Қозоғистонинг «Qazaq Air» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш рухсатномасини олди

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан 2024 йил 13 мартда ”Ўзавиация” агентлиги томонидан “Qazaq Air” авиакомпаниясига Ўзбекистонга Туркистон — Самарқанд – Туркистон йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди. Парвозлар DHC-8-402 ҳаво кемасида амалга оширилади.

Антониу Гутерриш: Ўзбекистон ташаббуси билан минтақа аёллари ҳам фаолияти ишончли қўлларда бўлган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг ноёб мулоқоти доирасида бирлаша олди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбаева Нью-Йорк шаҳрида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар қилмоқда.

ГЕНЕРАЛ ХОТИРАЛАРИ

Барчамиз яхши биламизки, ҳамма соҳаларда бўлгани каби ички ишлар тизимида ҳам юксак малакали, замонавий фикрлайдиган, ўз касбига, Ватанимиз ва халқимизга содиқ кадрлар ислоҳотлар тақдирини белгилаб беради. Шу маънода, мамлакатимиз ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига кўтарилаётган бугунги шароитда ҳар бир ходимдан етарли билимга эга бўлиш, мулоқот ва муомала маданиятини ошириш, ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам тўғри қарор қабул қилиб, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажариш учун ўз устида тинимсиз ишлаш талаб этилади.

Ижарада юрган “Мatiz”да 118 та қоидабузарлик аниқланди

МИБнинг Сергели туман бўлими иш юритувида   ИИБ ЙҲХБ органлари қарорларига асосан «Matiz»  автотранспорти   ҳайдовчиси Н.А. жами 118 та қоидабузарлик содир этиб,  52 миллион сўмдан ортиқ  маъмурий жарималар  ишлаб олди.

Фақат ABD эмас: мактабгача таълим болаларнинг саломатлиги, ақлий ва ижтимоий ривожланишида ёрдам бермоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистонда мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилиши эконометрик таҳлил асосида ўрганилди. Multiple Indicators Cluster Survey (MICS) нинг 2021-2022 йилларга оид ҳисоботига кўра, 2022-йилда Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган ортиқча вазнли болалар умумий болалар сонининг 5 фоиздан камроғини (ўғил болаларда 5 фоиз, қиз болаларда 4 фоиз) ташкил этган.

WBO рейтинги янгиланди. Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев кўтарилди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) март ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Унга кўра, ўтган ойда 7-поғонада бўлган Муроджон Аҳмадалиев 6-ўринга кўтарилиб олди.

Ўзбекистон вакили Нидерландияда трамполин бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди

Шу йилнинг 13-14 март кунлари Нидерландиянинг Алкмар шаҳрида трамполин бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.

Фарғонада Дамас ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, қочиб кетди

Фарғона шаҳрида Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, қочиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилган.

«Опен бюджет»га овоз бериш бошланди

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Овоз бериш босқичи 4 апрель соат 23:59га қадар давом этади.

Ер ислоҳотлари бўйича Чехия ва Словакия тажрибаси

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Чехия ва Словакияда ер ислоҳотларининг ўтказилиши бўйича хориж тажрибасини ўрганди. Чехия ва Словакия (ўша пайтдаги Чехословакия)да ер ислоҳотлари 1991-йилда “Ер тўғрисида”ги қонун ва 1992-йилда “Жамоа хўжаликларининг ўзгариши тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан кейин бошланди.

Дронлардан ноқонуний фойдаланганлик учун жазони енгиллаштирувчи қонун қабул қилинди

Учувчисиз учадиган аппаратларни ноқонуний олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки фойдаланишга маъмурий жазо белгиланади. Аввал уч йилгача қамоқ жазоси бор эди.

Сурхондарёда солиқ ходимлари ва бозорчи аёллар ўртасида жанжал содир бўлди — видео

Видео ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Аёлларга нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилди.

1 апрелдан АИ-80 бензин нархи ошади – “Ўзбекнефтгаз”

Бунга акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши сабаб бўлган. Жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб, акциз солиғи ставкаларининг ўзгариши муносабати билан нефть маҳсулотлари нархлари ўзгармоқда.

"Ангрен" ИЭСга ҳавони ифлослантиргани учун 533 млн компенсация белгиланди

"Ангрен иссиқлик электр станцияси”да атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги аниқланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабарига кўра, вазирликнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” (Ангрен ИЭС) фаолияти текширилган.

Ангрен ИЭСга ярим миллиарддан кўпроқ компенсация тўлови белгиланди

Экология вазирлиги томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” фаолияти текширилди ва углерод оксиди белгиланган меъёрдан 4,37 баробар, азот оксиди 7,68 баробардан 15,24 баробаргача юқори эканлигини маълум бўлди. Ҳолат бўйича 2023 йил 4-чораги ва 2024 йил январь февраль ойларида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги учун қўшимча равишда 140,7 млн сўм компенсация тўлови белгиланди.

Ўзбекистонда 1 апрелдан АИ-80 бензин нархи ошади

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 2893-моддасига мувофиқ, 2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб нефт маҳсулотлари ва бошқа аксиз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари ўзгарди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.   Шу сабабли қуйидаги ўзгпришлар белгиланди: 1. Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги аксиз солиғи: — АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга); — Авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга); — Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга); — ЭКО дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга); 2. Нефт маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда аксиз солиғи: — АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга); — Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга); — Суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.

Шоҳжаҳон Эргашев: «Чемпионлик камари учун яна қайтадан уринишни бошлайман»

Суперенгил вазн тоифасида IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашевнинг рингга қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳамюртимиз 28 март куни АҚШнинг Мичиган штати, Детройт шаҳрида ташкил этиладиган DAZN ҳамда Salita Promotions ҳамкорлигидаги проф бокс оқшомида рингга кўтарилади.

Таэквондочиларимиз тўлиқ таркиб билан Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олишди

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси масъулиятли давр - Париж-2024 Олимпиадаси циклининг квалификацион босқичини катта муваффақият билан тугатмоқда. Жамоа олдига қўйилган биринчи вазифа максимал даражада бажарилди.

Тошкентдаги 11 та бозорда арзонлаштирилган ярмаркалар очилди

Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди.  Уларнинг рўйхати:  Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ;  Миробод тумани —  “Миробод деҳқон бозори” АЖ;  Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ;  Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ;  Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ;  Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;  Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ;  Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;  Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ;  Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ;  Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори”АЖ.

Таэквондо. Собиржонова ва Жайсунов Париж-2024 йўлланмасини ҳал қилишди

Хитойнинг Тайян шаҳрида давом этаётган таэквондо WТ бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун Осиё лицензион турнир бўлиб ўтмоқда. Унда иштирок этган икки спортчимиз олимпиада йўлланмасини қўлга киритишди.

Президенти Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари Бош вазир Олжас Бектановни яқинда ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий қутлади ва масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида 100 ёшдан ошганлар энг кўп?

2024 йил 1 январь ҳолатига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта ёшдагилар сони 514 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда бюджетдан ташқари Пенсия жамғамаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Теннис. Зверев — Алкарас баҳси ноодатий ҳолатга кўра қолдирилди

Индиан-Уэллсда бўлиб ўтаётган “Мастерс” турниридан ўрин олган Зверев — Алкарас баҳси асаларилар “ҳужуми” сабаб тўхтатилди. 14-март куни Индиан-Уэллс шаҳрида бўлиб ўтаётган турнирда германиялик Александр Зверев (6-рақамли теннисчи) ва испаниялик Карлос Алкарас (2-рақамли теннисчи)га қарши 1/4 финал учрашувини ўтказди.

Бепул тушлик болаларнинг мактабга боришини оширишга ёрдам беради — МҲТИ экспертлари

Макроиқтисодиёт ва ҳудудий тадқиқотлар институти бошланғич синфларда бепул овқатланиш болалар давомати ва саломатлигига қандай таъсир қилишини ўрганди. МҲТИ мутахассислари бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берила бошлаган Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидаги 40 та мактабда 1-4-синф ўқувчилари, уларнинг ота-оналари ва ўқитувчилари ўртасида сўров ўтказди.

Наврўз байрами учун Тошкентда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди

Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари пойтахтнинг 11 та туманида ташкил қилинди. Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди.

Сабзавот ва мева уруғларидан айрим ёғларни экспорт қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Мойли уруғларни қайта ишловчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғлари ҳамда мойли экинлар (пахта, кунгабоқар ва соя) уруғларини қайта ишлашдан олинган ўсимлик ёғларини юқорида белгиланган миқдорларда экспорт қилишга рухсат берилмоқда.  Шунингдек, кунгабоқар ва пахта ёғи ҳамда аралаш ёғлардан ташқари бошқа ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) бўйича чекловлар бекор қилинди.

Ўзгидромет дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Қайд этилигича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 март якшанба куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади

Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб Компания томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида тақдим этилади. Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади.

Республика ишчи гуруҳи Навоийда

Шу кунларда давлатимиз раҳбари топшириғига асосан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш, ташкилий чора-тадбирларга кўмаклашиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятида бўлиб турибди. Жумладан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги Халқ қабулхонаси, вазирлик ва идора масъулларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Қизилтепа туманидаги асалaричиликка ихтисослаштирилган Тавоис маҳалласида бўлди.

Наврўз байрамида ўзбекистонликлар 4 кун дам олади

“2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, бу йил Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади. Яъни: 21 март — пайшанба — Наврўз байрами; 22 март — жума — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни ; 23 март — шанба — 5 кунликлар учун одатий, 6 кунликлар учун эса қўшимча дам олиш куни; 24 март — якшанба — одатий дам олиш куни.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.