Профессионал бокс бўйича британиялик собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа Англиянинг "Уотфорд" футбол клуби улушини сотиб олишга қизиқиши ҳақида гапирди. — Уотфорд футбол клубининг улушига қизиқишингиз ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Сузиш бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Гэри Холл Калифорниядаги ёнғинлар сабаб йўқотган медалларининг нусхаларини қабул қилди. Аввалроқ хабар берилганидек, АҚШ терма жамоасининг собиқ сузувчиси Гэри Холл табиий офат туфайли Лос-Анжелесдаги уйидан ва у ердаги 10 та медалидан айрилган эди.
Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида гандбол бўйича қизлар ўртасидаги вилоят босқичи беллашувлари бўлиб ўтди. “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси кубоги” учун ташкил этилган мусобақада вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларидан жамоалар қатнашди.
Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи май ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалнинг юқори поғоналаридан ўзбек таэквондочилари ҳам ўрин олди.
Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида спорт курашлари бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларида эркин кураш бўйича илк ғолиб ва совриндорлар анқиланди. Кубок беллашувларининг вазни 57 килограммгача бўлган эркин курашчилар ўртасидаги финал баҳсида Ҳусанбой Усмонов ва Қарши Усмонов ўзаро рақобатлашди.
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши билан боғлиқ воқеаларни хавотир билан кузатмоқда, деб хабар қилди чоршанба куни ТИВ.«Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Беш вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган афсонавий боксчи Флойд Мейвезер Business Insider журналисти Дениэль Гейгер устидан судга мурожаат қилди. Даъво АҚШнинг Нью Йорк жанубий округи суди томонидан кўриб чиқилмоқда.
Бугун, 7 май куни Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида 2025 йилнинг энг муҳим мусобақаларидан бири бўлган Осиё чемпионати баҳслари бошланади. Қитъанинг 34 та мамлакатидан 260 нафардан зиёд энг маҳоратли шахматчилар иштирок этадиган мазкур чемпионатда юртимиз шарафини эркаклар баҳсида 12 нафар, аёллар мусобақасида 15 нафар терма жамоамиз аъзолари ҳимоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Пойтахтимиздаги «Пахтакор» қиличбозлик спорт мажмуида катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 90 нафарга яқин спортчи қиличбозликнинг шпага, рапира ва сабля йўналишидаги яккалик ҳамда жамоавий беллашувларда чемпионлик учун кураш олиб боряпти.
2025 йил 20–21 май кунлари Самарқанд шаҳрида жойлашган SOF EXPO Samarkand коʼргазма мажмуасида электрон савдо ва чакана бозор соҳасидаги йирик тадбир — «ECOM & Retail EXPO Samarkand — White Label Edition» форуми ўтказилади. Ушбу форум Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Оʼзбекистон сотувчилари уюшмаси кўмагида ташкил этилмоқда ҳамда мамлакат ва минтақадаги электрон савдо салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Адхам Юсупович Худойқулов президент ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.Адхам Худойқулов бунга қадар Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси директори эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 292-сон қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Германия федерал канцлери Фридрих Мерцни ушбу лавозимга сайлангани муносабати билан табриклади ва энг эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда мамлакатга музликларнинг эриши, сув танқислиги ва тупроқ деградацияси оқибатларига мослашишга ёрдам бериш учун сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳалар ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг Миландаги йиллик йиғилиши доирасида ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиёда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, табиат ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича директори Ясмин Сиддиқий маълум қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири.
Журналистлар биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига шу саволни беришди. Япониялик 32 ёшли боксчи вазнини ўзгартиришга ҳозирча жиддий сабаб кўрмаётганини айтди. "Ҳозирча биринчи ярименгил вазн тоифасида қийналмаяпман.
Йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Даврон Султанов, Фаррух Шарипов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент 7 май куни ўтказган йиғилишда маълум қилинди.
17 майдан юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақаси старт олади. Кеча Спорт вазирлигида ушбу янги форматдаги мусобақага тайёргарлик масалаларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида юз берган фожиа муносабати билан ХХР раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади, деб хабар берди президент матбуот котиби.Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилади.
Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртимиз Қудратбек Салимжонов (ёшлар) -109 кг вазн тоифасининг даст кўтариш машқида бронза медалига сазовор бўлди.
2017-2024 йилларда саноатдаги ўсиш тенденциялари ишлаб чиқариш тузилмаларини кенг кўламда ислоҳ қилиш шароитида шаклланди. Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳар йили ўртача 6,2 фоизга, умуман, таҳлил қилинган даврда эса 1,5 баробардан кўпроққа ўсди.
Хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкентда спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги мамлакат кубоги ўтказилмоқда.Кеча "Универсал" спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақа доирасида юнон-рим кураши беллашувлари ва турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Перу пойтахти Лима шаҳри мезбонлик қилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги куни ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли кечди. Қудратбек Салимжонов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди.
Яна бир неча соатлардан сўнг Хитой Халқ Республикасининг Ҳоҳҳот шаҳрида аёллар футзали бўйича Осиё кубоги мусобақасига старт берилади. Учинчи бор ўтказилаётган қитъа чемпионатида 12 та жамоа тўрттадан учта гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишади.
Президент қарори билан ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.Бунинг ўрнига ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритган қалбаки дори воситалари ишлаб чиқариш ва уларни сотиш билан шуғулланган яширин цех фаолиятига барҳам берилди. Бу ҳақда “Darakchi.uz” Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Дам олиш учун ажратилган ерларда бинолар қуриш, шунингдек, мавжуд биноларни кенгайтириш ёки бу ерларнинг майдонини қисқартириш тақиқланади. Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди. Ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерларнинг ҳудудини қисқартиришни тақиқлаш белгиланди.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Муроджон Аҳмадалиев супер енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга қарши жанг олдидан Мексикада рингга чиқади. Бу ҳақда Matchroom маълум қилди.
Электропоезд машинисти лавозимига талабгорлар орасидан илгари метрополитеннинг турли тузилмаларида ишлаган 16 нафар ходим танлаб олинди. Тошкент метросида илк бор аёл электропоезд ҳайдовчилари пайдо бўлди.
2025 йил 15 майдан “Work and travel” халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади. шуни назарда тутувчи ҳукумат қарори 2 май куни қабул қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.