Бугун, 19 январ куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашмоқда.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмасида “Республика қурилиш материаллари саноатининг 2023 йил таҳлили ва соҳадаги ўзгаришлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган хўжалик субъектларининг атроф-муҳитга бўлган таъсири мониторингини кучайтириш, мазкур соҳа такомиллаштирилиши ва рақамлаштирилиши бўйича бир қатор қарорлар қабул қилингани ва бугунги кунда уларнинг ижроси таъминлаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республоикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қатарнинг тиббиёт соҳасига ихтисослашган йирик компанияси Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилади, дея хабар бермоқда «Дунё» АА. Онглайн-учрашув давомида «Elegancia Healthcare» компаниясининг Қатарда фаолият юритаётган шифохоналарида инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган ўзбекистонлик малакали шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Сенаторлар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни маъқулладилар. Ҳозирда дронлардан ноқонуний фойдаланиш уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
“Юксалиш” ҳаракати эколог мутахассислар ўртасида сўровнома ўтказиб, мамлакатдаги ҳафо сифатини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқди. “Юксалиш” ҳаракати эколог мутахассислар ўртасида сўров ўтказиб, ҳаво сифати даражасини яхшилаш бўйича 10 та бирламчи чора-тадбирлар таклифларини ишлаб чиқди.
Президент қарорига кўра, тадбиркорларнинг 3 йил давомида 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланди. "Ҳуқуқий ахборот" Телеграм каналининг маълум қилишича “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Автомобил ва мототранспорт воситалари савдосини нотариусга бормасдан, онлайн тарзда расмийлаштириш имконияти жорий қилинди. Бу ҳақда Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбоева хабар берди.
Мазкур шахснинг яшаш уйи текширилганда "Монте Кристо" тўппончаси ва яна бошқа жисмлар топилган. Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс харидорга 1 дона "Макаров" пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги "Монте Кристо" тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Хитой автомобиль саноати ассоциацияси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2023 йилда мамлакатда автомобиль ишлаб чиқариш 30,161 млн ва сотиш ва 30,094 млн донага етиб, мос равишда 11,6 фоизга ва 12 фоизга ўсади. Хитойнинг «Марказий халқ радиоси» хабар беришича, бир йил ичида ишлаб чиқариш ва сотиш рекорд даражага етган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 га қарши вакциналар самарадорлиги юзасидан ўтказилган янги тадқиқот натижаларини эълон қилди. Ҳисоботда қайд этилишича, бундай эмлаш воситалари ташкилотнинг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакатларда қарийб 1,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолди.
“Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–19-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра: — хорижий давлатларда “Ўзбек академияси” (“Uzacademy”) интернет платформаси ташкил этилади; Платформа Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўргатишни назарда тутади.
Юртимизнинг мавжуд ресурсларидан оқилона фойдаланган ҳолда экологик туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратилади. Бу ҳақда Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида алоҳида белгилаб қўйилган.
Жорий йилнинг 16 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида эълон берилган эди. Агентлик жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда, “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганлиги маълум қилди.
Сенаторлар Жиноят кодекси ва МЖтКдаги ИИО ҳақидаги моддага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида ҳамда бошқаларни муҳокама қилади. 2024 йил Бугун, 18 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг қирқ тўққизинчи ялпи мажлисини 2024 йил 19 январь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Жамоатчилик танқидидан сўнг Давактив агентлиги савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди. Aввалроқ, 16 январь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида “Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганлиги тўғрисида эълон берилгани ҳақида хабар берилганди.
UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормье Ҳабиб Нурмагомедов UFC’га қайтиши учун катта миқдордаги пулни рад этганини маълум қилди.“Ҳабиб билан суҳбатимизда у UFC’га қайтиши учун 40 миллион доллар таклиф қилингани, лекин у рад этганини айтганди.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-27-сон, 17.01.2024 й.) қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги. Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Корея Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Божхона ишларида ўзаро кўмаклашиш тўғрисидаги Битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.
“Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-9-сон, 12.01.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра қуйидагилар барпо қилинади: туризм салоҳияти юқори бўлган туман ва шаҳарларда замонавий меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) ва майдони 5 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо-кўнгилочар мажмуаларидан иборат бўлган туризм марказлари; “Зомин” туристик-рекреацион зонаси, “Чимён” халқаро умуммавсумий курорти ва “Амирсой” тоғ-чанғи курорт зонаси ҳудудида бож олинмайдиган (“duty free”) ва йирик халқаро брендларнинг савдо дўконларидан иборат бўлган йирик савдо комплекслари (“Luxury tourism village”).
3 нафар аёллар фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзанди учун алимент тўламаган ота қамалди. Тошкент шаҳар Яшнобод туманида уч нафар хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрган эркак ушланди.
Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган ОАВ ходимлари учун 17-18 январь кунлари чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик вилоятнинг барча шаҳар ва туманларнинг тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ўтказилди.
Ташкил этилганлигига энди икки йил тўлаётган Самарқанд халқаро технология университети мамлакатимиздаги жаҳон миқёсида илм-фан ва таълим йўналишларида ўз иқтидорини, салоҳиятни кўрсата олган саноқли олий ўқув юртлари қаторига киради. Бу бежиз эмас, албатта.
Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги мусобақаси давом этади. Сербияда ўтаётган турнирнинг кечаги дастурида баҳс олиб борган Саидахон Раҳмонова словакиялик рақибасини 5:0 ҳисобида доғда қолдиришга эришди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ҳожатхона ичидан чақалоқ топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги мазкур хабарларга изоҳ берди.
Унга кўра, бекатларда махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилади. Эндиликда 2024 йилдан бошлаб, ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга шикаст етказмаган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилади ва улар тўғрисида Брайль алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади.
Хоразм вилояти Шовот туманида дарахтлар аёвсиз ёқиб юборилгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Экология бошқармаси изоҳ берди.
“Ўзбекистон Республикасида экологик туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, давлат қўриқхоналари буфер зоналари, миллий табиат боғлари, питомниклар (қўриқхонага айлантирилган зоналар бундан мустасно), ўрмон ва ўрмон-ов хўжаликлари, тоғли ва чўл ҳудудлари ҳамда сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида жойлашган ер участкаларини комплекс туризм хизматларини йўлга қўйган ҳолда туристик кластерлар ташкил этиш учун тадбиркорларга ажратилади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Фьюри-Усик ўртасидаги жанг оқшомида рингга чиқиши маълум қилинганди. Жалоловга кубалик боксчи Луис Ортисга қарши жанг қилиши мумкин.
Улар ҳеч бир сабабсиз хизмат вазифасини бажараётган ходимларни қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, видеога олишган. Қашқадарё ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Косон туманида яшовчи 4 нафар эркаклар йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларининг автомашинасини видеога олиб, ходимларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган ва уларнинг онасидан сўкиб, видеони Telegram'даги гуруҳга жўнатиб юборишган.
Халқаро молия ташкилотлари ҳисобидан амалга оширилаётган баъзи лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмагани ва тендер ўтказилмаганлиги учун маблағлар ишлатилмай қолмоқда. Давлат кафолати остида маблағ жалб қилинган айрим лойиҳаларда кечикиш, қўшиб ёзиш ва маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари ҳам бор.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.