Судьялар ҳам китоб ўқийдими? Ҳа, ўқиганда қандоқ? Ишонмасангиз, Самарқандга келинг

Самарқанд вилоят судида икки қисмдан иборат матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб  жорий йилнинг биринчи ярмида суд ишларини амалга ошириш борасидаги вилоят судлари фаолияти бўйича ҳисобот берилди, сўнгра судья ва суд ходимлари иштирогида ўтган “Китоб – маънавият кўзгуси” танлови ғолибларининг тақдирлаш маросими ўтказилди.

Бу йили учун ОТМлара минимал ўтиш балли ўзгаришсиз қолди

2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига грант ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш балли тасдиқланди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 фоиз) этиб белгиланди.

Россиянинг Приморск ўлкасидаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Бош консулхонаси эътиборида

Ўзбекистон бош консули Юсуф Кабулжанов Приморск ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Юрий Мельников ва Россия Ички ишлар вазирлигининг ўлка бўйича раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА нашри. Приморск ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан кечган мулоқот чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, мазкур ҳудудда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Picture background

Жорий йилнинг ёзида Россия-Украина уруши бошланганига икки ярим йил тўлади. Можаро Шарқий Европанинг улкан минтақасидаги  вайронагарчиликларга ва кўплаб фуқаролик қурбонларига олиб келди. Фуқаролар орасидаги қурбонлар сони ҳали охиригача ҳисоб қилинмаган. Бундан ташқари, қайғули рўйхат ҳар куни тўлишда давом этмоқда.

1-ярим йилликда Давлат бюджетидан 15 351 млрд сўм субсидия ажратилди (инфографика)

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг 2024 йил 1-ярим йиллик ижроси тўғрисида маълумот берди. Давлат бюджетининг ярим йиллик даромадлари 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошиб, 121,0 трлн сўмни ташкил этди. Шунингдек, даромадларнинг 80,6 фоизини солиқлар, 19,4 фоизини эса солиқсиз тушумлар ва бошқа даромадлар ташкил қилди.

Олимпиаданинг иккинчи куни анча муваффақиятли ўтди

28 июль куни Париж Олимпиадасида иккинчи кун баҳслари бўлиб ўтди. Ўзбек спортчилари унда қуйидагича натижа қайд этишди:  Дзюдо, 66 кг: Сардор Нуриллаев илк босқичда бразилиялик Уильян Лимага имкониятни бой берди.

Олимпиададаги овқат сифати танқид қилинди

Чом устида хоккей бўйича Германия терма жамоаси вакили Кристофер Рюр Париждаги Олимпия шаҳарчасидаги таомларни танқид қилди. Спортчи маҳсулот сифати ҳақида шикоят қилди.

Париж-2024. Ливанлик теннисчи мамлакати учун тарих ёзди

Дунёнинг 170-рақамли теннисчиси Бенжамин Ҳассан Олимпиаданинг теннис баҳслари бўйича мамлакатига илк ғалабағани олиб келди. Илгари Ливандан ҳеч ким теннисда Олимпиадада битта ҳам ютмаган эди.

Австралиялик велоспортчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди

Австралиялик велоспортчи Лукас Плапп 2024 йилги Олимпия ўйинларида ҳалокатга учраганидан сўнг жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда Австралия велоспорт жамоаси матбуот хизмати хабар берди.

Париж-2024. Афсонавий Симоне Байлз финалда ўйнайди

Бадиий гимнастика бўйича тўрт карра Олимпиада чемпиони америкалик Симоне Байлз Олимпия ўйинларини муваффақиятли бошлади. Бугун, 28 июль куни Парижда саралаш турнири бўлиб ўтди.

АҚШ баскетбол жамоаси Олимпиадани ютса, қанча миқдорда мукофот пули олади?

Баскетбол бўйича АҚШ миллий терма жамоаси аъзоларининг Олимпия ўйинларида олтин медал қўлга киритса, қанча миқдорда мукофот пули олишлари маълум бўлди. Нуфузли Форбес журнали маълумотларига кўра, ҳар бир америкалик спортчи Олимпиада олтин медали совриндори бўлса, 37,5 минг доллар олади.

Британиялик теннисчи Олимпиадани тарк этишга мажбур бўлди

Дунёнинг 46-ракеткаси, британиялик теннисчи Кэмерон Норри жароҳати сабаб Париж (Франция)даги Олимпия ўйинларидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Британия Олимпия қўмитаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

ХОҚ очилиш маросимидаги кўнгилсизликлар бўйича баёнот берди

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўйича расмий баёнот берди. "ХОҚ очилиш маросими бўйича Париж-2024 ташкилий қўмитаси томонидан олинган тушунтиришларни эътиборга олди.

Парижда анъана бузилмади. Кореялик камондан ўқ отувчилар бу сафар ҳам олтин медални бегона қилмади

Жанубий Корея аёллар терма жамоаси 2024 йилги Олимпия ўйинларида камондан ўқ отиш бўйича чемпионатда биринчи ўринни эгаллади. Кореяликлар (Чунг Хун Йонг, Лим Си Хён ва Нам Су Хён) финалда Хитойдан кучлироқ бўлишди – 5:4. Мексика терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Париж-2024. 14 ёшли япониялик скейтбордчи олтин медални қўлга киритди

Япониялик спортчи Коко Йошизава 2024-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида очиқ ҳавода скейтборд бўйича мусобақада ғолиб чиқди. Унинг натижаси 272,75. Унинг ҳамюрти Лиз Акама иккинчи (265,95) бўлди.

Париж-2024. Фокс байдарканинг слалом йўналиши бўйича яккалик баҳсларида олтин медалга эга чиқди

Австралиялик Жессика Фокс 2024-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида байдарканинг слалом йўналиши бўйича яккалик баҳсларида олтин медални қўлга киритди. Унинг натижаси 96,08. Польшалик Клаудия Зволинска иккинчи (97,53), британиялик Кимберли Вудс учинчи (98,94) ўринни эгаллади. 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинлари Францияда 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.

Париж-2024. Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпиони!

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларини олтин медал билан бошлади. Маҳоратли дзюдочи Диёра Келдиёрова (-52 кг) финалда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг -48 кг вазн тоифасидаги чемпиони косоволик Дистрия Красничини мағлубиятга учратишга эришди.

Париж-2024. Диёра Келдиёрова ўзбек спорти тарихида бўлмаган натижага эришди

Диёра Келдиёрова Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпиада баҳсларида олтин ёки кумуш медал олган илк аёл спортчи сифатида тарихга киради. Ҳали шу чоққача аёл спортчиларимиздан ҳеч ким бундай муваффақиятга эришмаган эди.

Париж-2024. Диёра Келдиёрова финалда!

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги дастлабки медалини нақд қилди. Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасининг финалига йўл олди.

Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида 19 киши ҳибсга олинди

Франция полицияси 26-июль, жума куни Парижда (Франция) Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида 19 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманиннинг France 2 телеканалидаги баёнотига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

Daily Mail Олимпиаданинг очилиши маросимини танқид қилди

Хорижий ОАВ Париждаги (Франция) Олимпия ўйинларининг очилиш маросимига турлича муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, кўрсатув 26-июль, жума куни бўлиб ўтган.

Надаль мухлисларини ваҳимага солди

"Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони, дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Рафаэль Надаль Олимпия ўйинларининг яккалик баҳсларида иштирок этишига шубҳа қилишини айтди. Кеча, 27-июль куни Надал ҳамюрти Карлос Алькарас билан олимпиаданинг жуфтлик баҳсларини муваффақиятли бошлади.

Париж-2024. Япониялик дзюдочи рақибига ҳурматсизлик кўрсатди

27-июль, шанба куни япониялик дзюдочи Рюзу Нагаяма 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида чорак финал жангида испаниялик Франциско Гарригосга имкониятни бой бериб қўйди – 0:10. Нагаяма мағлубиятини тан олишни истамади ва Гарригос унга яқинлашганда унинг қўлини сиқишдан бош тортди. Бир неча сониядан сўнг испаниялик ўз жамоаси билан татамини тарк этди, япониялик эса трибунадаги томошабинларга ҳайқирган ҳолда татамида қолди.

Париж-2024. Хитойлик спортчи пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича чемпионга айланди

Хитойлик спортчи Юй Се Париждаги (Франция) Олимпия ўйинларида 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича 240,9 балл билан олтин медални қўлга киритди. Қолган икки ўрин италиялик спортчиларга насиб этди.

Бельгиялик велопойгачи олтин медалдан сўнг нималар деди?

Бельгиялик велопойгачи Ремко Эвенепул Париж (Франция)даги Олимпия ўйинларида шосседаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди. “Бу ғалаба мен учун жуда катта аҳамиятга эга.

Нидерландиялик волейболчи ҳуштакбозликка учради

Нидерландиялик волейболчи Стивен ван де Вельде Олимпиада ўйинларида жамоатчилик томонидан ҳуштакбозликка учради. Спортчи пляж волейболи билан шуғулланади.

Жанубий кореялик спортчи Олимпиада рекордини ўрнатди

Жанубий кореялик спортчи Ойе Жин Парижда (Франция) бўлиб ўтган Олимпиадада 10 метрга пневматик тўппончадан отиш бўйича 243,2 балл билан Олимпия рекордини ўрнатди. Яна бир жанубий кореялик спортчи Ким Йе Жи 241,3 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди.

Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси аъзоси тартибсизлик учун узр сўради

2024-йилги Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитасининг коммуникация бўйича директори Анн Дескам Олимпиада очилишидаги шов-шувли чиқишлар учун омма олдида узр сўради. "Шубҳасиз, ҳеч қандай диний гуруҳга ҳурматсизлик қилиш ниятимиз йўқ эди.

Париж-2024. Келдиёрова ярим финалда!

Келдиёрова чемпионлик йўлида навбатдаги рақибни мағлуб этди. Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова чорак финалда яна бир ажойиб ғалабасини расмийлаштирди.

Париж-2024. Академик эшкак эшувчиларимиз дастлабки саралашни ўтказишди

Академик эшкак эшиш баҳсларининг бугунги дастурлари юртдошларимиз учун якунига етди. Енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида иштирок этган Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги ўз гуруҳида 5-бўлиб маррага етиб келишди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.