Риёд — 2025: 10 ноябрь куни терма жамоамиз делегацияси 5 та олтин медаль қўлга киритди

Риёд-2025: 10 ноябрь куни терма жамоамиз делегацияси 5 та олтин медаль қўлга киритди

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир муваффақиятли кунни ўтказди. 10 ноябрь куни ҳамюртларимиз 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишди.

Олтин:
- Мадиёр Дониёров (бокс, — 60 кг)
- Абдуллоҳ Мадаминов (бокс, — 65 кг)
- Хуморабону Мамажонова (бокс, — 57 кг)
- Сарвар Зафаржонов (оғир атлетика, силтаб кўтариш, — 88 кг)
- Сарвар Зафаржонов (оғир атлетика, икки кураш, — 88 кг)

Кумуш:
- Дзюдо аралаш жамоавий
- Одинахон Исмоилова (бокс, — 60 кг)
- Сарвар Зафаржонов (оғир атлетика, даст кўтариш, — 88 кг)

Бронза:
— 4х100 метрга комплекс сузиш (аралаш эстафета)

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.