Самарқандда қонунни бузган ҳолда камбағалликдан чиқарилади…(ми)?

Самарқанд шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланма олиш мақсадида келган ишсизлар улар бундан бир неча кун аввал ишга қабул қилинганлиги сабабли жамоат ишларига жалб қилиниши мумкин эмаслигини эшитиб, ҳайрон бўлишди. Улар ҳеч бир корхона улардан ишга қабул қилиш учун ариза ёздирмагани, ишга кириш ҳақида буйруқ чиқармаганлигини айтиб, масалага ойдинлик киритишни талаб қилишди.

Ўзбекистон бокс терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Францияга жўнат кетди

Ўзбекистон бокс эркаклар миллий терма жамоаси, 7-20 июль кунлари Франциянинг Нанси шаҳрида Халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.7 июль тонгида Тўлқин Қиличев бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Францияга йўл олди.

Бокс. Шакур Стивенсон чемпионлик камарини муваффақиятли ҳимоя қилди

АҚШнинг Ньюарк шаҳрида Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Марказий жанги енгил вазнда америкалик WBC чемпиони Шакур Стивенсон ҳамда рейтингнинг еттинчи поғонасида бораётган даъвогар, асли келиб чиқиши арманистонлик, ҳозирда Германия шарафини ҳимоя қилаётган Артем Арутюняндан ҳимоя қилди.

Бокс. Музаффар Расулов Россиядаги проф бокс оқшомининг марказий жангида рингга чиқади

13 июль куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида "Путь в RCC" профессионал бокс оқшоми ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, турнирнинг марказий жанги ҳамюртимиз Музаффар Расулов иштирокида ўтади.

Париж-2024. Ўзбекистон делегациясиясидаги энг ёш спортчи ким?

Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинлари очилишига 19 кун қолди. Ўзбекистон делегациясининг иштирокига оид факт билан танишиб чиқинг.

Бокс. Гарсия ирқчиликка оид сўзлари сабаб WBC'дан четлатилди

Гарсия ирқчиликка оид сўзлари сабаб WBC'дан четлатилди. Бу ҳақда ташкилот президенти Маурисио Сулейман маълум қилди.

Тошкентда 16 ёшли йигит пиёдани уриб юборди

Тошкентнинг Учтепа туманида 16 ёшли йигит Malibu’да пиёдани уриб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Шавкат Мирзиёев туркий давлатларнинг Шушадаги норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 июль куни Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг «Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш» шиори остидаги норасмий саммитида иштирок этди. Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва ТДТ Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ҳам қатнашди.

Велосипедда сайр қилиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади.

Куала-Лумпур шаҳрида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгаши таъсис этилди

Мамлакатимиз элчихонасида Малайзия—Ўзбекистон бизнес кенгашининг биринчи таъсис мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур Кенгаш алоҳида ташкилот сифатида Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимнинг шу йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш ва ҳар иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни яна ривожлантиришда малайзиялик ва ўзбекистонлик тадбиркорларга яқиндан кўмак бериш мақсадида тузилди ва давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиқдими?

Ижтимоий тармоқда Ангрен ИЭС ҳудудида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги бу хабар мутлақо ёлғонлигини маълум қилди.

Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни мағлуб этиш йўлини айтди

1996 йилги Атланта Олимпиадаси чемпиони Василий Жиров Қамшибек Қўнқабоевнинг Баҳодир Жалоловни мағлуб этиш учун имкониятлари қандай эканлиги ва Ўзбекистон вакилини мағлуб этиш учун қозоғистонлик боксчи нима қилиши кераклиги ҳақида “Sports.kz” нашри билан ўртоқлашди.“Қамшибекда Жалоловни енгиш имконияти бор.

Бектемир Мелиқўзиев 10 август куни Лас-Вегасдаги бокс оқшомида рингга кўтарилади

Иккинчи ўрта вазн тоифаси WBA рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган 28 ёшли Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини 10 август куни ўтказади. Лекин ҳозирча унинг рақиби аниқ эмас.

Нодирбек Абдусатторов Руминиядаги турнирда 9-ўринни эгаллади

Нодирбек Абдусатторов шахмат бўйича йилнинг энг нуфузли турнирларидан бирида иштирок этди. Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида 10 нафар гроссмейстер иштирокида бўлиб ўтган турнир кеча якунига етди.

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев Эрон Ислом Республикасининг янги президентини табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Рецептсиз бериладиган дорилар ва тиббий техника нархига нисбатан чекловлар олиб ташланади

Ўзбекистонда тиббий техникалар ва рецептсиз сотиладиган дори-дармонларга нисбатан нарх чекловларини бекор қилиш режалаштирилмоқда.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов 4 июль куни тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги бизнес вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида маълум қилди.

Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда кўпроқ қайси давлатларга чиқаётгани маълум қилинди

2024 йилнинг январь—май ойларидаги бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 569,2 минг нафарга ёки 35,5 фоизга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти Шуша шаҳридаги бунёдкорлик билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Шуша шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини бу ерда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев кутиб олди.

Исроил Мадримов: «Барча менда тажриба етишмаслиги ҳақида гапирмоқда, лекин Кроуфорд менинг вазнимга кўтарилмоқда»

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади.Мадримов яна бир бор бўлажак жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди: “Кроуфорд ажойиб жангчи.

Эркаклар ўртасидаги велошоссе дастурида иштирок этадиган спортчимиз номи эълон қилинди

Маълумки, велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига 4 та йўлланмага эга чиққан эди. Шоссе дастурида қўлга киритилган мазкур лицензиялардан 3 таси аёллар, 1 таси эркаклар терма жамоаси улушига тўғри келган бўлиб, терма жамоа мураббийлар штаби мусобақада иштирок этадиган аёл спортчилар номини анча аввал эълон қилган эди.

«Чорсу» бозоридаги маҳсулотлар нархлари ўрганилди

Рақобат қўмитаси томонидан истеъмол бозорларидаги 10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари доимий мониторинг қилиб борилади. Маҳаллий ун (1-нав) – 6 000 сўм; Унга кўра пойтахтда жойлашган  «Чорсу» деҳқон бозоридаги маҳсулотларнинг чакана нархлари бугунги кун ҳолатига қуйидагича: Маҳаллий ун (олий нав) – 8 000 сўм; Қолипли нон – 3 000 сўм; Мол гўшти (суякли) – 70 000 – 85 000 сўм; Қўй гўшти – 90 000 сўм; Парранда гўшти – 30 000 сўм; Тухум – 1 000 – 1 500 сўм; Пахта ёғи – 15 000 сўм; Кунгабоқар ёғи – 19 000 сўм; Шакар – 13 000 – 15 000 сўм; Гуруч (аланга) – 17 000 – 22 000 сўм; Қадоқланган сут (маҳаллий) – 11 000 – 14 000 сўм; Картошка – 4 000 – 5 000 сўм; Пиёз – 2 500 — 3 000 сўм.

Банкдан фуқарога 685 млн ойлик ва маънавий зарар ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг қарорига  асосан қарздор акциядорлик тижорат банкидан ундирувчи О.Б. фойдасига жами 635 млн.

Ёш дзюдочиларимиз Осиё кубогини сермаҳсул ўтказмоқда

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ёшлар ўртасида Осиё Кубоги старт олди. Мусобақада икки қитъанинг саккиз давлати иштирок этяпти.

Тиббий туризмни ривожлантириш — Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан бири

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори, и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси стратегик институтлари томонидан ташкил этилган илмий-амалий конференцияда иштирок этди.

Мухлислар ва блогерлардан иборат гуруҳ автомобилларда Францияга йўл олди

Бугун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида спортчиларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида мухлислар ва блогерлардан иборат гуруҳ автомобилларда Франция томон йўлга чиқди. Эрта тонгда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида ушбу жамоани кузатиш тадбири бўлиб ўтди.

Фарғонада бир нечта шахслар ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида сотиб юборди

Улар уйни гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, 20 800 АҚШ долларига сотиб юборишган. Фарғона шаҳрида ўзганинг хонадонини қалбаки ҳужжатлар асосида 20 800 АҚШ долларига сотган фирибгарлар ушланди.

Тошкентда машина салонини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатланган шахслар ушланди — видео

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи транспорт воситасини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

“Бунда ҳеч қандай моддий манфаатдорлик ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган” — Маданият вазирлиги

Вазирлик Озодбек Назарбековнинг реклама ролигида суратга тушганига муносабат билдирди. Аввалроқ, вазирнинг реклама ролигида суратга тушгани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Тошкент вилоятида божхоначилар 6 ойда 40 та ҳолатда 37 кг гиёҳвандлик воситасини ушлади

2024 йилнинг ўтган давр мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқарма томонидан жами 6,5 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 3,2 трлн.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.