Бугунги кунда кўчада рухсат этилмаган идишларда музқаймоқ сотиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Санэпидқўмитa Ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Кўздан кечириш чоғида қўлга олинган шахсда қалбаки 8400 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “L.” номли Hostel олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С.
Ўзбекистон делегацияси «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги тўртинчи кунини 4 та спорт тури бўйича давом эттиради. Хусусан, академик эшкак эшиш (яккалик), дзюдо, бокс ва футбол бўйича спортчиларимиз мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди. 2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.
Тошкентнинг Учтепа ҳамда Бектемир туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизмати хабар берди.
Хитойлик спортчилар Лянь Цзюньцзе ва Хао Ян платформада 10 метрга сувга сакраш мусобақасида Олимпиада чемпиони бўлди. Жами олти уринишда мусобақа ғолиблари 490,35 балл тўплашди.
Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманиннинг айтишича, разведка хизматлари 2024-йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига бир неча соат қолганда қўпорувчилик қилиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаган. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Франция темир йўллари миллий компанияси 25-июль, пайшанбадан 26-июлга ўтар кечаси “катта ҳужум”га учрагани ҳақида хабар берган эди.
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) жазоирлик дзюдочи Дрис Мессауднинг 2024-йилги Олимпия ўйинларидан дисквалификация қилиниши ортидан текширув ўтказади. "IJF ҳалол ўйин, олимпия руҳи ва дискриминацияга йўл қўймаслик тамойилларига қатъий содиқдир.
Франциянинг ўта чап ҳаракати Олимпиаданинг очилиш маросими олдидан ушбу ўйинларга норозилик сифатида Тулуза яқинидаги телефон линияларига ўт қўйди. "Олимпиада сулҳ бўлиши мумкин эмас.
Жанубий кореялик спортчи Хё Жин Пан Париждаги (Франция) Олимпия ўйинларида 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отишда 251,8 балл тўплаб, Олимпиада рекордини ўрнатди. Кумуш медални худди шундай 251,8 балл билан хитойлик спортчи Ютинг Хуанг қўлга киритди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи чемпионлик сари юришини бошлади. Дастлабки саралашда норвегиялик Оман Шиха билан жанг қилган юртдошимиз ишончли ғалаба билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Париж Олимпиадаси ғолиби, ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Инстаграм саҳифаси оқрали мухлисларга мурожаат қилди. "Бугун Ута Абенинг Инстаграм саҳифасида ўзбеклар унга нисбатан жуда ҳам кўп таҳқирловчи изоҳларни ёзаётгани ҳақида маълумот олдим.
Бразилия Олимпия қўмитаси расмий сайти хабарига кўра, Ана Каролина Виейра ва Габриэль Сантос 26-июль, жума куни Олимпия шаҳарчасини рухсатсиз тарк этган. 27-июль, шанба куни Бразилия Олимпия қўмитаси сузиш бўйича миллий терма жамоа раҳбари Густаво Отсукадан сузувчилар томонидан тартиб-интизом бузилгани ҳақида маълумот олди.
Рафаэль Надаль венгриялик Мартон Фучовични 6:1, 4:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этиб, Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсларида иккинчи даврага йўл олди. Надалнинг навбатдаги рақиби дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович бўлади.
Британиялик пилот Жорж Расселл Формула-1 бўйича Бельгия Гран-присида машинасининг вазни минимал талабдан 1,5 кг кам бўлгани учун ғалабадан маҳрум бўлди. Техник делегатнинг ҳисоботида айтилишича, машинанинг дастлабки минимал оғирлиги 798 кг бўлган, аммо кейин ундан 2,8 литр ёқилғи туширилган.
Олимпиадада триатлончилар учун кетма-кет иккинчи сузиш машғулотлари Сенада сув сифати ёмонлиги сабабли бекор қилинди. Биринчи сузиш 28-июль куни эрталаб, иккинчиси 29-июлда бўлиши керак эди.
Жокович 1-даврада австралиялик Метью Эбденни мағлуб этди - 6:0, 6:1. Эбден яккалик баҳсларида британиялик Энди Маррейнинг ўрнини эгаллаганди. Австралиялик спортчи жуфтлик бўйича анча машҳур ва бир неча йилдан буён яккалик баҳсларида ўйнамаган.
Африканинг уч карра чемпиони, жазоирлик дзюдочи Мессауд Дрис исроиллик Тоҳар Бутбул билан Париждаги Олимпиададаги биринчи жанги олдидан дисквалификация қилинди. Дрис жангдан олдинги тарозида муваффақиятсизликка учради. Исроилда буни атайлаб қилганликлари ҳақида миш-мишлар тарқалган. Токио Олимпиадасида яна бир жазоирлик Фетҳи Нурин 10 йилга дисквалификация қилинган Бутбул билан учрашишни истамаганди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқандда тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетаётгани акс этган фотосурат тарқалди.
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024-йил январ-июн ойларида 48,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар, илмий муассасалар билан ҳамкорликда табиий ресурсларни бошқаришни такомиллаштириш, биохилма-хилликни сақлаш, сув ресурсларини комплекс бошқариш борасида янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқдалар. Маълумки, 2024 йил 4-5 март кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган семинарда Экотизимни тиклаш, табиий ресурсларни бошқаришни яхшилаш ва мустаҳкамликни ошириш учун Марказий Осиё сув ва ер муносабатлари (CAWLN) минтақавий дастури доирасида бир қанча лойиҳаларнинг дастурларини ишлаб чиқиш расман бошланган эди.
Ярим йил давомида республикада энг юқори миқдордаги ўртача маош Тошкент шаҳрида тўланган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Meta, Google ва Apple энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатида кучли учликни эгаллашган. Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024 йил январ-июнь ойларида 44,8 млрд сўм солиқ тўланган.
Вазн тоифасидан қатъий назар биринчи рақамли боксчи Теренс Кроуфорд 4 август тонгида ҳамюртимиз Исроил Мадримовга қарши рингга кўтарилади. Ушбу жангни мамлакатимиз ҳудудила ZO'R TV телеканали трансляция қилиши маълум бўлди.
2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМлардаги талабалар учун тўлов-контракт нархлари оширилди. Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига асосан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари тасдиқланди.
Хотин-қизларнинг вакиллик органлари сайловларига кенг жалб қилиш борасидаги нормалар такомиллаштирилиб, парламентда ва маҳаллий кенгашларда хотин-қизлар улушини оширишга қаратилган ислоҳот амалга оширилди. Куни кеча Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди.
Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари Президентларининг жорий йил 18-19 июль кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилган эди. Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари божхона ҳамда чегара хизмати раҳбарлари Фарғона вилоятидаги мавжуд божхона постларини кўздан кечирдилар.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон делегацияси 5 та спорт турида иштирок этади. Ишонамизки, Диёра Келдиёрованинг олтин медали бугун қатнашадиган юртдошларимизга мотивация беради.
2025 йил 1 мартдан бошлаб ёшга доир фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тайинланади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов 26 июль куни Корея Республикаси элчиси Вон До Ённи қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) telegram канали маълумотига кўра, учрашувда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва янада кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.