Президент йирик савдо тармоқлари билан ишлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг муаммоларини кўрсатиб, Шахрух Шарахметовнинг Рақобат қўмитаси раҳбари лавозимига лойиқлиги масаласини ўрганишни топширди. Давлат раҳбари сариёғ экспортига қўйилган чекловни ҳам олиб ташлаш бўйича топшириқ берди.
Италия президенти Сержо Маттарелласерж 9−11 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Музокаралар чоғида, жумладан, икки давлат президентларининг июндаги келишувларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Давлат раҳбари Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлар борлигини маълум қилиб, қўмита раисини лавозимини қайта кўриб чиқишни топширди. Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Шоҳрух Шораҳмедов лавозимидан озод этилиши мумкин.
Тошкентда иқлим кун тартибига болалар ва ёшларни жалб этишга бағишланган форум бўлиб ўтди. Унда экологик таълимни ташкил этиш бўйича тавсияларни ўз ичига олган минтақавий стратегия имзоланди.
Қозоғистонда бўлиб ўтган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг статистикалари билан таништириб ўтамиз.Ўсмирлар:Ушбу мусобақанинг ўсмирлар йўналишида 22 та давлатдан 215 нафар (78 қиз, 137 йигитлар) боксчи 13 та вазнда медаллар учун рингга чиқишди.
Суд қарори билан айбланувчи қамоққа олинган. Россиянинг Магадан вилоятида қизни зўрлаганликда гумон қилинган ўзбекистонлик такси ҳайдовчиси қўлга олинди.
Ўзбекистон президенти ИҲТ саммитидаги чиқишида ўзгариб бораётган дунё сиёсий архитектурасининг хавф-хатарларига жавобан аъзо мамлакатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришни таклиф қилди. Давлат раҳбари ташкилот ҳудудида ўзаро савдони соддалаштириш бўйича битимни қабул қилишга чақирди.
Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитидаги нутқида Фаластин-Исроил урушининг минтақа бўйлаб ёйилиб кетиш хавфи тобора реал тус олаётганини айтди. «Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз», деди президент.
Тошкентда АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу иштирокида стратегик шериклик мулоқотининг учинчи сессияси бўлиб ўтди. Дипломат Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлашини билдирди.
5P-363 рейсининг 246 нафар йўловчиси 12 соат кутишдан сўнг меҳмонхоналарга жойлаштирилди. Аввалроқ Тошкентдан Мадинага учган самолёт икки соат учиб, техник сабабларга кўра 377 йўловчиси билан ортга қайтишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун Иорданиянинг Амман шаҳрида таеквондо WТ бўйича Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги учун мусобақа старт олади. Маълум қилганимиздек, G2 таснифидаги ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон президенти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Покистон бош вазири, Қирғизистон, Туркия, Эрон ва Тожикистон президентлари билан учрашди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити тадбирлари доирасида мамлакатга ташриф буюрган қатор давлат раҳбарлари билан учрашди.
Маданият ва санъат соҳаси вакилларига квартира сотиб олиш учун субсидиялар ажратилади. Ушбу соҳада узоқ йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган иқтидорли ёш рассомларга, маданият ва санъат соҳаси вакилларига субсидиялар ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси Фурқат Сидиқов ўриндошлик асосида мамлакатнинг Канададаги элчиси бўлди. Элчихоналарнинг қароргоҳи Вашингтонда жойлашган.
Самарқанд шаҳрида 26-30 декабрь кунлари шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Беш кун давом этадиган ушбу турнирда тезкор ва блиц бўйича жаҳон чемпиони номига даъвогарлик қилувчи жаҳоннинг энг кучли шахматчилари тўпланади.
Шохобча терминалга киришда, багажларни ўраш пункти ёнида жойлашган. Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминалида қўшимча айирбошлаш шохобчаси очилди.
9 ноябрь куни саммит йиғилишининг асосий тадбири ўтказилиши вақтида бир қатор кўчалар ёпилади. Аввалроқ, хабар берганимиздек, эртага, 9 ноябрь куни саммит йиғилишининг асосий тадбири ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда автомобиллар ҳаракати чекланади. 9 ноябрь куни эрталабки 8:00 дан 18:00 қадар И.Каримов, Бунёдкор чорраҳасидан И.Каримов кўчаси бўйлаб А.Темур, И.Каримов чорраҳасигача ҳаракат чекланиши режалаштирилмоқда.
Антидопинг агентлигига кўра, 9 ой ичида 33 нафар спортчиларга огоҳлантириш берилди ва 5 та спортчи спортдан четлатилди. Миллий антидопинг агентлиги Aхборот хизматининг хабар қилишича, 2023 йилнинг 9 ойи давомида жами 337 та допинг синамалар олинди. Шу кунга қадар спортчининг биологик паспортини аниқлаш учун 13 та қон таҳлиллари олинган бўлиб, допинг синамалар махсус лабораторияларга текшириш учун юборилди.
Ҳодиса юзасидан вилоят ИИББ маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳрида Cobalt ёнаётгани акс этган видео тарқалди.
Президентнинг махсус вакили Абдулазиз Камилов дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси учун Япониянинг «Чиқаётган қуёш катта кордон» ордени билан мукофотланди. Орденга Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳам лойиқ кўрилди.
8 ноябрдан бошлаб Тошкент ва Хожикент ўртасидаги шаҳарлараро поезд қатнови тўхтатилади. "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида Тошкентдан Хожикентга борувчи шаҳарлараро йўловчи поездлар вақтинчалик ҳаракатланмайди. 8 ноябрдан қуйидаги йўналишлар вақтинча тўхтайди: — 6435/6436-сонли "Тошкент — Хожикент — Тошкент"; — 6441/6442-сонли "Тошкент — Хожикент — Тошкент".
Етти қаватли "Матбуот уйи" бунга қадар бир неча бор сотувга қўйилган эди. Октябрь ойи охирида Матбуот уйи ёки уни "газета биноси" деб ҳам атайдиган бино қўшни ҳудуд билан бирга реконструкция қилиш ва медиа зонага айлантириш бўйича тендерга қўйилган эди.
Эртадан дунёнинг турли нуқталарида қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувларига старт берилади. Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколари ўйналадиган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади.
Ҳозирги кунда 700 та шундай автомобиллар тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда. Jizzax auto Соғлиқни сақлаш вазирлигига яна 100 дан зиёд бешинчи авлод Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомобилларининг навбатдаги партиясини топширди.
WBA йўналиши бўйича енгил вазн тоифаси чемпиони Дмитрий Бивол (21:0) ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланганидан кейин бошқа вазнга ўтишга тайёр эканлигини тасдиқлади. "Мен Рамирес ва Смитнинг жангини кўрдим", деди Бивол Fight Hub TV телеканалига берган интервьюсида.
Ёшлар дастлаб, айнан шу кутубхонада танишиб, никоҳини ҳам шу ерда ўтказишга қарор қилган. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида икки ёш никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди.
Айрим қонунчилик ҳужжатларини янги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шунга кўра: — Судьялар олий кенгаши раиси ва аъзоларини, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорини ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини президентнинг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайлаш тартиби белгиланди; — Янги таҳрирдаги Конституциядаги давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланишига оид талабдан келиб чиқиб, қонуности ҳужжатлардаги бундай чекловлар бекор қилинади; — Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилашда инсоннинг муносиб турмуш даражасини таъминлаш зарурати ҳисобга олинади.
Экология вазирлигига кўра бинолар суднинг тегишли қарори асосида бузиб ташланмоқда. Тошкент вилоятидаги "Дендропарк"да дарахтларни нобуд қилиш, ер ажратиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилгани ҳамда ҳолат юзасидан иккита модда билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Польшадаги янги элчиси бўлди. У шу пайтга қадар Истанбулдаги бош консулликка раҳбарлик қилиб келаётганди.
Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилиб, уларга компенсация хизматлари тақдим этилди. Москва – Тошкент йўналиши бўйича кеча, 7 ноябрь куни амалга оширилиши керак бўлган НY602 рейси техник сабабларга кўра жўнаб кетиш аэропортида (Домодедово) кечиктирилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways Матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.