Надаль Саудия Арабистонида теннис элчиси этиб тайинланди

Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Саудия Арабистони теннис федерацияси элчисига айланди. Бу ҳақда қироллик теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов 3-турда Мақсудлуни мағлуб этди

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Турнирнинг мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши қора донада ўйнади.

Тошкент қиличбозлик бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилади

20-21 январь кунлари қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичларининг янги мавсуми старт олади. Аҳамиятлиси, беллашувлардан бири Тошкентда ўтади.

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!

Кекса авлодни ҳаётдан рози қилиш, улар дуосини олиш савобли амаллардан биридир. Чунки уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, айниқса, эҳтиёжманд ва дардмандлар ҳолидан хабардор бўлиш, уларнинг кўнгилларига йўл топиш ҳар биримиз учун чинакам инсоний фазилат ҳисобланади.

Нурсултон Рўзибоевнинг UFC'даги иккинчи жанги тасдиқланди

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 30 март санасида ўтказади.Рўзибоев АҚШдаги UFC Fight Night турнирида Седрик Дюмага (9-1) қарши жанг қилади.

Тошкентда ҳаво ифлосланиш кўрсаткичи «ўртача» даражага тушди

Ўзгидромет агентлиги кузатув натижаларини эълон қилди. Натижаларга кўра Тошкент шаҳрида айни вақтда (9:00-10:00) ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича: Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –19 мкг/м3; Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида –13 мкг/м3. Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўзгидромет кузатув станциялари маълумотлари асосида тайёрланган ушбу хулоса ҳаводаги чанг миқдори AQI – РM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг «ўртача» даражадаги ифлосланиши кузатилганидан далолатдир.

Ўзбекистонда таълим муассасаларида айрим маҳсулотлар истеъмоли камайтирилади

Ўзбекистонда мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланишни таъминлаш мўлжалланмоқда. Бунда, болалар ва ёшлар ўртасида семизликни 30 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.

Ўзбекистон айрим электр жиҳозларини олиб киришни чеклади

«Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, 1 февралдан бошлаб республикага ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари ёки расмий дилерлар бўлган тақдирдагина олиб кириш мумкин бўлган электр жиҳозлари рўйхати белгиланади.

Ўзбекистонда ягона транспорт-логистика операторини яратиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда ягона транспорт-логистика операторини яратиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги ҳукумат комиссиясининг 25 декабрдаги 118-сонли мажлиси баёнида қайд этилган.

Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги сайловлар ҳақида ўз муносабатини билдирди

Ўзбекистон ТИВ Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашини ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини маълум қилди.

Қорақалпоғистонда 3 нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Д. 3 нафар фуқарони танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фуқаро Ж.К.дан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошкент вилоятида фуқаро 100 кгли Сибир тоғ эчкисини рухсатнома билан овлади — видео

Мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро Instagram саҳифасига Сибир тоғ эчкисини овлаб, уни пастликка олиб тушишаётгани акс этган видеосини жойлаштиргани тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Исландиядаги Рейкянес ярим оролида вулқон отилди

Якшанба куни Исландия жануби-ғарбидаги Гриндавик шаҳри шимолидаги Рейкянес ярим оролида вулқон отилиши бошланди. Исландия радиосининг хабар беришича, вулқон отилишидан олдин қатор кичик зилзилалар содир бўлган.

Ўзбекистон айрим электр жиҳозларини олиб киришни чеклайди — рўйхат

Бир қатор электр жиҳозларини фақат ишлаб чиқарувчининг расмий вакиллари ёки дилерлар мавжуд бўлгандагина мамлакатга олиб кириш мумкин. "Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон бўйлаб ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди

Бугун Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келди, республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

Самарқандда ЙПХ ходимини калтаклаган ака-ука қамалди

Шу йилнинг 22 август куни Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида фуқаро ва инспектор ўртасида келиб чиққан низо жанжалга айланиб кетган, инспектор енгил тан жароҳати олган.  Ҳодисага фуқаро Нодир Қаюмов (исмлар ўзгартирилган) бошқариб келаётган Labo русумли автомашина ўша жойда хизмат ўтаётган инспектор томонидан тўхтатилиб, ҳужжатлар сўралган, 23 ёшли Нодир эса ҳужжатларни тақдим этмасдан, машинани қулфлаб кетиб қолгани сабаб бўлган.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Тошкент шахрида Men G’olib ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

14-январ куни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32-йиллигини нишонлаш муносабати билан, 2024 йилги югуриш мавсумини очиб берган, Men G’olib ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. “Humo Arena” спорт мажмуасининг майдончасидан 3 км ва 10 км масофага 1000 нафардан ортиқ югурувчилар старт олди.

ЖССТ номаълум эпидемияга олдиндан жиддий ҳозирлик кўрмоқда

CОVID-19 пандемияси инсоният учун сабоқ бўлди. Ҳозир коронавирус билан курашиш тажрибасига эгамиз.

Жиззахда носозликни созлаш учун сим ёғочга чиққан электрмонтёр ток уриб вафот этди

Жиззахда электр таъминоти корхонаси электрмонтёри ток уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент халқаро аэропортида 1,8 млрд. сўмлик олмосларни мамлакатга олиб киришга уринганлар тўхтатиб қолинди

Яқинда Тошкент халқаро аэропортида Деҳлидан учиб келган йўловчининг пальтоси чўнтагидан 281 карат ҳажмдаги олмос қимматбаҳо тошлари топилган. Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари томонидан фош қилинган мазкур ҳолатда йўловчи божхона назоратига тақдим этмаган олмосларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 873 млн.

Самарқанддаги миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоятида жойлашган «Зарафшон» миллий табиат боғида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Боксчиларимиз халқаро турнирга жўнаб кетишди

14-22 январ кунлари Сербиянинг Сомбор шаҳрида аёллар ўртасида халқаро “13 Миллатлар кубоги” бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий аёллар терма жамоамиз, олдинда турган Олимпиядага йўлланма берадиган мусобақалардан олдин, ушбу турнирда ўзларининг имкониятларини яна бир бор саралаб олиш мақсадида, Сербияга йўл олдилар.

Андижонлик 37 ёшли аёл Истанбулдаги касалхонада вафот этди

Ўзбекистонлик 37 ёшли аёл Озодахон Таджибаева соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли Истанбул шаҳридаги Саматя шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Конституциявий суд судьяларининг ваколат муддати ўзгарди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-895-сон, 12.01.2024 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, Конституциявий суд референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.

Қайси тоифа шахсларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўланади?

Пенсия жамғармаси қайси тоифа шахсларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация тўланиши ҳақида эслатма берди.  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 30 декабрдаги буйруғи билан тасдиқланган “Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, қуйидаги шахслар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ҳозирги кунда 372 минг сўм)нинг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади: 1. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсия ёки нафақа олувчилар.

Tata Steel Chess 2024. Нодирбек Абдусатторов илк турда ҳиндистонлик гроссмейстерга қарши дона сурди

Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнири старт олди.13 январь куни мусобақада илк партия беллашувлари ўтказилди.

IBF рейтинги янгиланди. Ўзбекистонлик боксчилар эгаллаб турган ўринлари эълон қилинди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Ушбу рейтингдан 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди;Ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди;Супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 12-ўринни банд этди;Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 6 поғона пастлаб, 14-ўриндан жой олди.

Дзюдо оламидаги йилнинг биринчи мусобақасида қатнашадиган жамоамиз таркиби аниқ

26-28 январь кунлари Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси бўлиб ўтади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.

Тошкентда енгил машиналар ҳаракати чекланади, жамоат транспортидан фойдаланиш кенгайтирилади

Бош прокуратура ҳамда Экология, атроф-муҳитини муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамкорлигида мутахассислар иштирокида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳақидаги хабарлар ва уларга сабаб бўлаётган ҳолатларнинг муҳокамаси ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Тадбиркорларга яна бир турдаги лойиҳалари учун имтиёзли кредитлар берилади

“Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–15-сон, 10.01.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.  Қарорга кўра, 2024-2025 йиллар учун электротехника тармоғини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.