Қорақалпоғистонлик марҳум Тошкентга ишлаш мақсадида келиб, ўз жонига қасд қилди. 2023 йилнинг 29 ноябрь куни Қорақалпоғистонда туғилган 45 ёшли эркак ўзини Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шох кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган кўприкдан ташлаб ўз жонига қасд қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македонияда бўлиб ўтаётган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши доирасида Буюк Британия ташқи ишлар бўйича давлат котиби Девид Кемерон билан учрашди.30 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македония пойтахти Скопье шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 30-йиғилиши доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди.
Йўл ҳаққини тўлаш учун банк карталари, транспорт карталари ёки QR-кодли чек олиш талаб этилмайди. Тошкент метрополитенининг "Халқлар дўстлиги" бекатида илк маротаба кафтни сканерлаш орқали тўловни амалга ошириш тизими ишга туширилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Арманистон мезбонлигидаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тобора ўзининг якуний босқичларига яқинлашиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасидан 8 нафар вакилимиз ярим финал остонасида жангларга киришишади.
БҲМ ошиши натижасида мазкур тўлов миқдори билан боғлиқ бўлган барча йиғим, жарима ва бошқа нархлар ҳам ошади. 1 декабрдан бошлаб давлат хизматлари учун солиқлар, йиғимлар, божлар, жарималар ва тўловлар миқдорини аниқлашда ишлатиладиган БҲМ 3 фоиз миқдорда яъни 330 минг сўмдан 340 минг сўмга ошади. Демак, 1 декабрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қуйидагича белгиланади: • Техник кўрик, "аптечка" — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм); • Хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм (айни вақтда 165 минг сўм); • Ҳужжатсиз юриш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм); • Суғуртасиз ҳайдаш — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм); • "Қизил" дан ўтиш — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм); • Нотўғри "парковка" — 680 минг сўм (айни вақтда 660 минг сўм); • Телефонда гаплашиш — 1 млн 20 минг сўм (айни вақтда 990 минг сўм); • Рақамсиз ҳайдаш — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм); • Тезликни ошириш (20 км/с) — 340 минг сўм (айни вақтда 330 минг сўм); • Тезликни ошириш (20-40 км/с) — 1 млн 700 минг сўм (айни вақтда 1 млн 650 минг сўм); • Тезликни ошириш (+40 км/с) — 3 млн 60 минг сўм (айни вақтда 2 млн 970 минг сўм); • Қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 млн 400 минг сўм (айни вақтда 3 млн 300 сўм); • Маст ҳолда ҳайдаш — 8 млн 500 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм); • Мастлик текширувидан бош тортиш — 5 млн 100 минг сўм ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш (айни вақтда 4 млн 950 минг сўм); • Рухсатсиз "тонировка" — 8 млн 500 минг сўм (айни вақтда 8 млн 250 минг сўм); • "Тонировка"дан бир йилда такроран рухсатсиз фойдаланиш — 13 млн 600 минг сўм (айни вақтда 13 млн 200 минг сўм).
Испаниянинг Валенция шаҳрида ташкиллаштирилган 35- Жаҳон Туризм Фильми Тақдирлаш маросимида Туркиянинг тарғибот фильмлари 3 категорияда тақдирланди. Мадрид Туркияни халқаро майдонда танитиш мақсадида Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Туркия Туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA) томонидан тайёрланган “Go Türkiye, Go to Nature” фильми “Мамлакатлар” номинациясида иккинчи ўринни эгаллади.
UFC президенти Дана Уайт яқин орада катта жангни эълон қилишини айтиб ўтди.“Биз ҳозирда ушбу жангни муҳокама қиляпмиз.
Шоядбек Бабаев Андижоннинг Пахтаобод туманига ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган.
Каромидин Гадоев Ўзбекистоннинг Малайзиядаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар ТИВнинг БМТ ва бошқа халқаро сиёсий ташкилотлар билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шавкат Мирзиёев 30 ноябрь — 2 декабрь кунлари БМТнинг Иқлим ўзгариши масалалари бўйича конференциясида иштирок этиш учун Дубайда бўлади. Давлат раҳбари ялпи сессияда нутқ сўзлаши ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши кутилмоқда.
"Каналларни бетонлаш бўйича зарбдор йил” эълон қилинди. Шавкат Мирзиёев раислигида 29 ноябрь куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда давлат раҳбари бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Етакчилар кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари ривожланиб, кенгайиб бораётганини қайд этди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши тарифларни ошириш бўйича қарор қабул қилди. Тошкент шаҳрида чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдорининг янги нархлари тасдиқланди.
Парвоз вақтида йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли самолёт Қозоғистонга қўнди. Uzbekistan Airports Матбуот хизматининг хабар қилишича, "Qanot Sharq" маҳаллий авиакомпаниясининг Санкт-Петербург — Самарқанд йўналишида парвоз қилаётган HH786 рейси йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Ақтўбе (Қозоғистон) халқаро аэропортидаги муқобил аэродромга қўнишга мажбур бўлди.
Мазкур йўналишда ҳар куни бир маротаба ҳаракатланадиган йўловчи поезд ҳаракати мавжуд бўлиб, ушбу поезд ажралмас таркиб билан ҳаракатланар эди. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, 82/81-сонли “Тошкент — Сариосиё — Тошкент” йўналишида алоҳида йўловчи поезд ҳаракати йўлга қўйилди.
Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларидаги газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари газ таъминоти тўхтатилади.
Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Пойтахтнинг Учтепа, Яккасарой, Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари сабаб ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябрь кунлари газ таъминоти тўхтатилади.
Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасида кечган бир-биридан қизиқарли финал баҳслари мусобақага ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.
Тармоқларда ходимлар байрам қилаётгани акс этган видео тарқалди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ғузор туманида тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари иш пайтида туғилган кун нишонлашгани акс этган видео тарқалди. Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат мутасаддилар томонидан ўрганилган.
Санъаткорнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди. Ҳожибой Тожибоевнинг меросхўрлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида унинг асарларидан ноқонуний фойдаланишга чек қўйилди.
Республикада кучли зилзилалар ҳақида эрта огоҳлантириш ва “Рақамли ҳукумат” тизими, спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишдаги ўзгаришлар кўзда тутилган. Эндиликда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда транспортни рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари хизмат кўрсатувчи ходим томонидан мурожаат этувчининг яшаш жойига бориб, планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида қўшимча тўлов асосида кўрсатилади.
Нуриддин Мамажонов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Депутатлар қонун лойиҳасини маъқуллаб, қўшимча кўриб чиқиш учун Сенатга юборди. ИИО ходимларини обрўсизлантириш мақсадида фото ва видеоларни интернетга тарқатган шахсларга 15 суткагача қамоққа олиш жазоси жорий қилинмоқчи.
Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекситон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Биров аввал 63,5 кг вазн тоифасидаги марказий жанг якунланди. Унда Мужибулло Турсунов ҳамда Руслан Абдуллаев куч синашди.
Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида аёллар ўртасидаги баҳслар якунланди. Кутилганидек, терма жамоа етакчилари ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, яна бир карра мамлакат чемпионати ғолиблигини қўлга киритишди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йил март ойида навбатдаги жангини ўтказмоқчи.“Исломнинг кейинги жанги 11 мартга қадар бўлиб ўтади.
"Тошкент метрополитени" ДУК ҳолат юзасидан маълумот берди. "Тошкент метрополитени" ДУК хабарига кўра, жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 14:58 да Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ бекатида номаълум эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлаган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ИИВ томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига қарши чиқди. ЙПХ ходимининг ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолатда олинган фото ва видео тасвирларини унинг рухсатисиз интернетга жойлаштирмаслик белгиланаётгани ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ярим енгил вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган Отабек Холматов навбатдаги жангини камар учун ўтказиши хабар қилинганди.Холматов вакант қолган WBA камари учун Раймон Форд билан жанг қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.