Рига шаҳрида Ўзбекистоннинг Болтиқбўйидаги биринчи фахрий консуллиги очилди. Унга шаҳардаги Ўзбекистон cавдо уйи раҳбари Владимир Гальперин консул этиб тайинланди.
Айнан ўтган йилги Ҳеллоуин байрамида бир нафар ўзбекистонлик ҳам ҳалок бўлган эди. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 29 октябрь куни Сеулнинг Итевон кўчасида Ҳеллоуин байрами нишонланиб, оммавий тиқилинч рўй берган эди.
Ўзбекистонда шахслар жиноятда гумонланиб, қўлга олинаётганда уларнинг ҳуқуқлари тушунтириляптими? Блогер Олимжон Ҳайдоровга ҳам Миранда қоидаси ўқиб эшиттирилдими?
Икки қитъани бирлаштирган Истанбул нафақат ўзининг гавжум соҳиллари, мазали таомлари, муҳташам кўприклари, меҳмонсевар инсонлари, минглаб масжидлари, бепоён манзарали денгизларию осмонўпар бинолари билан ном қозонган, балки ушбу хашаматли шаҳар ўзининг бой тарихга эга музейлари билан ҳам машҳур туристик шаҳар ҳисобланади. Куз мавсуми бўлишига қарамай, Туркия айни дамда иссиқ кунларни бошдан кечирмоқда ва бу мамлакатда саёҳат қилиш учун энг қулай вақтлардан саналади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Кореяда НАТО стандартлари асосида ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди. Иккинчи ўрин эса АҚШ ва Корея жамоаларига насиб этди.
Толибон вакилига кўра, Афғонистон МО давлатлари билан савдо ва транзит мақсадида Ўзбекистон йўлларидан кўпроқ фойдаланади. Аммо, бу транзит тўлови бошқа йўналишларга нисбатан юқори.
Шу йилнинг 28 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазири Ху Хепин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқот давомида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, парламентлараро мулоқотлар ва маданий-гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Айтиш керакки, сўнгги йилларда мамлакатларимиз президентларининг ташаббуси билан барча соҳаларда мисли кўрилмаган натижаларга эришилмоқда. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити доирасида “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида 2022-2025 йилларга мўлжалланган маданий Алмашинув дастури имзоланган эди.
Мамлакатмизда тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва қулай шарт-шароит яратиш мақсадида Туризм қўмитаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда асосий эътибор саёҳатни ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлаштириш, пандус, лифт ва овозли маълумотномаларни ўрнатиш, имтиёз ва чегирмалар тизимини яратишга қаратилган бўлиб, бугунги кунда жаҳон тажрибаси ўрганилмоқда.
Мирзо Улуғбек ҳамда Юнусобод туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. "Ҳудудгаз пойтахт" ГТФ Матбуот хизматининг хабарига кўра, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари сабаб жорий йилнинг 30 октябрь куни 08:00 дан 31 октябрь куни соат 20:00 га қадар қуйидаги манзилларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади: Юнусобод туманида: — Юнусобод-2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18 ва 19-даҳалари; — "Анорзор", "Шаҳристон", "Кулолқўрғон", "Туркистон", "Бободеҳқон", "Обод" маҳаллалари қисман; — Мойқўрғон, Регистон, Мирзааҳмедова кўчалари ҳамда ТошГРEС миттитуманидаги хонадонлар.
Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён деярли 575 минг кишига кўпайган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этган. Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.
Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами — Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг миллий байрами — Республика эълон қилинган куннинг 100 йиллиги муносабати билан ушбу мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдоғанга табрик йўллади.
Россиялик теннисчи Даниил Медведев Венадаги турнирнинг ярим финалида Греция вакили Стефанос Циципас устидан қозонилган ғалабага изоҳ берди. «Учрашув давомида яхши ҳаракат қилдим.
Британиялик боксчи Тайсон Фьюри француз-камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну билан қайта жанг ўтказиш имкониятини баҳолади. «Ҳар қандай ҳолатда ҳам реванш ўтказиш банди йўқ.
Собиқ UFC чемпиони, камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри билан жангда ҳакамнинг қароридан норози бўлди. Жанг Фьюрининг ғалаба қозониши билан якунланди.
Британиялик Тайсон Фьюри ва француз-камерунлик жангчи Фрэнсис Нганну ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги жангдан кейинги матбуот анжумани бекор қилинди, деб хабар бермоқда журналист Майк Бон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Бундай қарорни Top Rank промоутерлик компанияси қабул қилган.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 28 октябрь куни Queensberry компанияси томонидан бокс кечаси ташкил этилди.Кечанинг асосий жанги Тайсон Фьюри ва проф боксда дебютант бўлган собиқ MMA жангчиси Френсис Нганну ўртасида кечди.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик билан кўришди. “Бутун Ўзбекистон ушбу жангни кутаётганини биламан, агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, эртагаёқ рингга кўтарилардим.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давомида Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган авариянинг фожиали оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Ўзбекистон зарур кўмакни кўрсатишга тайёрлиги маълум қилинди.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида 28 октябрь куни Queensberry компанияси томонидан бокс кечаси ташкил этилади.Кечанинг асосий жанги оғир вазн тоифасида WBCнинг махсус камари учун Тайсон Фьюри (33-0-1) ва Френсис Нганну (профессионал боксда дебют) ўртасида кечади.
Бокс бўйича Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) 2023 йилнинг ноябрь ойида ташкилотнинг йиллик конвенциясини Тошкент шаҳрида ўтказади. Ушбу конвенция доирасида 17 ноябрь куни “Ҳумо Арена”да бокс оқшоми бўлиб ўтади.
WBA, IBF ва WBO йўналишлари бўйича оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Александр Усик британиялик Тайсон Фьюридан мутлақ жаҳон чемпиони унвони учун курашишда ҳеч нарса йўқотмаслигини айтди. «Мана, менинг йўлим бор.
Айни кунларда Япониянинг Токио шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа яккалик дастурларида Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланмалар тақдим қилиши билан янада аҳамиятли.
Дунёнинг 17-рақамли ракеткаси, 26 ёшли россиялик теннисчи Даря Касаткина 2020 йилдан бери илк бор мавсумни WТА даражасидаги чемпионлик унвонини қўлга киритмасдан якунлади. Касаткина WТА даражасидаги олтита турнир чемпиони ҳисобланади.
Пара-енгил атлетика баҳсларида яна бир медаль қўлга киритилди. Аёллар ўртасида диск улоқтириш бўйича F41 классида қатнашган ҳамюртимиз Мадина Мухторова 19.55 метр натижа билан бронза медалга сазовор бўлди.
Исроил Адесаня Саудия Арабистонида Криштиану Роналду билан учрашди. Собиқ UFC чемпиони Тайсон Фьюри билан бокс учрашувида Френсис Нганнуни қўллаб-қувватлаш учун Ар-Риёдга учиб келди.
Сенаторлар Сурайё Раҳмоновани Ўзбекистон болалар омбудсмани лавозимига сайлади. Унинг номзоди президент томонидан кўрсатилган ва Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқлаганди.
Франция ҳукумати 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари вақтида хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган видеокузатув тизимларида сунъий интеллект (кейинги ўринларда AI)дан фойдаланишни маъқуллади. Франция AIга асосланган мониторингга рухсат берувчи биринчи Европа Иттифоқи давлатига айланади.
Эндиликда йўловчилар ATTO картадан фойдаланиш эвазига бир соат ичида 3-4 манзилга бепул боришлари мумкин. Президент топшириғига асосан, пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда.
Марказий банк ўз ҳисоботида тижорат банкларини автокредит беришда “кўзини очиш”га чақирди. Марказий банк 2023 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича тайёрланган “Молиявий барқарорлик шарҳи”да автокредитлар борасида тижорат банкларини огоҳлантирган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.