Муғла ва унинг туристик туманларида очилган кўплаб спорт ташкилотлари, маданий тадбирлар ва қадимий шаҳарлар билан январь-сентябрь ойлари оралиғида шаҳарга келган хорижлик сайёҳлар сони 2 миллион 977 минг 427 нафарга етди. Муғла Ҳар йили кўплаб хорижлик сайёҳ ташриф буюрадиган Муғла, турли мамлакатлардан келган сайёҳлар билан бир қаторда маҳаллий зиёратчилар томонидан ҳам қадрланади.
Европа дипломатияси раҳбари Жосеп Боррель Марказий Осиё давлатларининг ТИВ раҳбарлари билан учрашув арафасида «Газета.uz» мухбири саволларига жавоб берар экан, Евроиттифоқ минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга унинг давлатлари билан ҳамкорлик орқали ҳисса қўшишни исташини билдирди.23 октябрь куни Люксембургда «Европа Иттифоқи — Марказий Осиё» форматида вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.
USAID раҳбари Саманта Пауэрни Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. У сўнгги йилларда мамлакатда ўтган йиллардагидан кўра кўпроқ ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлаб, иқтисодий ислоҳотлар сиёсий ислоҳотлар билан бирга олиб борилаётгани муҳимлигини таъкидлади.
Янги ташаббус мамлакатда янада инклюзив таълим тизимига асос солади ва мактаб ўқувчиларининг бошланғич малакасини оширади. Ушбу мақсадлар учун дастурнинг биринчи йилида 4,5 миллион доллар ажратилади.
Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди.Камолов Эркин Шамсиддинович Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Ҳолат юзасидан иккита модда билан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура томонидан ўсимликлар дунёси муҳофазаси ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш аҳволи ўрганилди.
UFC жангчиси Чарльз Оливейра 2024 йилда Ислом Махачевга қарши жанг қилмоқчи.“Яна Махачевга қарши октагонга кўтарилмоқчиман.
Мазкур маблағ сил, эпидемия ва пандемия таҳдидлари, бизнес ва хусусий секторни мустаҳкамлаш ҳамда масъулиятли ва самарали маҳаллий бошқарувга сарфланади. USAID администратори Саманта Пауэр Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлаш учун 14 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратилишини эълон қилди.
2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга МИ-8МТВ ҳарбий вертолётини совға қилган. Қирғизистон яна бир шундай самолётни таъмирлаш учун Ўзбекистонга юборган.
Бугун Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳайдовчилар йўлларда пиёдаларни, шу жумладан ёш болаларни уриб кетаёганини акс этган даҳшатли видеоларни ошкор қилди.
Сайёҳлик компаниялари вакиллари гуруҳли турлар учун поезд чипталарини қайта расмийлаштиришда қийинчиликларни қайд этдилар. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ масъуллари Ўзбекистондаги сайёҳлик компаниялари билан учрашди, дея хабар қилмоқда жамият Матбуот хизмати.
20 ёшли ҳайдовчи бошқарган Nexia-2 ЙТҲга учради. 3 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистоннинг Италиядиги элчиси Отабек Акбаров дипломатик миссиясини якунлади. Мамлакат ташқи ишлар вазири унинг беш йиллик фаолиятини ижобий баҳолаб, икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтаришдаги ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.
Ханчжоу—2022 IV Пара Осиё ўйинлари старт олди. 23 октябрь куни ўз иштирокини бошлаган спортчилар аллақачон 4 та медални жамғаришга муваффақ бўлди.
Январь-сентябрь ойларида 3,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда четга чиқишди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Навойи вилояти ҳокими ўринбосари Бекзод Бобомуродов Қизилтепа туманига, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Умиджон Адизов Хатирчи туманига ҳокими этиб тайинланди.Навоий вилоятининг Қизилтепа ва Хатирчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Президент Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади.Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳукуматлари ўртасида иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳадли битимни тасдиқлади.
Фуқаро майнинг қурилмаларини 2 та трансформаторга улаб, ферма фаолиятини юритган. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" томонидан Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ҳайдовчилар оралиқ масофани сақламагани сабаб ЙТҲ содир бўлди. Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 6 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 44,7 млрд АҚШ долларидан ошган. Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 фоизга ошган.
Президент Шавкат Мирзиёев «ҳар бир сўмни жуда тежамкорлик, ақл билан ишлатиш» ҳамда бюджет тақчиллиги ошишига йўл қўймаслик зарурлигини таъкидлади, деди иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов. 2024 йилдан бошлаб кредитлар тўлиқ инфратузилмага эга тадбиркорларга берилади.
UFC 294 да Александр Волкановскини таслим этган Ислом Махачев промоушен тарихида ўзига хос рекорд қайд этди.Ислом P4P рейтингидаги топ-3 ликка кирувчи рақибларга қарши кетма-кет 3 та жанг ўтказган тарихдаги илк жангчига айланди.
23 октябрь - 3 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда тўлиқ таркиб билан иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қатнашиш учун Астана шаҳрига жўнаб кетди.
БААнинг Абу-Даби шаҳрида 21 октябрь, шанба куни UFC 294 мусобақаси бўлиб ўтди. Турнирда иштирок этган спортчиларнинг қанча гонорар олгани маълум бўлди.
БААнинг Абу-Даби шаҳрида 21 октябрь, шанба куни UFC 294 мусобақаси бўлиб ўтди.Кечанинг асосий жанги Ислом Махачев ва Александр Волкановски ўртасида кечди.
23−24 октябрь кунлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги маъмури Саманта Пауэр Ўзбекистонда бўлади. У Марказий Осиёда минтақавий алоқалар бўйича биринчи С5+1 вазирлар конференциясини ўтказади.
Енгил вазн тоифасида Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпиони россиялик Ислом Махачев Абу-Даби (БАА) шаҳрида ўтказилган 294-рақамли турнирда аралаш яккакураш (ММА) бўйича австралиялик Александр Волкановскини мағлуб этди. Доғистонлик биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Аралаш яккакураш (ММА) бўйича чеченистонлик бўлган Ҳамзат Чимаев Абу-Даби (БАА) шаҳрида ўтказилаётган Ultimate Fighting Championship (UFC) турнири доирасида нигериялик Камару Усмонни мағлуб этди. Чеченистонлик жангчи ҳакамларнинг кўпчилик овози билан ғалаба қозонди (29:27, 29:27, 28:28).
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Ўзбек тили байрами билан табриклади. Давлат тилини ривожлантириш бошқа тиллар ва маданиятлар ривожи билан уйғунликда кўриб чиқилишини таъкидлади.
«Йўлларда шунча одам ўлиб кетяпти, ижтимоий тармоқларга қараб бўлмайди», — деди президент йиғилишда. «Нега президент ташвиш қилиб, ҳаммани „ёндириши“ керак?
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.