Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилшод Рахимов тайинланди.Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Рахимов Дилшод Фахриевич Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2023 йилнинг III чораги учун “Банклар фаоллиги индекси”ни ҳисоблаб чиқди ва унинг асосида банклар рейтингини янгилади. Давлат улушига эга йирик банклар орасида иккита банк — “Халқ банк” ва “Агробанк”, хусусий банклардан “Инфинбанк” ўз позицияларини бир вақтнинг ўзида икки пунктга яхшилади.
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бабаев саккиз йиллик миссиясини якунламоқда. У Eurogospodarka нашрига интервью бериб, Польшанинг қайси инвесторлари Ўзбекистонга келишга тайёрлигини, шунингдек, тўғридан-тўғри авиаташувни бошлаш режалари ҳақида гапирди.
Хитой компанияси билан умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган ГТЭС қуриш бўийча келишув имзоланди. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қуввати 600 МВтга тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” гидро тўплаш электр станцияси қурилади.
Фуқаролар паспортлари қайтариб берилса, Ўзбекистонга қайтишини, иш берувчига нисбатан эътирозлари йўқлигини билдирди. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги ғишт заводида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик А.А.
Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Париж-2024 Олимпиадасига рейтинг очколарини жамғариш даври якунига етди. Қувонарлиси, Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) томонидан эълон қилинган рейтинг якунига кўра, бўлажак Олимпиадага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3 та, эркаклар термаси эса 1 та йўлланмага сазовор бўлди.
Авиакомпания устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” улуши “Uzbekistan Airways” таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” устав капиталига ўтказилмоқда. “Ҳуқуқий ахборот” Telegram каналининг хабарига кўра, Президентнинг “Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли қарори қабул қилинган.
Ғишт заводи эгалари уларнинг ҳужжатларини олиб қўйишган ва жисмоний зўрлик ишлатиб, ўлим билан қўрқитишган. Қозоғистон ИИВ хабарига кўра, Ақтўбе вилоятида яшовчи аёл полицияга мурожаат қилиб, бир неча ўнлаб хорижлик фуқаролар тутқунликда сақланаётгани ҳақида хабар берган.
Қадимий Ахсикент шаҳрида туризм кластери яратилади, бугунги кунда бу ерда ўнлаб меҳмонхоналар ва бошқа инфратузилмалар барпо этилмоқда. Президент ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Шарқ тароналари" халқаро фестивали эндиликда Наманганда бўлиб ўтади.
Замонавий иқтисодиёт компания ва корхоналар олдига янги вазифаларни қўйган ва уларни бозорда фаолият юритишнинг янги босқичига олиб чиққан ҳолда доимий равишда ўзгариб бораяпти. Охирги йилларда ахборот технологиялари олдинга қадам ташлади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари дунёда молиявий технологиялар бозорининг ҳолатини таҳлил қилди. Финтех (молявий технологиялар) — инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда молиявий хизматлар кўрсатиш: Big Data, сунъий идрок ва машиналарни ўрганиш, роботлаштириш, блокчейн (умумий тармоққа бирлаштирилган кўплаб компьютерларга тақсимланган маълумотларни шифрлаш ва сақлаш), булут технологиялари, биометрика ва бошқалар.
Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухтар Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи бўлди.Полковник Мухтар Яшнарович Мухитдинов Тошкент Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати.
Улар хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, сўнгра Сурияга ўтмоқчи бўлишган. Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилмоқчи бўлган Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 3 нафар фуқаро қўлга олинди.
Александр Волкановски Ислом Махачевга қарши UFC-300 да ҳам жанг қилмоқчи.“Махачевга қарши трилогия?
Апрель ойида Хоразмда вояга етмаган қизни гуруҳ бўлиб зўрлаш иши собиқ болалар омбудсмани томонидан назорат олинган эди.
Ўзбекистон президенти «Бир макон, бир йўл» форумида сўзлаган нутқида Марказий Осиё ва Ипак йўли мамлакатлари иқтисодиёт тармоқларини «яшил» тараққиёт талаблари асосида трансформация қилиш, шунингдек, «Яшил молиялаштириш» жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди.Шавкат Мирзиёев 18 октябрь куни Пекин шаҳрида «Бир макон, бир йўл» халқаро форумининг очилиш маросимида ҳамда «Инсон ва табиат уйғунлиги йўлида „Яшил ипак йўлини“ биргаликда барпо этиш» мавзусидаги ялпи йиғилишида иштирок этди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова, шубҳасиз, Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг қаҳрамонларидан бири. Эндигина 17 ёшни қарши олган спортчимиз учҳатлаб сакраш дастурида ўзидан анча катта, халқаро майдонда улкан тажрибага эга рақибалари билан муносиб беллашиб, олтин медални қўлга киритди.
2021 йил августида Афғонистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт тақдири ҳамон АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари томонидан муҳокама қилинмоқда, дея АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жонатан Хеник «Газета.uz»га маълум қилди. Ҳарбий авиатехникалар Сурхондарёда қолмоқда.
Зироат Мирзиёева ва Пэн Лиюань бошқа делегациялар раҳбарларининг рафиқалари билан биргаликда Пекиндаги Хитой санъат ва ҳунармандчилик миллий музейида намойиш этилган экспонатлар билан танишди. Бугун, 18 октябрь куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми доирасида саммитга келган делегациялар раҳбарларининг рафиқалари иштирокидаги тадбирлар ҳам бўлиб ўтди.
Аввалроқ, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида 500 нафардан ошиқ талаба курсдан-курсга ўтишларида муаммолар юзага келаётгани юзасидан хабар тарқалди. Олийгоҳ ректорининг ёзишича, институтда талабаларнинг ўқув жараёнлари давомида Буюк Британия университетлари таълим дастурлари асосида тасдиқланган “Академик низом талаблари”га тўлиқ риоя этган ҳолда ўқишлари талаб этилади.
18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги «Ал-Аҳли» касалхонасига зарба берилиши оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Ўзбекистон ТИВ буни «даҳшатли зўравонлик» деб атади.
Вазирлик можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирди. Исроил Ғазо секторидаги шифохонага ракета зарбасини бергани ҳақида хабар берган эдик.
У мазкур навни яратиш учун 17 йил давомида бир қатор илмий изланишлар олиб борган. Ерёнғоқнинг янги "Лидер" нави яратилди.
Фарғона вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 17 октябрь куни Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтган А373-“Тошкент –Ўш” халқаро автомобиль йўлидаги чорраҳада Андижон вилояти йўналишидан ҳаракатланиб келиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган 1968 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги МАN'га унинг ортида ҳаракатланиб келаётган 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Shanxi русумли юк транспорт воситаси эҳтиётсизлик оқибатида келиб урилган.
Damas, Labo ва Cobalt нархлари сезиларли даражада ошди. UzAutoMotors Damas, Labo ва Cobalt нархларини оширди.
2023 йилнинг учинчи чорагида “KazTransOil” Омск – Павлодар – Чимкент – “Шағир” нефть эстакадаси йўналиши бўйича Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга 31,1 минг тонна Россия нефтини транзит асосида етказди. Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг биринчи чорагида магистраль нефть қувурлари тизими орқали “KazTransOil” Ўзбекистонга 10,7 минг тонна, 2023 йилнинг иккинчи чорагида – 37,9 минг тонна Россия нефтини транзит асосида етказиб берди.
«Толибон» қураётган Қўштепа канали қурилиши юзасидан Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда ва у музокаралар ўтказиш учун йил охиригача Афғонистонга юборилади, дея маълум қилди «Газета.uz» билан суҳбатда делегация аъзоси, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов.Афғонистонда «Толибон» томонидан қурилаётган Қўштепа канали юзасидан музокаралар ўтказиш учун Ўзбекистон ҳукумати делегацияси тузилмоқда.
Учтепа, Чилонзор Шайхонтоҳур туманларининг кўплаб ҳудудларида ҳамда Зангиота туманида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг қуйидаги ҳудудларига 19 октябрь, пайшанба куни 08:00 дан 20:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказди. Унда Тошкентда Синхуа ва Пекин университетлари филиалларини очиш таклифи билдирилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келиб тушган мурожаатларнинг ярмидан кўпи савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасига тўғри келади. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси маълумотларига кўра, тўққиз ой давомида истеъмолчилар фойдасига салкам 47 миллиард сўм қайта ҳисоблаб чиқилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.