"Тахтақорача" довонида янги туннель қурилади

"Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122 млн доллардан ортиқ маблағ ажратилади. Шавкат Мирзиёев иштирокида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Ханчжоу-2022: Пара-таэквондочиларимиздан навбатдаги медаль

Пара-таэквондочиларимиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални тақдим қилмоқда. Эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасидаги беллашувларда қатнашган ҳамюртимиз Асад Тоштемиров бронза медали соҳибига айланди.

Yandex Go Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди

Хизмат 1 декабрга қадар серверларда маълумотларни қайта ишлашни ҳам маҳаллийлаштиришни режалаштирган. Yandex Go такси хизмати Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди.

Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди

2022 йилнинг декабридан буён олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.Олий таълим, фан ва инновациялар вазири бўлиб ишлаётган Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири бўлди.

Энди рақобат қўмитаси ходимлари тендер комиссиялари таркибига киритилмайди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ушбу қарор манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва тендерларни текширишда холислигини таъминлашга хизмат қилишини маълум қилди. Эндиликда рақобат қўмитаси ходимлари танлов (тендер) комиссиялари таркибига киритилмайди.

“Вақф” фонди қарийб 112 млрд сўм маблағни масжидлар ва зиёратгоҳ ходимлари учун сарфлаган

Мазкур маблағлар орқали тиббий муолажа, фарзандларининг ўқув шартнома тўловлари бўйича мурожаат қилган ходимларга 6 йил давомида моддий ёрдам берилган. "Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, ноиб-имомлар, мутаваллилар, муаззинлар ва зиёратгоҳлар ходимлари учун 17 млрд 122 млн сўм сарфланган.

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди

У мазкур лавозимда 2022 йилнинг август ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди. "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг хабарига кўра, Воитов Азиз Ботирович Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод қилинган.

Тошкентдаги "дом"лардан бирида ичида одамлар бўлган лифт "қулади"

Лифт 9-қаватдан тушаётганда кескин тезлашган ва автоматик тормоз туфайли 5-қаватда тўхтаган. Маълум қилинишича, ҳодиса 24 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Паркент кўчасида жойлашган турар-жой биноларидан бирида содир бўлган.

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди, у 2022 йил август ойи охиридан буён вазирликни бошқариб келаётганди.Азиз Ботирович Воитов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири лавозимидан озод этилди.

Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги керак — Президент

Давлат раҳбари Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклигини кўрсатиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ханчжоу-2022: Кунни олтин медаль билан бошладик

Ханчжоуда давом этаётган ПараОсиё Ўйинларида эрта тонгдан хушхабар. Ҳозиргина пара-енгил атлетиканинг Т13 класида эркаклар ўртасида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дониёр Аҳмедов 6.88 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Сентябрда истеъмолчилар 146 млрд сўмдан ортиқ кешбэк тўплади

Ўтган ойда 2,8 млндан ортиқ истеъмолчилар томонидан 146,3 млрд сўм кешбэк йиғилган. Шундан 2,2 млндан ортиқ истеъмолчига айни пайтда 100 млрд сўмга яқин кешбэк тўлаб берилди.

Ялпи ички маҳсулот ҳажми 5,8 % га ўсди

Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 751 трлн сўмни ташкил этди. Бу ўртача алмашув курси (11 556,2 сўм) бўйича қарийб 65 млрд АҚШ долларига тенг.

Тадбиркорларнинг ЭҲФ орқали товар айланмаси сентябрь ойида қарийб 148 трлн сўмни ташкил этди

Тадбиркорларнинг ЭҲФ орқали товар айланмаси сентябрь ойида қарийб 148 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда.

Ханчжоу-2022: Моҳигул Ҳамдамова Пара Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилди

Пара-енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга яна бир медаль тақдим қилди. Ф54 классида аёллар ўртасида ядро улоқтириш дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Моҳигул 9.31 метр натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Дзюдо. Муҳриддин Тиловов — Абу-Даби «Катта дубулға» турнирининг вице-чемпиони!

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муҳриддин Тиловов (-66 кг) Абу-Даби «Катта дубулға» турнирининг кумуш медалини қўлга киритди. Юртдошимиз муросасиз кечган финал беллашувида грузиялик номдор рақиби Важа Маргвелашвилига имкониятни бой берди ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Эртага Тошкентнинг учта туманида газ вақтинча тўхтайди

Миробод, Яккасарой ва Бектемир туманларида табиий газ вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Миробод, Яккасарой ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларига 25 октябрь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

АҚШ Марказий Осиё халқлари учун «янги умид ва имкониятлар дунёси»ни кўрмоқда

USAID администратори Саманта Пауэр Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини «янги умид ва имкониятлар дунёси» деб атади. Унинг сўзларига кўра, у АҚШ президентининг «ушбу муҳим минтақа мамлакатлари ва халқлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш» илтимосига биноан келган.

Туркиянинг авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича қатновларни йўлга қўймоқда

Парвозлар ҳафтасига уч марта мунтазам равишда амалга оширилади. Туркиянинг Sunexpress авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди.

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларни мустаҳкамлашга келишиб олди

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари минтақалараро сиёсий мулоқот, савдо, энергетика ва хавфсизлик каби соҳаларда алоқаларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. Томонлар, шунингдек, санкциялардан қочишга қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Қарши туманида янги шифохона қурилади — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари режадан ташқари тарзда Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига бориб, беморлар билан суҳбатлашди. Шифохонанинг биноси ўтган асрнинг 60-70-йилларида қурилган.

АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига дезинформацияга қарши курашда ёрдам беради

USAID раҳбари Саманта Пауэр Марказий Осиё мамлакатларига савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш ва дезинформацияга қарши курашиш учун 14,3 млн доллар ажратилишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, «ОАВни қўллаб-қувватлаш ҳам демократик, ҳам иқтисодий ислоҳотдир».

Ханчжоу-2022: Фирдавс Мусабеков бугун иккинчи бор шоҳсупага кўтарилди

Пара-сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фирдавс Мусабеков бугунги кун ҳисобидан иккинчи бор шоҳсупага кўтарилмоқда. Ҳамюртимиз S13 классида 100 метрга брасс усулда сузиш беллашувларида 1:08.36 дақиқа натижа қайд этиб кумуш медални қўлга киритди.

Ханчжоу-2022: Икки нафар пара-дзюдочимиз шоҳсупада

Пара-Осиё ўйинларида -73 кг вазн тоифасидаги пара-дзюдо баҳсларида қатнашган Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари Феруз Саидов ҳамда Учқун Қуронбоев совриндорлар қаторидан жой олишди. Якунда финалгача етиб борган Саидов кумуш, Қуронбоев эса бронза медали эгасига айланди.

Президент Қашқадарёдаги қиймати $8 млндан ортиқ бўлган “Султон стайлз” корхонаси билан танишди

Корхона "Sulton Tex Group" кластерига киради ва йилига 5 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқаради. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида бугун, 24 октябрь куни Қашқадарё вилоятига келди.

Фарғонада туман ҳокими ёрдамчиси ва Молий бўлими бошлиғи қарта ўйнаганига изоҳ берилди

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати изоҳ берди. Фарғона вилояти Учкўприк тумани Молия бўлими бошлиғи ва ҳоким ёрдамчиларини каттаси хизмат хонасида қарта ўйнаётгани акс этган суратли хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Инвестициялар вазири ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Ойбек Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.Ойбек Нематович Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олди

USAID администратори Саманта Пауэр бошчилигида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ делегациялари иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. «Биз АҚШнинг минтақанинг янада ривожланишига қизиқишини олқишлаймиз», — деди Ўзбекистон инвестициялар вазири.

Пара-каноэчиларимиз дебют Пара Осиё ўйинларида тенгсиз бўлишди

Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида пара-каноэ мусобақалари якунланди. Эътиборлиси, мазкур дастурда илк бор иштирок этган Ўзбекистон пара-каноэ терма жамоасининг барча 6 нафар аъзоси олтин медалга сазовор бўлди.

Маданият ва спорт туризмига эътибор қаратган Муғла “йиллик 3 миллион сайёҳ” мақсадига яқинлашди

Муғла ва унинг туристик туманларида очилган кўплаб спорт ташкилотлари, маданий тадбирлар ва қадимий шаҳарлар билан январь-сентябрь ойлари оралиғида шаҳарга келган хорижлик сайёҳлар сони 2 миллион 977 минг 427 нафарга етди. Муғла Ҳар йили кўплаб хорижлик сайёҳ ташриф буюрадиган Муғла, турли мамлакатлардан келган сайёҳлар билан бир қаторда маҳаллий зиёратчилар томонидан ҳам қадрланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.