Olympic.uz Сиз азиз ўқувчиларга янги лойиҳани тақдим этмоқда. Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига 100 кун қолиши муносабати билан бўлажак мусобақада Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчиларимизни яқиндан таништириш, улар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни обуначиларимиз билан бўлишишни лозим топдик.
АҚШ элчиси билан бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда СТ-40 кўрик мажмуасидан фойдаланиш бўйича ўқув курси ўтказилиши режалаштирилиб олинди.
Аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида "Rinotin kids" номли сироп маҳсулотлари дорихоналардан қайтариб олинмоқда. "Rinotin kids" номли сиропнинг ичида нимадир борлиги ва дорининг қопқоғи моғорлаганлиги сабабли харидорлар томонидан қайтариб олиб келинганлиги айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Буюк Британиянинг икки машҳур промоутерлик компанияси Matchroom ва Queensberry биргаликда собиқ жаҳон чемпиони иштирокидаги ушбу жангни эълон қилди. Унга кўра, 1 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган проф бокс оқшомида супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер (43-3-1, 42 KO) хитойлик Чжан Чжилэй (26-2-1, 21 KO)га қарши рингга кўтарилади.
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингдан 7 нафар боксчимиз жой олди: Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 6-ўрин; Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринда қолди; Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 6-ўрин; Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 7-ўрин; Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдаги каби 2-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдагидан 3 поғона пастлаб 10-ўринга жойлаштирилди; Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 90,7 кг) ўтган ойдаги сингари 15-ўринда қолди.
Ота-оналар фарзандини чет элда қолиш сабаблари ва қолиш муддати тўғрисида мактаб директорини хабардор қилишлари керак, акс ҳолда ўқувчилар ўқишдан четлатилиши мумкин. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқувчиларни синфдан-синфга ва умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига кўчириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар лойиҳасини эълон қилди.
Ёпиладиган модернизация қилинган иситиш тизими иссиқлик йўқотилишини 40 фоиздан кўпроққа, энергия сарфини эса 15 фоиздан кўпроққа қисқартиради. Ҳисоб-фактуралар ҳудудни ўлчаш эмас, балки ҳақиқий иссиқлик истеъмоли асосида берилади.
Янги карго терминали қурилганидан кейин юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади. Кеча, 16 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда цемент саноатининг ривожланиш динамикаси ўрганилди. 2017-йилда мамлакатимизнинг 5 та ҳудудида жойлашган 12 та корхонада 8,9 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилганди.
Терговчи қўзғатилган жиноят иши бўйича айбдорга қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига $5 минг пора талаб қилган вақтда ушланди. ДХХ хабарига кўра, Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган МЧЖ номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.
Кам таъминланган оилаларга бир марталик ёрдам пули ҳамда ижтимоий меъёрдан ортиқ фойдаланилган газ-свет бўйича харажатларининг бир қисми қоплаб берилади. 2024 йилнинг май ойидан бошлаб электр энергияси ва табиий газга тарифлар ўзгариши муносабати билан кам таъминланган оилаларга ва айрим тоифадаги истеъмолчиларга қуйидаги ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.
Айни пайтда бўлиб ўтаётган йиғилишда давлат раҳбари тармоқда фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.
2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти.
19-21 апрель кунлари Жанубий Кореянинг Чхунджу шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Осиё қитъаси учун Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Олимпиада йўлланмалари учун кураш олиб боради.
16 апрель куни Россия ҳудудида қонуний вакиллари (ота-оналари) бўлмаган ва ёрдамга муҳтож болалар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Элдиёр Тошматов БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби Татяна Молчан билан учрашди. Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котибига республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида автобус ариққа тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабда ўқитувчи хато қилган ўқувчиларини жазолашда шафқатсизлик қилиб, уларнинг қўлига игна ва “саморез” санчиб келгани маълум бўлди. Воқеа тумандаги 277-мактабда содир бўлгани айтилмоқда.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги йил бошидан буён аҳоли сонининг ўсишига оид маълумотларни эълон қилди. Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 16 апрель кунги ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 990 минг 58 нафарни ташкил қилади.
“Тесла” бутун дунё бўйлаб ходимларининг 10% дан ортиғини ишдан бўшатади, дея хабар берди “Элеcтрек” компаниянинг мактубига таяниб. “Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида биз ташкилотни ҳар томонлама кўриб чиқдик ва бутун дунё бўйлаб ходимлар сонини 10%дан кўпроқ қисқартириш бўйича қийин қарор қабул қилдик.
Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга бориши кутилмоқда.
Жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкентда «Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Баҳрайн, Қатар, Кувайт, Саудия Арабистони, Ўмон ва Озарбайжон (фахрий меҳмон) делегациялари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро анжуман “2030 йил: Ўзбекистон ва Тожикистонда олий таълим ва илм-фанни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусига бағишланди. Унда икки томондан 100 га яқин олий таълим муассасалари раҳбарлари, вазирлик ҳамда идоралар масъуллари иштирок этди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони махсус паспорт эгаларини қисқа муддатли виза талабларидан озод этиш тўғрисидаги битим имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хабар қилди.
“Ҳумо Арена”да 14 апрель, якшанба куни “IBA Чемпионлар оқшоми” бўлиб ўтди.Ушбу жанг оқшомида Баҳодир Жалолов ҳам иштирок этиши керак эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни “Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” стратегик мулоқоти бўйича вазирларнинг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамовни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тарқалган видеога изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.
15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этаётган Баҳрайн Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Абдуллатиф бин Рашид ал-Заяний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Баҳрайн ташқи ишлар вазири давлатимиз раҳбарига Подшоҳ Ҳамад бин Исо Ал-Халифанинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.