкониятдир. Туркиянинг қадимий шаҳарлари, қишлоқлари ва манзарали боғлари бўйлаб велосипедда сайр қилиш унутилмас ҳиссиёт ва хотиралар беради.
Туркиянинг жонли метрополиси бўлган Истанбул, ўзининг тарихий диққатга сазовор жойлари, ижтимоий ҳаёти, музейлари, санъат ва маданиятга оид тадбирлари ҳамда ўзига хос гастрономик туризми билан ташриф буюрувчиларга саёҳат завқини тақдим этади. Истанбулнинг бой табиий мерослари унга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг ҳам севимли манзилига айланди.
2023-йилнинг 1-январ ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида 3 та театр фаолият юритмоқда. 2022-йил мобайнида ушбу театрларда 1 350 та спектакл намойиш этилиб, уларга жами 205,5 минг томошабин ташриф буюрган.
Зангори қуёш нурлари, мовий осмон ва яшил табиатнинг барча гўзалликларини ўзида мужассам қилган Муғла, Эгей ва Ўрта Ер денгизларининг феруза сувлари, 8 минг йил ортга, тарих қаърига саёҳат қилишга ундайдиган ўнлаб қадимий шаҳар харобалари билан сайёҳларнинг энг севимли масканларидан бири ҳисобланади. Шунингдек у, ер юзининг яширин жаннати дея таърифланади.
Туркияда ёз таътили ҳақида сўз кетганда, энг кўп тилга олинадиган манзиллардан бири, Ўрта Ер ва Эгей денгизларининг туташган нуқтасида жойлашган Муғла вилоятининг гўзал туманларидан бири Бодрумдир. Сўлим манзаралари ва тарихий диққатга сазовор жойлари билан Бодрум, ҳар йили миллионлаб сайёҳларни қабул қилиши билан бирга, ҳашаматли ва сокин Турк Эгей турмуш тарзини уйғунлаштиради.
Бетакрор соҳиллар, зайтун далалари билан ўралган кўҳна шаҳарлар ҳамда зайтун мойи мўъжизасини қадрлайдиган тенгсиз oshxona… Туркиянинг “Бахт соҳили” сифатида танилган Турк Эгей – турли хил сайёҳлик хизматлари, ҳаяжонли денгиз саёҳатлари, шунингдек, лаззатли маҳаллий таомларни хуш кўрувчилар учун энг севимли дам олиш масканидир. Қадим тарихнинг энг қудратли императорлари ушбу тарихий Эгей савдо йўллари бўйлаб шаҳарлар қурган бўлиб, асрларнинг диққатга сазовор ўзгаришлари айнан ушбу ҳудудда содир бўлган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.