Холон технология институтида ўқиётган бир гуруҳ талабалар Тошкентга қайтишди. Шу йилнинг 15 октябрь куни Холон технология институтида (HIT) таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эсон-омон Тошкентга учиб кетишди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси.
Тошкентдаги «Universal Horses Stables» от спорти мажмуасида поло бўйича мамлакат чемпионати ўтказилди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 8 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Ўзбекистон президенти ўтган қишдан буён «қандай хулосалар чиқарилганини кўриш» мақсадида Тошкентдаги қатор янги ва янгиланган иссиқлик таъминоти объектларида бўлди. Уйлар ва бошқа объектлар иссиқ бўлишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
Бугун Ҳиндистонниг Мумбай шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 141-сессияси ўз ишини бошлади. Мазкур тадбирда яқинлашиб келаётган ёзги ва қишки Олимпия ўйинларига кўрилаётган тайёргарликлар, уларнинг дастуридан ўрин оладиган спорт турлари кўриб чиқилади.
UFC жангчиси Исраэль Адесаня профессионал фаолиятида танаффус олаётганини маълум қилди.“Ҳозир фақатгина ўзим учун вақт сарфламоқчиман.
Ўзбекистон президенти Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши билан танишди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманида ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши керак бўлган янги подстанцияни кўздан кечирди.
Бугун Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича «Сателлите» халқаро турнирига старт берилди. Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Ҳикматулло Рахметов чипталар “чайқовчилар” қўлига ўтиб кетганлиги сабабига изоҳ берди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжуманида жамият бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматулло Рахметов чипталар “чайқовчилар” қўлига ўтиб кетганлиги сабабига изоҳ берди.
UzAuto Motors Captiva 5 сотувини 2 йил аввал тўхтатиб, 2023 йил яна қайта тиклади. UzAuto Motors Chevrolet Captiva 5 автомобили нархларини эълон қилди.
Тақвимларимиз саҳифаларини октябрь ойига варақласак ҳам, Туркиянинг Ўрта Ер денгизи ва Эгей денгизи (Турк Ривиераси ва Турк Эгей) соҳилларида дам олувчилар ҳали ҳам иссиқ қуёш нуридан баҳраманд бўлиб, мовий сувларда чўмилиб, мазали турк ошхонасидан тановул қилиб келишмоқда. Йилнинг 300 куни қуёшли бўлган Турк Ривиераси ва мўътадил иқлими денгизни иситишда давом этаётган Турк Эгей, нафақат гўзал соҳиллари, балки тарихий антик шаҳарлари, шунингдек, табиий бойликлар ва ноёб гастрономия билан ҳам янада сокин таътилни истайдиганлар учун мукаммал кузги манзилларни таклиф этади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан тақдирланди.Термиз шаҳрида Хитойда ўтказилган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган сурхондарёлик спортчиларни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
"Ханчжоу-2022"да олтин медаль олган сурхондарёлик спортчилар мукофотланди. "Ханчжоу-2022" Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган сурхондарёлик спортчиларга уй совға қилинди.
МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитида Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни МДҲ Фахрий нишони билан тақдирлади. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини эътироф этди.
Бишкекдаги МДҲ мажлисида қатнашган Шавкат Мирзиёев ҳамдўстлик мамлакатларида чекловларсиз эркин савдо ҳудудини шакллантириш учун шартнома қоидаларини қайта кўриб чиқишни таклиф этди. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, саноат кооперацияси ва иқлим ўзгариши каби йўналишларда ҳам таклиф билдирди.
Қонунчиликка амал қилишда камчиликка йўл қўйган суғурта ташкилотларига 254,5 млн сўм миқдорида жарима солинди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 8 та суғурта ташкилотига нисбатан жарима санкцияларини қўллади.
Зўравон ота-онадан фарзандини олиб қўйиш, болага ҳимоя ордери бериш ва индивидуал ҳимоя режасини ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида болалар ўртасида зўрлик қилиш ва камситишга йўл қўймаслик — Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоялаш учун қандай чоралар кўриш таклиф этиляпти? «Газета.uz» шарҳи.
Энг кўп сифатсиз нефть маҳсулотлари Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги АЁҚШларда аниқланди. Ўтган 9 ойда айрим хусусий АЁҚШларда 9 млн 150 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги аниқланиб, уларнинг истеъмолга чиқарилишини олди олинди, дея хабар бермоқда "Ўзэнергоинспекция" Матбуот хизмати.
Ярим ўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсовнинг (14-0-0) навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.Ўзбекистонлик боксчи катта эҳтимол билан профессионал фаолиятидаги ўн бешинчи жангини ноябрь ойи охирида ўтказади.
Cув ресурсларини бошқариш қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш ва озиқ-овқат билан таъминлашнинг асосий йўналиши ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудининг деярли 80% қурғоқчилдир.
Фарғона вилоятида яна бир шов – шувли қотиллик содир бўлган.
Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари гиёҳванд моддлар савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишган. Маҳаллий ОАВ берган маълумотига кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистонда иқтисодий ишлар бўйича терговчи бўлиб ишлаган ва товламачилик учун бўшатилган.
Нурмат Отабеков ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосар бўлди. Хизмат қўмитага айлангани муносабати билан Ботиржон Қурбонов ва Қобилжон Ҳайитов қўмита раиси ўринбосарлари лавозимига қайта тайинлади.
Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов 2017 йилгача Марказий Осиёда бирлашиш ҳақида гапиришнинг имкони бўлмаганини таъкидлаб, минтақада мусодара ва чекловсиз тўлиқ эркин савдо зонасини шакллантиришга чақирди.12 октябрь куни Бишкек шаҳрида Қирғизистон президенти ҳузуридаги Миллий стратегик тадқиқотлар институти томонидан БМТ Марказий Осиё учун Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази кўмагида VI Марказий Осиё экспертлар форуми бўлиб ўтди.
Мазкур тартиб юзасидан Транспорт вазирлиги расмий изоҳ берди. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, фуқароларга темир йўл вокзалларига шахсни тасдиқловчи хужжатларсиз киришларига руҳсат берилади.
27 ва 28 октябр куни Челябинск филармонияси солистлари Россияда хизмат корсатган артист, симфоник оркестрнинг бадиий раҳбари ва бош дирижёри Адик Абдураҳмонов билан биргаликда Туркистон сан‟ат саройи саҳнасида чинакам дурдоналардан иборат мусиқий дастурни тақдим этади. 27 октябр, 19:00 “Рус классикаси дурдоналари” консерти.
Куни кеча Озарбайжонда ёпилиш маросими бўлиб ўтган Туркиянинг «Коркут ота» кинофестивалида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухаликов туркий дунё кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун махсус мукофот билан тақдирланди. Бундан ташқари, режиссорлар Музаффархон Эркинов («Абдулла Орипов» бадиий фильм) ва Шуҳрат Маҳмудов («Менинг доирам» ҳужжатли филм) «Коркут ота» кинофестивалининг «Энг яхши сценарий» ҳамда «Энг яхши ҳужжатли филм» номинациялари бўйича тақдирланди.
Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов дипломатик миссиясини якунламоқда. У бу лавозимда 2019 йил октябридан бери ишлаб келмоқда.
55 ёшли ўзбекистонлик ички ишлар органларидан кетиб, Россия Федерациясига кўчиб ўтган. Саранскда 55 ёшли Ўзбекистон фуқароси МДҲ республикаларидан бирида туғилган фуқарога 4,5 г марихуанани топшираётган вақтида қўлга олинди.
Президент администрациясида ишлаб келган Камол Мухторов Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили этиб тайинланди. Аввалги вакил Умид Шадиев Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланганди.
Хитойнинг Тайюан шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при мусобақаси якунланди. Бугун турнирнинг сўнгги кунида кечган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович кумуш медалга сазовор бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.