Қиличбозимиз Зайнаб Дайибекова ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги илк рақибини билиб олди. Қуръага кўра, Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби жанубий кореялик Жису Юн Дайибековага дастлабки босқичда рақиблик қилади.
Россия Фигурали учиш федерацияси (РФУФ) Спорт арбитраж судининг (CАС) қароридан ҳафсаласи пир бўлди. Халқаро конкида учиш иттифоқи Пекин-2022 Олимпия ўйинлари учун жамоавий мусобақа медалларини қайта тақсимлаш ҳақида қарор чиқарган эди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманида сув қувурлари ёрилиб кўчаларга сув тошаётгани тасвирланган фото ва видеолар тарқалди. Туман ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Азиз Наимов ҳолат юзасидан маълумот берди.
АҚШ ва Франция шаҳарлари 2030 ва 2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади.Америка Қўшма Штатларининг Солт-Лейк-Сити шаҳри 2034 йилда қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади.
Эйфель минораси, Лувр музейи, Александр III кўприги... Дунёнинг диққатга сазовор бу масканлари ҳақида сўз кетганда беихтиёр кўз олдимизда кўҳна қитъанинг энг қадимий шаҳарларидан бири — гўзал Париж гавдаланади. Илк бор эрамиздан аввалги 52 йилда Юлий Цезарь қайдномаларида тилга олинган бу қадимий кент шу кунларда бутун дунё диққат марказида.
Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) Парижда 2022-йилги Олимпия ўйинларидаги фигурали учиш бўйича жамоавий мусобақалардаги медалларни топшириш маросимини ўтказмоқчи. Фигурали учиш бўйича жамоавий турнир натижалари Комила Валиевада допинг қабул қилингани сабабли қайта кўриб чиқилди. Унинг дисквалификациясидан сўнг Халқаро конкида учиш иттифоқи Россия терма жамоасини олтин ўрнига бронза билан тақдирлади.
Суд ижрочилари хоккей бўйича 2018 йилги Олимпиада чемпиони Иван Телегинга нисбатан ФССП маълумотлар базасидан 64,8 миллион рубл миқдоридаги қарзларни ундириш бўйича ижро ишини бошладилар. Таъкидланишича, қарийб 59,7 миллион рубл миқдоридаги "жисмоний ва юридик шахслар фойдаси учун мулк"ни ундириш бўйича иш қўзғатилган.
Қозоғистонлик машҳур теннисчи Елена Рибакина Олимпиадада қатнашишдан бош тортиш сабаби сифатида бронхитни айтди. "Уимблдон" турниридан сўнг мен ўткир бронхит билан касал бўлиб қолдим ва машғулотларга қайтишга уринишларимга қарамай, танам ҳали тиклангани йўқ.
Франциялик атлет, югурувчи Сункамба Силла 2024-йилги Париж Олимпиадасининг очилиш маросимига ҳижоб ўрагани учун киритилмаганини айтди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Испаниялик теннисчи ва “катта дубулға” турнирларининг 22 карра ғолиби Рафаэль Надаль сон қисмидаги жароҳати сабаб 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда унинг мураббийи Карлос Мойя хабар берди. "Надалнинг Олимпиадада иштирок этишига кафолат бера олмайман.
Экология вазирлиги осмондан ленталар ёғилишини экология учун зарарли эканлигини таъкидлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «Анҳор» паркида "лента шоу" ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) иккинчи ярим енгил вазн тоифасида америкалик Ламонт Роуч ва Россия вакили Алберт Батиргазиев ўртасидаги чемпионлик жангига рухсат берди. Қарорга кўра, боксчиларнинг жамоаларига музокаралар олиб бориш учун 30 кун муҳлат берилди.
У Ургут тумани ҳудудида жойлашган 25 сотих ерни 36 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд шаҳар филиали ходими пора билан ушланди.
2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 134 минг кишини ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан яна бири – аҳоли даромадларини ошириш учун шарт-шароит яратиш ва ёрдам беришдан иборат. Президент Халқ қабулхоналарига жорий йил ярмида энг кўп келиб тушган мурожаатлар айнан ижтимоий таъминот масаласида экани ҳам буни далиллайди.
ФВВ ҳолат тафсилотларини маълум қилди. Жорий йилнинг 25 июль куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Чортоқ» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2023 йилда туғилган фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Sport телеканали бугун — 26-июль, жума куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган. Манба: stadion.uz
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови кампаниясига старт берилди. Бу ҳақда Марказий Сайлов Комиссияси хабар берди.
Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди. Қайд этилишича, шу куни жала ва дўл ёғиб ўтган.
Қарорга мувофиқ, Бадиий таржима соҳасида Мухаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ушбу Низом бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот учун ҳужжатларни тақдим этиш, уларни кўриб чиқиш, ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш тартибини белгилайди.
Парижда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси аъзоларига миллий таомлар жўнатилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
1 августдан бошлаб қонун ҳужжатларидаги ўзгартириш ва янгиликлар кучга киради. Бу ҳақда Norma.uz портали хабар берди.
Париж Олимпиадаси доирасида бокс мусобақаларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Мусобақада иштирок этадиган аёл боксчиларимизнинг илк баҳсдаги рақибалари билан танишинг:-50 кг: Сабина Бобоқулова - Чутамат Раксат (Таиланд)-54 кг: Нигина Ўктамова - Ёмна Айяд (Миср)-57 кг: Ситора Турдибекова - Марселат Сакоби (Конго Демократик Республикаси)-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Морелле МакКейн (АҚШ).
Париж-2024 олимпиадаси футболчи турнири доирасида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Испания ўйини бўйича beinSports мақола эълон қилди.“Испания эркаклар миллий футбол жамоаси Париж-2024 Олимпиадасидаги сафарини Ўзбекистон устидан 1-2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади, аммо бу ўйин охирги дақиқаларгача ҳар томонга ўзгариб кетиши мумкин бўлган ўйин бўлди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев оилавий сабабларга кўра терма жамоа ихтиёрини вақтинчалик тарк этди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатди.
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида футбол мусобақасининг биринчи тур учрашувлари ўз якунига етди. Испанияга қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон 24 телеканалига ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
Ўзбекистон делегацияси футбол баҳсларидан сўнг яна бир спорт турида дебют қилди. Бугун, 25 июль куни камончилар Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларининг яккалик дастурида дастлабки саралаш баҳсини ўтказиши режалаштирилган эди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг дзюдо баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, ҳамюртларимиз ўз иштирокларини қуйидаги рақибларига қарши бошлашади: -60 кг: Достон Рўзиев - Дилшод Холматов (Украина)-66 кг: Сардор Нуриллаев - Уильям Лима (Бразилия)-73 кг: Муроджон Йўлдошев - Данияр Шамшаев (Қозоғистон)-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Сеҳен (Ироқ) -90 кг: Давлат Бобонов - Арам Григорян (БАА)-100 кг: Музаффарбек Тўрабоэв - Нурлихан Шархан (Қозоғистон) / Тома Никифоров (Бельгия)+100 кг: Алишер Юсупов - Наканиели Такаява (Фижи) / Мариус Физел (Словакия)-48 кг: Ҳалима Қурбонова - Лейла Алиева (Озарбайжон)-52 кг: Диёра Келдиёрова - Ута Абе (Япония) / Келли Дегучи (Канада) -57 кг: Шукуржон Аминова - Дабонне (Кот д'Ивуар)-70 кг: Гулноза Матниязова - Сон Хи Мун (КХДР) -78 кг: Ирисхон Қурбонбоэва - Рики Такаяма (Япония) Аралаш жамоавий дастур, 1/8 финал: Ўзбекистон - Канада Эслатиб ўтамиз, дзюдо баҳслари 27-июлдан старт олади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.