Президент яқинда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада спортчилар ва мураббийлар билан мулоқотда бўлган масъулларнинг ёмон ишлаганини танқид қилди. Президент пайшанба кунги учрашувда яқинда Парижда бўлиб ўтган Олимпиадада эришилган натижалардан қониқиш ҳосил қилиб бўлмаслигини айтди.
Тошкент ҳамда Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли сессия қарорлари билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон делегацияси ҳокимлар малака ошириш дастури доирасида тажриба алмашиш ва шаҳарларни режалаштириш ҳамда бошқарувнинг илғор тажрибаларини ўрганиш мақсадида Туркияда бўлиб турибди. Делегацияга «Юксалиш» ҳаракати раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси депутати Бобур Бекмуродов раҳбарлик қилмоқда.
Бир марталик ёрдам пуллари субсидиялар билан алмаштирилади, шунингдек, тиббий хизмат, уй-жой ва турмуш шароитини яхшилаш учун ҳам субсидиялар ажратилади. “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Барча телефонларнинг 80 фоизидан ортиғи мамлакатга Хитойдан импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қиймати 374,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 4,2 млн дона мобил телефон импорт қилган. Ўзбекистонга 2024 йилнинг 12 ойида энг кўп телефон импорт қилган давлатлар: — Хитой – 3,4 млн дона;— Вьетнам – 589,4 минг дона;— Ҳиндистон – 113,6 минг дона;— Гонконг – 46,1 минг дона;— Бошқа давлатлар – 5,4 минг дона.
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний жамоат фош этилди. Пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этишган.
Бу лойиҳа транспорт вазири ва Хитой компанияси вакиллари ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинди. Транспорт вазири И.Маҳкамов Хитойнинг Yutong Bus компаниясининг халқаро маркетинг бўйича витсе-президенти Сюй Пен билан учрашдувда 1000 та электробус сотиб олиш лойиҳасини муҳокама қилди.
Маълумки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан «Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва ерни қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури» (FOLUR) лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа Глобал экологик жамғорма (GEF) томонидан молиялаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан go4WorldBusiness платформаси маълумотларига асосан Ўзбекистон маҳсулотлари учун потенциал экспорт бозорлари ва буюртмачилар талаби ўрганилди. Ўзбекистон нисбий устунликка эга бўлган маҳсулотлар (нисбий устунлик индекси 1 дан юқори) учун қуйидаги потенциал бозорлар ва етказиб бериши мумкин бўлган ҳудудлар аниқланди: Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида ярим финал босқичи якунига етди.Жавоҳир Синдаров ва Фабиано Каруана ўртасидаги тўқнашув нақ 7 партия давом этди.
Дунёнинг энг кучли аралаш яккакураш Лигаси ҳисобланган UFC промоушенининг айни пайтдаги жангчилари сони бўйича маълумот тақдим этилди. Бугунги кунда 8 та эркаклар, 3 та аёллар вазн тоифаларида жами 647 нафар аралаш яккакураш устаси бугунги кунда ўз жангларини ўтказиб келяпти.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида ҳал қилувчи паллага кирди.Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг 5-ўрни учун курашиш имкониятига эга бўлиш мақсадида франциялик Алиризо Фирузжага қарши бугун қора доналарда ўйнади.
Ўзбекистон делегацияси 26 йиллик танаффусдан сўнг қишки Осиё ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзолари Дмитрий Чигирей ҳамда Екатерина Гейниш жуфтлифи 176.43 балл жамғариб, мусобақада энг яхши натижага эришдилар ва қишки Осиё ўйинлари чемпионига айланишди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг январь ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи таҳлил қилинди. Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи.
12 февраль куни Ҳарбий суд Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар айбланувчига ҳукм ўқиди, дея хабар бермоқда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов.Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ, Шуҳрат Расуловга (2018 — 2020 йилларда Президент давлат хавфсизлик хизматининг ўз хавфсизлиги бошқармасини бошқарган) 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга (Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосари) 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Хаб Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармасининг саккизинчи халқаро омборига айланди. Термиз шаҳридаги Халқаро кўп функцияли транспорт ва логистика хабига Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси (БМТ ҚБОКБ) Глобал таъминот тармоғи омбори мақоми берилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди, "Дунё" АА. ТИВ маълумотига кўра, тадбирда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили ўринбосари Индрике Ратватте, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси Сабине Махл, ҚБОКБ минтақавий вакили Думитру Липкану, ҚБОКБнинг Афғонистон бўлими раҳбари Арафат Жамол, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, божхона ва чегара хизматлари раҳбарияти ва бошқалар иштирок этди.
5 йил давомида АҚШ терма жамоаси таркибида дона сурган гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова бундан буён яна Ўзбекистон номидан иштирок этиши эълон қилинди.Маълумот учун: Гулруҳбегим Тоҳиржонова шу пайтгача АҚШ терма жамоасининг 1-рақамли шахматчиси эди.
Президент маъмуриятининг собиқ ходими суиқасд билан боғлиқ иш бўйича судланувчига чиқарилган ҳукм эълон қилингач, ўз фикрини билдирди. "Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён.Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди.
Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда. Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб ижтимоий ёрдамлар ва моддий қўллаб-қувватлаш тизими қайта кўриб чиқилади.
Кеча, 11 февраль куни, Москвадаги вақтинчалик сақлаш маркази ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўмагида, уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган болалар Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимои ҳимоя миллий агентлиги хабар қилди.
Ўзбекистон Республикаси ”Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги қонунинг 48-моддасига кўра пенсияларни қайта ҳисоблаш асослари қуйидагича: пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда; ногиронлик гуруҳи ўзгарганда; боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда; пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда; даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади. Юқоридаги асослар мавжуд бўлганда сизнинг пенсиянгиз қайта ҳисоблаб чиқарилади.
"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги ва "Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жорий йилнинг 11 февраль куни Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Маҳбусга ниқоб орқали унинг ўлимига олиб келиши мумкин бўлган вақт оралиғида тоза азот гази юборилади. АҚШнинг Луизиана штатида 15 йилдан сўнг ўлим жазоси қайта тиклангани ҳақидаги хабар штат маъмурияти сайтида эълон қилинган баённомада маълум бўлди.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Саудия Арабистонига келаётган зиёратчилар учун эмлаш бекор қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди. Саудия Арабистони Қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг декабрь ойида 2025 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун келадиган барча зиёратчиларнинг менингит инфекциясига қарши эмаланганлик тўғрисидаги ҳужжати бўлиши шартлигини талаб қилувчи меъёрий ҳужжат чиқарган эди. Сўнгги пайтларда аҳоли ўртасида ҳамда ижтимоий тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришида менингитга қарши вакцина олиш керак дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан Умрага бориш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида "2025 Freestyle Chess Grand Slam" мусобақасида ҳал қилувчи паллага кирди.Жавоҳир Синдаров бугун ярим финалнинг илк баҳсини ўтказган бўлса, Нодирбек Абдусатторов 5-8-ўринлар учун ўйинларга киришди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сешанба куни бўлиб ўтган мажлисида бир гуруҳ депутатлар ташаббуси билан илгари сурилган Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.
Президентнинг 11 февралдаги қарори билан божхона хизмати полковниги Ғайрат Фархадович Насиров Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилди бошқарма матбуот хизмати.У 2022 йил март ойидан буён «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси бошлиғи, унгача эса мазкур комплекс бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Полковник Фарход Фаттахович Хасанов Тошкент шаҳри ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақдаги маълумот пойтахт ИИББ сайтига жойлаштирилган.
18 ва 20 февраль кунлари соат 19:30 да "Ҳумо Арена" муз майдонида "Ҳумо" клуби Қозоғистон чемпионати чорак финал сериясининг дастлабки икки ўйинини Рудний шаҳрининг «Горняк» жамоасига қарши ўтказади."Қанотлилар" кубокка эришиш йўлида ўз мухлисларининг қўллаб-қувватлашига жуда муҳтож, шунинг учун сизларни ва яқинларингизни ушбу ўйинларга таклиф этамиз.
Ташқи савдо департаменти бошлиғи Иномжон Абдураҳмонов Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими оширилгани ҳақидаги қарордан сўнг ижтимоий тармоқда пайдо бўлган турли хил салбий хиркларга ўзининг муносабатини билдирди. Ўзбекистонда электромобилларга белгиланган утилизация йиғими миқдорларининг оширилиши экологик муаммоларни ҳал этишдан ташқари, республикада аккумулятор батареяларини утилизация қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш қувватларини яратишга хизмат қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.