Олимпиада-2024. Баҳодир Жалолов германиялик рақибини қандай қилиб мағлуб этди? (Видеошарҳ)

Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ярим финал жангида германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.

“Омонқўтон”га ноқонуний кирган беш нафар фуқаро табиатга жиддий зарар етказди

Самарқандга бориб, Экология вазирлиги тасарруфидаги «Омонқўтон» миллий табиат боғида бир неча туп дарахт ва ўсимликларга зарар етказилди, дея хабар берди Экология вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева. «Маҳаллий мутахассислардан ҳолатга изоҳ сўраганимда, Миллий боғ ҳудудига ноқонуний кирилгани, бир нечта дарахт ва ўсимликларга жиддий шикаст етказилганини айтишди», дейди у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Хоразмда укасининг хотинига шилқимлик қилган эркак қамалди

У келинига ишқий муносабатда бўлишни таклиф қилиб, унга 100 минг сўм бермоқчи бўлган. 2024 йил август ойининг 7 куни Жиноят ишлари бўйича Боғот туман судида ўз келинига шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди.

Масъуллар аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғона вилоятида давом эттирмоқда. Президент масалаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 19 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқда.

Париж-2024. Бугун Ҳасанбой Дўсматов финал, Абдумалик Халоков ярим финал жангини ўтказади

Париж олимпиадасида бугун боксчиларимизни муҳим баҳслар кутмоқда. Дастлаб, Абдумалик Халоков ўзининг ярим финалдаги жангини -57 кг вазнда, австралиялик Чарли Сеньорга қарши ўтказади.

Малайзия корпорацияси Ўзбекистонда талабалар ётоқхоналари қуради

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг «MARA Corporation Sdn Bhd» корпорацияси директорлар кенгаши раиси Муҳаммад Рафи бин Шаҳзада билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Мулоқот аввалида «MARA Corporation» корпорациясининг шуъба корхоналари ва унинг бизнес тузилмалари тўғрисида батафсил тақдимот ўтказилди.

Тошкент аэропортида йўловчилар кутиш ҳудуди кенгайтирилди

​Тошкент халқаро аеропорти учиш залининг “steril” ҳудуди яна 2000 квадрат метрга кенгайтирилди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airpots» хабар қилди.

Тошкентнинг учта туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Маълум қилинишича, бугун 8 август куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.  Олмазор тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Орзу" МФЙдаги 3 та кўп қаватли уйлардаги 222 та хонадон Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та Сергели тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Жунариқ" МФЙ Чоштепа ва Жунариқ кўчаларидаги 978 та ерли хонадон Янгиҳаёт тумани Аҳоли истеъмолчилари: "Чоштепа" МФЙ Чоштепа ва Узар кўчаларидаги 1157 та ерли хонадон Сергели ва Янгиҳаёт туманлари Улгуржи истеъмолчилар сони: 68 та Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Бугун ҳам Ўзбекистонда юқори ҳарорат сақланиб туради

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Париж-2024. Баҳодир Жалолов Олимпиада финалида!

Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олмоқда. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ҳозиргина якунланган жангда германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Швециялик журналист Олимпия ўйинларидан четлатилди

Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси швециялик журналистга унинг хитойлик стол теннисчиси Ван Чуцин билан қасддан тўқнашиб кетгани учун мусобақада ишлашини тақиқлади, дея хабар бермоқда The Free Press Journal. Ванг Чуцин (дунёнинг 1-рақами) яккалик баҳсларида мағлуб бўлганидан сўнг Олимпия ўйинларида ОАВ билан суҳбатни тугатди.

Париж-2024. Ирландиялик боксчи ўз вазн тоифасининг чемпионига айланди

Ирландиялик спортчи Кэлли Энн Харрингтон Олимпиаданинг аёллар боксида 60 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Кеча, 6 август куни бўлиб ўтган бокс бўйича финал учрашувида Кэлли Энн Харрингтон хитойлик боксчи Венлу Янгни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Олимпиада чемпионига айланди.

Олимпиададаги энг ёш спортчи ўз дебютини ўтказди

11 ёшли скейтбордчи кеча Олимпиададаги дебютини ўтказди. "Парк" йўналишида иштирок этган Чжэн Хаохао Олимпиада тарихидаги энг ёш Хитой вакилига айланди.

Қирғизистон делегацияси Олимпиададаги учинчи медалига эга чиқди

Қирғизистон делегацияси Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпиадасида ўзининг учинчи медалига эга чиқди. Юнон-рим курашчиси Акжол Махмудов (77 кг) мусобақада бронза медалини қўлга киритди.

Париж-2024. Рустам Ассакалов жароҳат олиб мусобақани якунлади

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. -97 кг вазн тоифасида гиламга чиққан юртдошимиз учинчи ўрин учун кечган беллашувда кубалик амалдаги жаҳон чемпиони Габриел Росиллони билан беллашди.

Париж-2024. Муҳокамага сабаб бўлган боксчи финалга чиқди

Бокс бўйича 2023-йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин гендер тестидан ўта олмаган ва кейинчалик турнирдан четлаштирилган жазоирлик Иман Хелиф Париж ёзги Олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги бокс бўйича ярим финалида ғолиб чиқди ва финалга йўл олди. Унинг ярим финалдаги рақиби Таиланд вакили Янам Суваннафаенг бўлди.

Қозоғистон Олимпиададаги илк медалига эга чиқди

Қозоғистон ҳисобига юнон-рим курашчиси Демеу Жадраев (77 кг) кумуш медални тақдим этди. У финал баҳсида япониялик Нао Кусакага 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

2020 йилги Олимпиада чемпиони жорий муваффақиятсизлигини қабул қила олмаяпти

2020 йилги Олимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, норвегиялик спортчи Якоб Ингебригцен 2024 йилги Олимпиада финалида 1500 метрга югуриш бўйича кутилмаган натижаси ҳақида фикр билдирди. Бу масофада Токио-2020 чемпиони Ингебригцен бор-йўғи тўртинчи ўринни эгаллади.

Дюрант рекорд ўрнатди

"Финикс Санз" ва АҚШ терма жамоасининг кичик ҳужумчиси Кевин Дюрант терма жамоа учун тўпланган очколар бўйича - эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Баскетбол баҳсларининг чорак финалида Бразилия терма жамоаси билан бугунги ўйинда Дюрант 489 очкодан кўп балл йиғди ва барча турнирларда энг муваффақиятли америкалик баскетболчилар рўйхатида Лиза Леслидан олдинга ўтди.

Париж-2024. Арам Варданян мусобақани медалсиз якунлади

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян (-77 кг) учинчи ўрин учун беллашувда гиламга чиқди. 2021 йилги жаҳон чемпиони, арманистонлик Малхас Амоян билан курашган юртдошимиз мағлубиятга учради ва Олимпиадани бешинчи поғонада якунлади.

Париж-2024. Эртадан эркин курашчиларимиз баҳсларни бошлайди

Эртадан эркин кураш усталари ҳам Париж-2024 медаллари учун курашга қўшилади. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси баҳсларга киришади.

UFC. Френцис Нганнунинг ММАъдаги кейинги рақиби маълум бўлди

Френцис Нганну навбатдаги жангини Ренан Феррейрага қарши ўтказади. PFL Super Fight титули учун жанг 19 октабр куни бўлиб ўтади.

Париж-2024. 1500 м масофага югуришда янги Олимпия рекорди ўрнатилди

Америкалик спортчи Коул Хокер Олимпия ўйинлари финалида 1500 м масофага югуришда сенсацион тарзда ғолиб чиқди. У масофани 3:27,65 га босиб ўтди ва шу билан янги Олимпия рекордини ўрнатди.

Эронлик спортчи терма жамоасига илк медални тақдим этди

2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида юнон-рим кураши бўйича 130 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун жанглар бўлиб ўтди. Учинчи ўринни Хитой вакили Лингже Мен ва эронлик курашчи Амин Мирзазода бўлишди.

Париж-2024. Шахриёр Маҳкамов ҳам чорак финалдаги иштирокини якунлади

Яна бир байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. 1000 метр масофага кечган чорак финал баҳсида юртдошимиз 3:35.43 дақиқада учинчи бўлиб маррага етиб келди.

Париж-2024. Шубина учун Олимпиада ниҳоясига етди

Байдаркачимиз Екатерина Шубина чорак финал босқичида стартга чиқди. 500 метр масофага кечган пойгада ҳамюртимиз олтинчи бўлиб маррага келди.

Тошкент вилоятида ИИО машинасида олиб кетилаётган фуқаро эшикдан сакраб ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. ИИО ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

Париж-2024.Баҳодир Жалолов навбатдаги Олимпиадада қатнашадими?

Парижда Олимпиаданинг бокс мусобақасида асосий баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ушбу босқичда Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли қатнашмоқда.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг тўртта муҳим йўналиши

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди.

Париж-2024. Шахриёр Маҳкамов ўз гуруҳида 3-бўлди

Яна бир байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов жорий Олимпия ўйинларидаги дастлабки стартини якунлади. 1000 метр масофага кечган йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз ўз гуруҳидаги саралаш босқичида 3-бўлиб маррага етиб келди ва у ҳам чорак финалда ўз омадини синаб кўради.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.