Томас Бах Рашитов жангини кузатди (фото)

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах, Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чои, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Улуғбек Рашитов иштирокидаги жангни биргаликда томоша қилишди. Баҳс якунида ХОҚ раҳбари ҳамюртимизга келгуси босқичларда ҳам омад тилади.

Тунда ухлаб қолиш йўқ!

Кун доирасидан дастлаб Абдумалик Халоков австралиялик Чарлие Сенъорга қарши ярим финал жангини ўтказса, 1 соатдан сўнг Ҳасанбой Дўсматов франциялик Биллал Беннамага қарши чемпионлик учун рингга кўтарилади. Ҳасанбойдан иккинчи бор Олимпияда ўйинлари ғолиблигини кутиб қоламиз.

Париж-2024. Разамбек Жамаловнинг илк рақиби аниқ

Эртага ўз иштирокини бошлайдиган эркин курашчилар ҳам ўз рақибларини билиб олишди. Унга кўра, -74 кг вазн тоифасида иштирок этадиган терма жамоамиз аъзоси Разамбек Жамалов илк даврада нейтрал спортчи, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби Магомедҳабиб Кадимагомедов билан беллашади.

Париж-2024. Улуғбек Рашитов жаҳон чемпионини мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди

Таэквондочимиз Улуғбек Рашитов яна бир босқичдан муваффақиятли ўтди. Чорак финалда 2022 йилги жаҳон чемпиони хитойлик Лианг Юшуаи билан жанг қилган ҳамюртимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалчилар қаторидан жой олди.

Париж-2024. Тахмина Икромова икки дастурдан кейин 64.050 очко жамғарди

Маълум қилганимиздек, бугун бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова кўпкураш йўналишидаги саралаш босқичида иштирок этмоқда. Ҳозирча спортчилар икки дастурда ўз чиқишларини якунлашди.

590 кг қовун истеъмолга яроқсиз эканлиги аниқланди — Санэпидқўмита

Таъкидланишича, қовунда нитрат даражаси белгиланган меъёрдан юқори эканлиги ҳамда органолептик хусусиятлари бузилган. Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими мутахассислари ҳамда Ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси ходимлари билан ҳамкорликда  "Food City" деҳқон бозори ҳудудида полиз экинлари савдоси юзасидан навбатдаги ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Париж-2024. Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев ярим финалда!

57 кг. вазндаги эркин курашчимиз Ғуломжон Абдуллаевнинг муваффақиятли юриши давом этади. Ҳамюртимиз чорак финалда арманистонлик Арсен Харутюнянни мағлуб этишни уддалади — 12:5. Энди у кечки дастурда финал йўлланмаси учун АҚШлик Спенсер Лига қарши беллашади.

Париж-2024. Польшаликлар ҳисобига навбатдаги медаллар!

Польшалик икки карра жаҳон чемпиони Александра Мирослав спортча қояга чиқиш бўйича олтин медални қўлга киритди. Тез кўтарилишда у кумуш медални қўлга киритган хитойлик рақиби Лижуан Дэнгдан 0,08 сонияга тезроқ бўлди.

Парижда тақиқланган дронларни тутиб олиш давом этмоқда

Олимпиада бошланишига бир ҳафта қолганда, 18-июлдан бери Франция ҳукумати учиши тақиқланган 40 га яқин дронларни тутиб олди. Дронлар мусобақа майдонлари ёки Олимпия шаҳарчаси устидан учишдан олдин тўхтатиб қолинган.

Париж-2024. Ғуломжон Абдуллаев озарбайжонлик рақибидан устун келди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ғуломжон Абдуллаев ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. Илк босқичда озарбайжонлик Алиаббас Рзазаде билан беллашган юртдошимиз иродали ғалаба билан чорак финал йўлланмасини нақд қилди.

Париж-2024. Жавраил Шапиев ҳам ғалаба билан бошлади

Жавраил Шапиев эркин курашчиларимизнинг ғалабали иштирокини бошлаб берди. -86 кг вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз илк босқичда грузиялик Владимери Гамкрелидзедан устун келиб, иккинчи даврага йўл олди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бўлиб ўтган музокаралар якунларига изоҳ бердилар. Ўзбекистон раҳбари биргаликдаги тизимли ва амалий саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини иттифоқчилик муносабатларидек энг юқори босқичга олиб чиқишга эришилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Июль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархларида қандай ўзгариш бўлди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархлари таҳлил қилинди. Июль ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этган бўлса, тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархларининг бироз ошиши кузатилди.

Париж-2024. Нилуфар Зокирова ўз гуруҳида учинчи бўлди

Каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нилуфар Зокирова ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлади. 200 метр масофага кечган пойгада ҳамюртимиз ўз гуруҳида 3-бўлиб маррага етиб келди.

Париж-2024. Улуғбек Рашитов иштирокини ғалаба билан бошлади

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов таеквондочиларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги муваффақиятли юришини бошлаб берди. -68 кг вазн тоифасида иштирок этаётган спортчимиз рейтингдаги юқори ўрни сабаб биринчи даврадан эркин ўтди.

Руслан Чагаев Исроил Мадримов ва Кроуфорд жанги борасида фикр билдирди

Ўзбек бокс афсоналаридан бири Руслан Чагаев 4 август куни бўлиб ўтган Исроил Мадримов—Кроуфорд жанги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. “Жангни тўлиқ кўра олмадим.

Олимпиада-2024. Футбол. Бугун 3-ўрин ғолиби аниқланади

Парижда Олимпиада ўйинларининг футбол спорт турида ҳал қилувчи 2 учрашув қолди. Бугун турнирнинг 3-ўрин учун ўйинида икки Африка жамоаси Миср ва Марокаш тўқнаш келади.

Спортча юриш эстафетасида ғолиблар аниқланди

Испаниялик спортчилар Мария Перес ва Альваро Мартин 2024 йилги Олимпиаданинг спортчи юриш бўйича аралаш эстафетасида олтин медални қўлга киритди. Мусобақа 7 август куни бўлиб ўтди.

Париж-2024. Медаллар жамғариш бўйича етакчиликда ўзгариш бўлдими?

Айни кунларда Парижда Олимпия баҳслари давом этмоқда. Қуйида медаллар жамғариш бўйича 7 августдаги ҳаолат билан танишиб чиқинг.

2020 йилги Олимпиада чемпиони бу сафарги финал баҳсларида иштирок эта олмайди

2020 йилги Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони қатарлик Мутаз Эсса Баршим Олимпия ўйинларининг баландликка сакраш бўйича саралаш босқичида жароҳат олди ва ўз чиқишларини давом эттирмади. Унинг натижаси 2,27. Саралаш стандартини бажарган барча спортчилар ёки энг яхши натижаларга эришган камида 12 нафар спортчи финал босқичига чиқади.

Мюллернинг оти Олимпиадада ғалаба қозонди

34 ёшли германиялик футболчи Томас Мюллер Олимпия ўйинларида немис чавандози Кристиан Кукукнинг ғалаба қозонишига ёрдам берди. Кукук Checker номли от билан ғалаба қозонди.

Ҳиндистонлик спортчи Олимпиададан четлатилди

Ҳиндистонлик спортчи Винеш Пхогат вазн меъёрларини бузгани учун эркин кураш бўйича турнирдан четлатилди. Баҳслар бошланиш арафасида қиз тарозидан ўта олмади.

Франциялик спортчи Олимпиада вақтида севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди

Франциялик спортчи Алис Фино Олимпия дастурлари якунлаганидан сўнг севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди. Спортчи 3000 м масофага тўсиқлар оша югуришда тўртинчи ўринни эгаллади.

Париж-2024. Спортчига туҳмат қилган аёл ҳибсга олинди

Пекин полицияси Париж Олимпиадасининг стол тенниси бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари финалидан сўнг ижтимоий тармоқларга хитойлик спортчилар ва мураббийлар ҳақида туҳмат аралаш фикрларни жойлаштирганликда гумонланган аёлни ҳибсга олди. Полиция баёнотида айтилишича, аёл ғаразли тарзда маълумот тўплаган ва бошқаларга очиқчасига туҳмат қилган, натижада жамият фикрига салбий таъсир кўрсатган.

Бокс. Исроил Мадримов юртимизга қайтиб келди

Хабарингиз бор, яқиндагина АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилган эди. Ушбу оқшомнинг марказий жангида Исроил Мадримов АҚШлик Теренс Кроуфорд билан биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари учун жанг қилди.

Париж мэри Сенадаги сув сифати ҳақида гапирди

Париж мэри Анн Идальго дарёдаги сув сифати ёмонлиги сабабли аввал бекор қилинган машғулотлар фонида Сена ҳақида гапирди. "Биз ҳали ҳам натижаларни кутамиз, чунки очиқ сув мусобақаси 10 километр масофада ўтказилади, шунинг учун триатлончилар кўпроқ вақтни Сенада ўтказадилар.

Индонезия олимпия терма жамоаси ходимининг буюмлари ўғирлаб кетилди

Парижда бадминтон бўйича Индонезия олимпия терма жамоаси ходими Арман Дармаджидан 53 минг евро ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Antara хабар бермоқда.

Камерун антидопинг ташкилоти талабларга жавоб бермади

WАDА, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги Камерун антидопинг ташкилотини (NADО Камерун) талабларга жавоб бермагани ҳақида ёзди. Бу ҳақда WАDА расмий сайти хабар бермоқда.

Париж-2024. Бугун 8 нафар ҳамюртимиз медаллар учун баҳсларда иштирок этади (+рўйхат)

Парид олипиадасида бугундан таэквондо WТ, бадиий гимнастика, эркин кураш ва замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз аъзолари Париж-2024 медаллари учун иштирокларини бошлашади. Кун давомида Ўзбекистон делегациясининг 8 нафар аъзоси 6 спорт турида қатнашишади.

Олимпиада-2024. Баҳодир Жалолов германиялик рақибини қандай қилиб мағлуб этди? (Видеошарҳ)

Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ярим финал жангида германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.