Бугундан ушбу йўналишдаги шаҳарлараро поезд ҳаракати амалга оширилди. "Андижон — Хонобод — Андижон" йўналишида шаҳарлараро поезд ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати.
Портал ҳаво ҳолати, ҳарорат, намлик ва ифлослантирувчи зарралар сони ҳақидаги маълумотларни тақдим этади, улар соатлаб янгиланади. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти бир гуруҳ маҳаллий олимлар Amudario билан биргаликда Тошкент ҳаво сифати мониторинги (AQI) учун очиқ маълумотлар платформасини ишга туширди.
Қўқон аэропортининг реконструкция ишлари якунланди ва биринчи техник парвоз қабул қилинди. Фарғона вилоятида "Қўқон" аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди.
"Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради", - дейди у. “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ўғил болаларни мактабдан сўнг мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилишни таклиф қилди.
Унинг қўллаётган руҳий ва жисмоний зўравонлик усуллари болаларнинг соғлиғига жиддий зарар келтириши ва педагогика қоидаларига бутунлай зидлиги тўғрисида хулоса берилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани ва ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.
BYD компанияси Ўзбекистон ҳукуматига электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат қилди. “Ўзавтосаноат” билан ҳамкорликда Жиззахда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйган BYD компанияси электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат қилди.
ИЛМА томонидан таъкидланишича, тўловларнинг ошиши крипто алмашинуви ва криптодўконларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмайди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан криптоактивлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширганлик учун йиғимлар миқдорини, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартибини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Юнусобод туманида BMW машинаси ЙТҲга учради. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, бугун, 20 март куни соат тонгги 03:00 ларда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси 7-ШКШБ қаршисида BMW русумли автомашинаси ҳайдочиси рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилилиб, ағдарилиб кетган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Ж., М.К. ва бошқалар таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 120 дона «Pregabalin Capsules» номли дори воситасини фуқаро А.А.га 4,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, М.К.нинг автотранспорт воситасидан таркибида 0,15 грамм фаол гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган «Марихуана» ҳамда 750 минг сўм қалбки пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев давлат ҳокимияти вакиллик органлари ҳамда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда миллий сайлов тизимини умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, демократик ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасидаги катта хизматлари, юксак салоҳиятли кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди. Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Зайниддин Низомхўжаевга ушбу юксак унвон ва кўкрак нишонини топширди.
Президент томонидан “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарор (ПҚ-134-сон, 19.03.2024 й.) имзоланди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда йўловчиларни ташиш соҳасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Таҳлил 2017-2023 йиллар оралиғида мамлакатимизда йўловчиларни ташиш ва йўловчи айланмасида сезиларли ўсиш бўлганлигини кўрсатди.
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, Бухоронинг Когон туманида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.
Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюрди. Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюриб, аҳоли билан "Наврўз" байрамини нишонлади.
Дунёнинг 74-ракеткачиси, франциялик теннисчи Артур Казо Майамида (АҚШ) ўтказилаётган “Мастерс” туркумига кирувчи турнирнинг ярим финал саралаш баҳсида ҳушини йўқотди.Ҳодиса Казо ва ҳамюрти Гарол Майо ўртасидаги учрашувнинг учинчи сетида қайд этилган.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йиллар оралиғида Ўзбекистонда транспорт турлари бўйича юк айланмасида рўй берган ўзгаришларни таҳлил қилди. Таҳлил мазкур давр мобайнида мамлакатимизда юк ташиш айланмасида сезиларли ўсиш бўлганлигини кўрсатди.
7 вагонга эга электропоезд 351 та ўриндиққа эга бўлади. Соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводини бориб кўрди. Мамлакатимизда темир йўл транспорти ривожланиб, қатновлар сони кўпаймоқда.
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо кўпчилик ўқиб ҳазм қила олмаётган ушбу жангга ўз муносабатини билдирди. Хабарингиз бор, америкалик бокс афсонаси Майк Тайсон ёзда видеоблогер Жейк Полга қарши профессионал бокс жангида рингга кўтарилади.
Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғига кўчат ўтқазди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғида оммавий кўчат экиш тадбири ташкил қилинди. Бугун, 19 март куни Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғига кўчат ўтқазди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.Бектемир Мелиқўзиев профессионал фаолиятидаги 15-жангини 20 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказади.
Наврўз” байрами арафасида, 21-24 март кунлари Тошкент метросида поездлари жадвал асосида ҳаракатланади. Бу ҳақда, «Тошкент метрополитени»ДУКхабар берди Жадвал қуйидагича: — 21-22-23 март — дам олиш кунлари шанба куни жадвал асосида; — 24 март куни якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан.
Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни Тошкент шаҳридаги Қуюв-механика заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 37 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида газ баллони портлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди. Ҳамюртимиз проф фаолиятидаги 15-жангини 20 апрель куни Лас-Вегас (АҚШ) шаҳрида ўтказади.
21-24 март кунлари метро поездларининг ҳаракатлари жадвали эълон қилинди. "Тошкент метрополитени" ДУК хабарига кўра, "Наврўз” байрами арафасида, 21-24 март кунлари Тошкент метросида поездлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: — 21-22-23 март — дам олиш кунлари шанба куни жадвал асосида; — 24 март куни якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан.
18-31 март кунлари Озорбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ёшлар терма жамоамиз Халқаро ўқув-машғулот йиғини олиб боришади. Ушбу муносабат билан, бугун Олим Муҳамедов бошчилигидаги жамоамиз Бокуга етиб боришди.
Йигит қизни олдига машинасида келиб, унга уйланишини айтган ва қўлидан ушлаб машинасига ўтказмоқчи бўлган. 2024 йил март ойининг 18 куни жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга чора кўрилди.
Президент раислигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоқларида инвестициялар ва экспортни кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мулоқот чоғида айланма маблағ масаласи, шартнома қийматининг дебитор қарздорлик сифатида эътироф этиладиган чегирма суммаси чегарасини кўтариш, табиий йўқотиш ва сифат бузилишини камайтириш учун мева-сабзавотни қадоқлашни яхшилаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.