Токио-2020нинг икки карра чемпиони, тўрт карра жаҳон чемпиони, хитойлик Сийи Се Олимпиадада уч метрга трамплиндан сакрашда олтин медални қўлга киритди. Бу Токиодаги чиқишидан сўнг фаолиятини тўхтатган Сийи Се учун ушбу йўналишдаги иккинчи Олимпия олтинидир.
Президент икки карра Олимпия чемпионлари Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди. Президент Шавкат Мирзиёев Париж Олимпиадасида ўз вазн тоифаларида барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалларни қўлга киритган ҳамда икки карра олимпия чемпионига айланган таэквондочимиз Улуғбек Рашитов ва боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов билан телефон орқали мулоқот қилди.
27 ёшли эркак кўчада юрган қизнинг орқасидан қучоқлаб, қўллари билан баданининг турли жойларидан ушлаган. 2024 йил август ойининг 8 куни, жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида вояга етмаган қизга тегажоғлик қилган эркакка жазо тайинланди.
Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов кетма-кет иккинчи марта Париж Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. Улуғбек финалда иорданиялик Заид Каримни мағлуб этди.
Бугун жорий Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун аҳамиятли кунлардан бири. Боиси, бугунги баҳслардан кейин делегациямиз умумжамоа ҳисобида сезиларли даражада юқорилаш имкониятига эга.
Халқаро олимпия қўмитасининг (ХОҚ) коммуникациялар бўйича директори Марк Адамс 3000 м масофага тўсиқлар оша югуриш бўйича 2020 йилги Олимпиаданинг кумуш медали совриндори, жаҳон рекордчиси эфиопиялик Ламехи Гирманинг аҳволи ҳақида маълумот берди. Париждаги Олимпиадада тўсиқлар оша югуриш мусобақасининг финалида Гирма даҳшатли тарзда йиқилиб, сўнгги тўсиқлардан бирига дош беролмай, бошининг орқа қисмига зарба қабул олди.
Айни кунларда Парижда Олимпия баҳслари давом этмоқда. Қуйида медаллар жамғариш бўйича 8 августдаги ҳаолат билан танишиб чиқинг.
Машҳур Голливуд актёри Том Круз Париждаги Олимпия ўйинларининг ёпилиш маросимида “Миссия: имконсиз” фильми услубида хавфли каскадёрлик кўринишини намойиш қилади. 62 ёшли актёр Олимпия байроғини кўтарган ҳолда "Стад де Франц" томидан арена майдонига тушади.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақалари давом этмоқда. Эркаклар ўртасидаги 500 метрга байдаркада тўртлик баҳсларида 1:19,80 дақиқа вақт билан Германия терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Иккинчи ўринни Австралия спортчилари (1:19,84), кучли учликни эса Испания (1:20,05) вакиллари якунлади.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақалари давом этмоқда. Янги Зеландия терма жамоаси аёллар ўртасида 500 метрга байдаркада тўртлик баҳсида олтин медални қўлга киритди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари электр энергияси учун тўсатдан қарздорлик ва ҳаддан ташқари кўп энергия истеъмолидан шикоят қилмоқда. Ҳудудий электр тармоқлари АЖ ҳозирча шахсий ҳисобингизга кирмасликни тавсия қилди.
Ямайка эркаклар терма жамоаси 2004-йилдан бери биринчи марта Олимпия ўйинларида 4х100 метрга эстафетада финалга чиқа олмади. Ямайкалик спортчилар 38,45 балл билан турнирни якунланди.
Ходим "таниш-билишчилик" қилиб жазодан қутилиб қолмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб қўйган. ЙПХ “таниш-билишчилик” қилиб жавобгарликдан қутилмоқчи бўлган ҳайдовчининг телефонини ўчириб қўйганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай сумкалардан фойдаланиш болаларнинг зина ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади. Кўпчилик болалар мактаб сумкаларини танлашда портфелнинг ташқи кўринишига, ота-оналар эса чидамлилиги, қулайлиги ҳамда баҳосига алоҳида эътибор қаратишади.
Хоразмда ушланган шахс гиёҳвандлик моддаларини тожикистонлик фуқародан ҳар бир килограммини 6500 АҚШ долларидан сотиб олгани аниқланган. ДХХ хабарига кўра, “Тошкент-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Damas “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Joriy yilning 10-24-avgust kunlari butun Oʻzbekiston boʻylab Futzal boʻyicha Jahon chempionati kubogi taqdimoti – “Trophy tour” tadbiri boʻlib oʻtadi. Mamlakatimizning barcha hududlari boʻylab oʻtkaziladigan mazkur tadbirlar davomida ishqibozlar Jahon chempionatining bosh sovrini bilan suratga tushishlari, koʻngilochar dasturlarda ishtirok etishlari hamda hamkorlar tomonidan taqdim etiladigan esdalik sovgʻalarga ega boʻlishlari mumkin.
Мирзо Улуғбек, Сергели ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек, Сергели ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига 9 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) — "Алишеробод” МФЙдаги 347 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уйдаги 20 та хонадон.
Париж олимпиадасида 9 август куни ўзбекистонлик қуйидаги спортчилар медаллар учун баҳсларда иштирок этишади:12:09. Таэквондо. Аёллар. 67 кг.
Бундан бироз олдин ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Ҳалоков ярим финал баҳсида австралиялик Чарли Сенёрни мағлуб этиб, финалга йўл олганди.-57 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Абдумаликнинг финалдаги рақиби маълум бўлди.
Ҳасанбой Дўсматов икки карра олимпия ўйинлари ғолибига айланди. 51 кг. вазнда иштирок этган ҳамюртимиз финалда франциялик Билол Бензамага қарши ажойиб жанг қилди.
Париж олимпиадасининг бокс мусобақасида Ўзбекистоннинг 5 нафар аъзоси финал йўлланмасини қўлга киритди.57 кг. вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков ҳозиргина ярим финал жангини австралиялик Чарли Сениорга қарши ўтказди.
Улуғбек Рашитов Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиблигига эришган биринчи ўзбек таэквондочиси сифатида ўз номини спортимиз солномасига муҳрлаб қўймоқда. -68 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз финалда иорданиялик Заид Каримни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромованинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги чиқиши ниҳоясига етди. Юртдошимиз бугун кечган кўпкураш йўналишининг саралаш босқичида 126.400 очко жамғаришга эришди.
Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисе Фахрутдинова бугунги беллашувларни тугатди. Қиличбозлик бўйича кечган баҳсларда спортчимиз 220 балл жамғаришга эришди.
Украиналик каноэчи Анастасия Рибачокнинг қайиғида “Мен украиналикман” деган ёзув бор эди. Ушбу ёзув билан чиқиш энди унга тақиқланди.
Австралиялик сузувчи Мойша Жонсон спортчилар Сенада сузишдан кейин ўзларини қандай ҳимоя қилишга уринаётганликларини айтиб берди. "Coca-Cola ҳақидаги афсона ҳақиқат.
Эфиопиялик енгил атлетикачи ва Токио Олимпиадаси кумуш медали совриндори Ламеха Гирма Париж Олимпиадасида 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш финалида йиқилиб тушди ва маррага ета олмади. Бу ҳақда L'Équipe хабар бермоқда.
Эркин курашчимиз Жавраил Шапиев (-86 кг) ҳам эртага шоҳсупага кўтарилиш учун курашади. Чорак финалда ҳамюртимизни мағлуб этган болгариялик Магомед Рамазанов финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаев ярим финал баҳсида гиламга чиқди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз муросасиз кечган курашда америкалик Спенсер Лига имкониятни бор берди.
Таэквондо WТ бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов иккинчи олтин медаль сари яна бир дадил қадам ташлади. Ҳамюртимиз испаниялик Хавер Пересга қарши кечган ярим финал жангида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.