Абитуриентлар кириш имтиҳонларида қатнашиш учун рухсатномани ЯДХП ёки Билимни баҳолаш агентлиги веб-сайти орқали юклаб олишлари мумкин. 2024-2025 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
Ҳолат юзасидан Captiva эгасига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилди. Тошкент шаҳрида Captiva автомашинаси вояга етмаган фуқаро томонидан бошқарилганлиги аск этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Куни кеча 6 ёшли боланинг ғойиб бўлгани ҳақидаги маълумот эълон қилинганди. 8 июль куни соат тахминан 18:00 ларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган Havas дўконига 6 ёшли Аюбхон Абдуллаев (Сунатилла) чиқиб, қайтиб келмаган.
Ижтимоий тармоқларда қорамолларда янги касаллик учраётгани ва Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари тозалов учун ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдиришича, орамолларда янги касаллик тури аниқланмаган.
Бокс бўйича тўртта дивизион собиқ чемпиони Рой Жонс бокс афсонаси Майк Тайсонга қарши реванш жанги имкониятлари кўриб чиқилмаётганини маълум қилди.“Тайсонга қарши реванш керак эмас.
Тошкент шаҳрида мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этувчи Рустам Қосимжонов кубоги—2024 турнири старт олди.Мусобақада Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчиларидан ташқари.
Фарғонада “Lacetti” ва “Жигули” тўқнашиши натижасида бир киши вафот этди. Ҳолат 2024 йил 8 июль куни 10:30 ларда Қува тумани “Сойгузар” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган, дея хабар бермоқда Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида қарама-қарши тарафдан келаётган "Жигули" билан тўқнашган. Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2024 йил 8 июль куни 10:30 ларда Қува тумани “Сойгузар” М.Ф.Й ҳудудидан ўтган йўлда 1999 йилда туғилган Р.О.
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида шахмат бўйича "Rustam Khasimdjanov Cup 2024" халқаро турнири старт олди. 8-9 июль кунлари ўтказиладиган баҳсларда қуйидаги гроссмейстерлар ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда: Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон) Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон) Жаҳонгир Ваҳидов (Ўзбекистон) Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) Парҳам Магҳсоодлоо (Эрон) Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон) Александр Грисчук (Россия) Ричард Раппорт (Бельгия) Мусобақанинг мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади.
UFC биринчи ярим йилликнинг ТОП-5 жангчилари рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, кучли бешлик қуйидагича кўриниш олган: 1. Алекс Перейра (11-2).
ХОҚдан таклиф олган россиялик курашчилар Париж-2024 ўйинларида қатнашмайди. Бу ҳақда Россия спорт курашлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Афғонистон ҳукумати Париждаги Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган уч нафар спортчини тан олмайди, деди ҳукумат спорт департаменти матбуот котиби Атал Машваний. Париждаги ўйинларда Афғонистондан олти нафар спортчи – уч аёл ва уч эркак иштирок этади.
Баландликка сакраш бўйича жаҳон чемпиони, украиналик Ярослав Магучих Париждаги Олмос лигаси босқичида янги жаҳон рекордини ўрнатди. Украиналик спортчи 2 метр 10 см баландликка сакраб, 1987 йилда ташкил этилган болгариялик Стефка Костадинованинг ютуғидан 1 см га ошиб кетди.
Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси Париж-2024 лицензион цикли якунлангани ва рейтинг орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўл олган спортчилар номини эълон қилди. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар аъзоси Анвар Анваров (узунликка сакраш), Екатерина Воронина (кўпкураш), Сафина Садуллаева (баландликка сакраш) ва Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш) рейтинг орқали Париж-2024 иштирокчилари қаторидан жой олишди.
Париждаги ёзги Олимпия ўйинлари очилишига 18 кун қолди. Делегациямизнинг энг ёши катта жамоаси Олга Забелинская (44 ёш, 79 кунлик) ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида «Cobalt» пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган қизчани уриб юборгани айтилган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 июль куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ижтимоий тармоқларда Gentraъдан 5 киши тушиб бир болани даҳшатли тарзда калтаклагани ва машинага ортиб кетгани ҳақида видеолар тарқалди. ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
“Формула-1” бўйича етти карра чемпион Льюис Хэмилтон ўз уйида бўлиб ўтган Силверстоундаги Британия Гран-присида ғалаба қозонди. Бу рекорд даражадаги тўққизинчи чемпионлик ҳисобланади.
Британиялик боксчи Энтони Жошуа UFC чемпиони Алекс Перейранинг боксда дебют қилишини истайди. "Алекс Перейра қачонлардир боксда дебют қилиши керак", - деб ёзди Энтони ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида кадетлар ва ёшлар ўртасида Осиё Кубоги бўлиб ўтди. Ёшлар ўртасидаги икки кунлик беллашувлар якунига кўра Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш, 10 та бронза, жамо 20 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Мамажонов Шоҳрухмирзо Олимжонович Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Ариза берувчилар ЯДХП орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича қабул қилинган қарорлар юзасидан апелляция юборишлари мумкин. 1 сентябрдан бошлаб фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича қабул қилинган қарорлар юзасидан Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига мурожаат қилишлари мумкин.
Саноат тармоқларидаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
АЖда норматив ҳужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларини асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖга нисбатан иш қўзғатилди.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) дунёнинг энг кучли клублари янги рейтингини эълон қилди. «Навбаҳор» ПФК матбуот хизматига кўра, «Топ-500» рейтингида Ўзбекистоннинг учта жамоаси номи ҳам қайд этилган.
Ижтимоий тармоқларда электр энергияси учун тўловларда ҳисобга икки баробар пул ҳисобланаётгани тўғрисида хабар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ муносабат билдирди.
8 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси (собиқ Гвардейская) 2-уйда жойлашган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими вақтинча ёпилади. Бу ерда таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Лойиҳалаштириш масалалари департаменти бош директори Анас Айсам билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Унда Ўзбекистон ва ИТБ ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, мамлакатимизда ишлаб чиқилаётган йирик лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб қувватлаш ҳамда техник-гуманитар ёрдамларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Россия, Германия, Венгрия, Озарбайжон шаҳарлари ва яна бошқа бир нечта шаҳарлардан учиб келаётган самолётлар Тошкентга қўна олмади. “Тошкент” аэропортида 7 июль куни маҳаллий вақт билан соат 19:44 да ноқулай об-ҳаво шароити (ёмғир, аэродром устида момақалдироқ) туфайли ҳаво кемаларининг қўниши ва учишига чекловлар жорий этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.