Фарғонада 2,8 млрд сўмдан зиёд зарар келтирган майнинг фермаси аниқланди

Рейд тадбири давомида электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиб, майнинг фермаси ташкил қилган шахс ушланди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда "Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишларнинг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Президент қисқа муддатли таътилга чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрдан қисқа муддатли таътилга чиқди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Самарқанддаги итларни сақлаш муассасасида тулки вафот қилган

Самарқанддаги дайди ҳайвонларни ушлаш хизматига тушиб қолган ярадор тулки ўлган. Тахминларга кўра, унинг юраги итларнинг вовуллашига дош беролмаган.

"Мавсумий касалликлар сабаб ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга асос йўқ" — Нурмат Атабеков

СЭС қўмитаси раиси биринчи ўринбосари "янги пандемия" деган миш-мишлар асоссиз эканини таъкидлади. СЭС қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги барча юқумли касалликлар шифохоналарида беморлар учун ўрин-жой ва зарур дори-дармонлар захираси яратилган.

"Самарқанд — Тошкент" йўналишида қўшимча Афросиёб қатнови йўлга қўйилди

Қўшимча қатнов байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 8-9 декабрь кунлари 767/768-сонли ва 10 декабрь куни 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Aфросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Тошкентда мактаб ҳудудида бир аёлнинг мурдаси топилди

Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сергелида бир аёл зўрлаб, ўлдириб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

"Бахти Ташкентский" ҳам қўлга олинди

"Бахти Ташкентский" номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев иккита модда билан айбланиб ушланди. Қўлга олинганлар орасида яна икки нафар шахс ҳам бор.

Хушхабар! Оғир атлетика бўйича 2025 йилги ёшлар ўртасидаги ЖЧ Тошкентда ўтади

Бугун Қатар пойхтахти Доҳа шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан яқин келажакдаги мусобақалар мезбонларини аниқлаш ҳам ўрин олган эди.

Ажойиб янгилик: Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида Париж-2024 йўлланмасига эга бўлди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ярим марафон бўйича миллий рекорд соҳиби Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз Испанияда ўтган нуфузли «Valencia Marathon Trinidad Alfonso» мусобақасидаги натижаси орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

«Адаптация муқаррар ва зарур». Марказий Осиё давлатлари президентлари СОР28`да нималар ҳақида гапирди?

Марказий Осиёнинг беш мамлакати президентлари СОР28 иқлим саммитида ўз баёнотлари билан иштирок этди. Улар иқлим ўзгаришининг минтақага салбий таъсири ҳақида гапириб, биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.

Таэквондо WT. Манчестерда ўтаётган гран-при турнирида бугун терма жамоамиз етакчилари даянга чиқади

Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича якуний Гран-при турнирининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси медаллар учун жанг қилади.

"Салимбойвачча" қўлга олинди

"Салимбойвачча" номи билан Салим Абдувалиев Тошкентдаги уйидан ушлаб кетилди. 1 декабрь куни кечқурун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус бўлинмалари томонидан "Салимбойвачча" номи билан билан танилган Салим Абдувалиев қўлга олинди.

Ўзбекистон ва БАА ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олади

Ўзбекистон ва БАА ИИВлари ўртасида ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш бўйича меморандум имзоланди. Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир масалаларни муҳокама қилиш мақсадида мазкур мамлакатга ташриф буюрди.

“Сайидазиз медгородок” қамоққа олинди

У ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. “Сайидазиз медгородок” лақаби билан танилган Саидалиев Саидазиз қамоққа олинди.

«Яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш Ўзбекистоннинг стратегик вазифаси — Шавкат Мирзиёев

Иқлим ўзгариши Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишининг асосий муаммоларидан бирига айланди, деди Шавкат Мирзиёев Дубайда бўлиб ўтган COP28 саммитида. У «яшил» иқтисодиётга ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш «Янги Ўзбекистоннинг стратегик мақсади» эканини таъкидлади.

Таэквондо WТ. Манчестер гран-присида Салаев жанг қилади, Рашитов эса машғулотда жароҳат олди

Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WТ бўйича якуний Гран-при мусобақаси старт олади. Хабар берганимиздек, мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича рейд бошланди — Тошкент ИИББ

Аввалроқ, Тошкентда "кўча криминали" оламининг бир нечта вакиллари қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ҳиндистонда аёл туғилган кунида Дубайга олиб бормаган эрини бир мушт билан ўлдириб қўйди

Мушт зарбаси шунчалик қаттиқ бўлганки, эрнинг бурни ва баъзи тишлари синган. Оқибатда, эр вафот этган.

Дзюдо. Бугун Токиода бошланадиган «Катта дубулға»да 6 спортчимиз татамига чиқади

Бугун Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади. Дунёнинг 84 мамлакатидан 500 нафардан зиёд спортчини жамлаган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ. 7 нафар спортчимиз финалда!

Кеча ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳслари ўтказилди. Вакилларимиздан эса 11 нафари финал йўлида ринга кўтарилишди.

Истанбул 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та шаҳар сирасига кирди

Истанбул “Travel + Leisure” (T+L) нинг “2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та шаҳар” рўйхатига киритилди ва келгуси йил учун тавсия этилган саёҳат маскани деб тан олинди. Шаҳарнинг жўшқин муҳити ва диққатга сазовор жойлари меҳмонларга унутилмас таассуротларни тақдим этади.

Дунёдаги энг машҳур спорт мусобақаси қайси?

Чемпионлар лигаси дунёдаги энг машҳур спорт мусобақасидир. SportingPedia сайти ижтимоий тармоқлардаги энг йирик спорт мусобақалари обуначиларининг умумий сонини ҳисоблаб чиқди ва уларнинг машҳурлигини солиштирди.

Акбар Жўраевга Gentra автомобили совға қилинди (фото)

Жорий йилнинг сентябрь ойида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда -109 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва икки кураш якунига кўра олтин медални қўлга киритган Акбар Жўраев тақдирланди, дея хабар бермоқда Olamsport.

Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади

Тасмалар тепасига ўрнатилган камералар “А” йўлак қоидасини бузган автомобилларга жарима ёзишни бошлади. Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("A" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади.

Тошкентда автобуслар йўлаги қоидасини бузганларни камералар қайд этишни бошлади

Тасмалар терасига ўрнатилган камералар “А” йўлак қоидасини бузган автобомилларга жарима ёзишни бошлади. Пойтахтда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракати учун мўлжалланган ("A" ҳарфи чизилган) тасмаларга сабабсиз ўтиб тўхтаган, ҳаракатланган, автобусларнинг ҳаракатига халақит берган, қолдириб кетилган транспорт воситаларини махсус камералар қайд этишни бошлади.

ССР қатағон қилинган Абдулла Қодирий ва 170 нафардан ортиқ аждодларни оқлади — рўйхат

Ўзбекистон Олий суди совет даврида қатағон қилинган ва реабилитация қилинмай қолган навбатдаги шахсларга оид жиноят ишларини апелляция тартибида кўриб чиқди. Совет ҳокимиятига қарши қуролли қўзғолонлар ҳамда аксилинқилобий босмачилик ҳаракатини амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР фуқаролари бўлган 174 нафар шахсга оид 6 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.

Уй-жой мулкдорлари ширкатининг собиқ раҳбари 300 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган

Тошкентда Уй-жой мулкдорлари ширкатининг собиқ раҳбари 300 миллион сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура маълумотларига таяниб, мухбиримиз хабар бермоқда.

Фото: «Xabar.uz»Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида 17 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди. Бош прокуратура маълумотига кўра, ҳолат 30 ноябрь куни 18:30 да Янгиҳаёт туманида содир бўлган.

ИИО ходимини тасвирга олган шахсни 15 сутка билан жазолаш бугунги очиқлик сиёсатига зид — Юксалиш

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларининг ножўя ҳаракатлари акс этган тасвирлар Интернетда тарқалган ҳолларда, раҳбарлар ўз эътиборини тизимни такомиллаштириб боришга қаратиши керак. Куни кеча ИИО ходимларини обрўсизлантириш мақсадида видеотасвирга олган шахсларга нисбатан 15 суткагача қамоқ жазоси белгиланиши мумкин бўлган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқуллангани ва қўшимча кўриб чиқиш учун Сенатга юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Блогер Олимжон Ҳайдаровга суд ҳукми ўқилди

Товламачилик ва яна бир нечта айбловлар билан қамоққа олинган блогерга жазо тайинланди. Бугун, 1 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаровга оид жиноят ишини кўриб чиқиш юзасидан очиқ суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.