Тошкент-Марказий вокзали бир ойдан сўнг қайта очилди

15 сентябрдан вақтинчалик ёпилган Тошкент-Марказий вокзали қайта иш фаолиятини бошлайди. 2023 йилнинг 15 сентябрдан 15 октябрь санасигача Тўқимачи бекатида модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкент-Марказий вокзалидан ҳаракатланадиган йўловчи поездлар мазкур муддат ичида Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиши ҳақида хабар берилган эди.

Европарламент Ўзбекистонни Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашга чақирди

Европарламент Ўзбекистон Россиянинг Украинага нисбатан ҳарбий ҳаракатини қораламаганидан афсусда эканини билдирди ва расмийларни шунга чақирди. Европа Иттифоқи органи, шунингдек, «Россия давлат компаниялари ва Ўзбекистон газ секторидан фойда кўрувчи инсайдерларга берилган имтиёзлардан» афсусда.

Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3 млндан ошди

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, пойтахтда энг кўп аҳолини аёллар ташкил этмоқда. Жорий йилнинг 9 август куни Тошкент шаҳри аҳолиси 3 млн кишига етгани ҳақида хабар берган эдик.

Отангни ўлдирдим ва сени ҳам ўлдираман. Тошкентда бир киши беш соат давомида собиқ хотинини вахшиёналарча калтаклаган

Бугун ижтимоий тармоқларда даҳшатли видео пайдо бўлди, унда мажруҳланган аёл эрининг калтаклаши ва қийноққа солиши ва масъул идораларнинг ҳаракатсизлиги ҳақида гапирган. Аёл, шунингдек, собиқ турмуш ўртоғи психотроп дорилар таъсири остида унинг отасини ҳам ўлдирганини айтмоқда.

Ўзбекистон Чехия ва Жанубий Корея компанияларидан 36 та электропоезд сотиб олади

Чехия компанияси 30 та замонавий электропоезд, Жанубий Корея компанияси эса 6 та юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд етказиб беради. Škoda Group компанияси Ўзбекистон темир йўллари билан 320 млн евролик 30 та электропоезд етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Расман: Ҳамзат Чимаев UFC-294'да Камару Усмонга қарши жанг қилади

Камару Усмон UFC-294 турнирида Пауло Костанинг ўрнини эгаллайди ва Ҳамзат Чимаевга қарши октагонга кўтарилади.Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.

Караҳантепа ва Гўбеклитепада ноёб кашфиёт: Энг улкан инсон ва илк бўялган ҳайвон ҳайкали топилди

Дунёнинг энг қадимги неолит ​​даври манзилгоҳларидан бири бўлган Гўбеклитепа ва Караҳантепада янги топилмалар пайдо бўлди. Тарихдан олдинги даврга ойдинлик киритган ва глобал миқёсда муҳим кашфиётларга сабаб бўлган Тош тепалик лойиҳаси доирасида тўққизта археологик жойда олиб борилган сўнгги қазишмаларда инсон ва ҳайвон ҳайкаллари топилди.

Куз мавсумида гўзал Истанбул саёҳатлари

Кузнинг салқин кунлари шаҳарни ўрганиш ва янгича ҳаяжонни ҳис этишнинг айни вақти бўлиб, мақсадингиз Истанбулга саёҳат бўлса, қитъалар учрашадиган ушбу шаҳарда унутилмас тажрибаларга тайёр туринг. Октябрь ойи шаҳарда қуёш нури ва салқин шабадалар ҳукм сурадиган куз фаслининг келганидан дарак беради.

Ўзбекистон президенти кузги дарахт экиш мавсумини эълон қилди

Ўзбекистонда 25 октябрдан 1 декабргача кузги дарахт экиш мавсуми доирасида 85 млн туп кўчат экиш режалаштирилмоқда. Президент бу борада аввал йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик шарт эканини таъкидлади.

Янги парвозлар, тозалик ва табассум. Ўзбекистон президенти сайёҳларни жалб этиш бўйича топшириқлар берди

Президент Ўзбекистонга сайёҳларни кўпайтириш масалалари бўйича йиғилишда бу борада яқин хориж ва Хитой катта салоҳиятга эгалигини таъкидлади. Маданий тадбирларни кўпайтириш, фильмлар суратга олиш, туризм объектларида тозалик, хушмуомалаликни тарғиб қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида 800 млн евродан зиёд инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди

Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги учрашувда энергетика, туризм, олий таълим ва бошқа соҳалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехияга расмий ташрифи доирасида умумий қиймати 800 миллион евродан зиёд инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Ўзбекистонда 65 нафар болани ўлдирган “Док-1 Макс” эгаси яна дори ишлаб чиқаришни бошлади — Reuters

Аввалроқ, мазкур компаниянинг лицензиясини бекор қилганди. Ҳиндистоннинг шимолидаги Уттар-Прадеш штати ўтган йили Ўзбекистонда 65 боланинг ўлимига сабабчи бўлган сиропни ишлаб чиқарувчиси Marion Biotech компаниясига тегишли заводда ишлаб чиқаришнинг кўп қисмини қайта тиклашга рухсат берди.

Таэквондо. Рашитов ва Жайсунов бронза медалини қўлга киритди

Хитойнинг Тайюан шаҳрида ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при турнирининг иккинчи кун беллашувлари якунига етмоқда. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси бугун 2 та бронза медалига сазовор бўлди.

Исроил ва Ғазода ватандошларимиз асирга олингани ҳақида маълумот йўқ — Ўзбекистон элчихонаси

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат ҳудуди ва Ғазо секторида мажбуран ушлаб турилганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаганини билдирди. Шунингдек, Исроилда яшаётган Ўзбекистон фуқароларидан алоқага чиқиш сўралди.

Исроил ва Ғазо секторидаги можаро ҳудудларида Ўзбекистон фуқаролари мажбуран ушлаб турилгани айтилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Исроил-Фаластин ҳарбий тўқнашувлар чоғида асирга олинган Ўзбекистон фуқаролари ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга сиздирилмоқда.

Судочье кўллар тизими халқаро аҳамиятдаги сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди

Қорақалпоғистондаги Судочье кўллар тизими «Рамсар» конвенциясининг халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди. Бунгача Денгизкўл (2001), Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008) ҳамда Тўдакўл ва Қуймазор сув омборлари (2020) мазкур рўйхатдан жой олган.

Расман: Фазлиддин Ғойибназаров собиқ жаҳон чемпионига қарши рингга кўтарилади

Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғойибназаровнинг проф боксдаги навбатдаги рақиби собиқ жаҳон чемпиони бўлади. Фазлиддин 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида россиялик собиқ жаҳон чемпиони Ражаб Бутаевга қарши рингга кўтарилади.

Ҳасанбой Дўстматовнинг проф боксдаги навбатдаги жанги санаси ва рақиби тасдиқланди

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақибини номи аниқ бўлди.Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Дўстматов 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади.

Метрополитен ДУК нима сабабдан метро поездлари бузилаётганини очиқлади

Йўловчилар метрополитен ҳудудида шахсий буюмларни қолдириб кетишлари ҳаракат интервалини узайишига олиб келмоқда. Метрополитенда сўнгги вақтларда юзага келаётган камчиликлар юзасидан "Тошкент метрополитени" ДУК муносабат билдирди.

Метрода электрон сигарет чекиш, акробатик машқларини бажариш, пойабзал ва кийимсиз юриш тақиқланди

Ҳукумат қарори билан “Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари” тасдиқланди. Унга кўра, Метрополитенда йўловчининг бўлиши ва унинг юкини ташиш шартномаси тузилганлиги йўл чиптаси орқали ёки имтиёзга ҳамда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг тегишли ҳужжатини кўрсатиши билан тасдиқланади.  Йўловчилар ва бошқа шахслар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига асосан юкларини кўздан кечириш учун тақдим этади.

Ўзбекистонда 6 та Gentra пулига тенг авторақам сотилди

Автомобиль рақами деярли 900 млн сўмга сотилди. Кеча, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда чиройли автомобил рақами салкам 900 миллион сўмга сотилгани акс этган сурат тарқалди.

Тошкентда Баҳодир Жалоловга қарши рингга тушадиган боксчи ким экани айтилди

17 ноябрь куни Ҳумо Аренада жаҳон боксининг энг машҳур юлдузлари иштирокида бокс кечаси бўлиб ўтади. Маълум қилинишича, Баҳодир Жалолов Жанубий Африкалик боксчи Крис Томпсонга қарши рингга тушади.

Ўзбекистонда оммавий тадбирлар ўтказилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида тоифаларга бўлинади

Фаолиятларга уларнинг аҳамияти ва ҳажмига қараб тоифалар ажратилади. Улардан баъзилари ИИО ходимлари ва Миллий гвардия томонидан назорат қилинади.

Тошкентда Бразилия элчихонаси очилиши мумкин

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов ва Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти учрашувида Бразилия ҳукумати Тошкентда элчихона очиш масаласини ўрганиб чиқаётгани маълум қилинди.5 октябрь куни Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сидиқов Бразилиянинг АҚШдаги элчиси Мария Виотти билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Кейинги йилдан поезд чипталари нархларини белгилашда давлат аралашмайди

Тарифлар бозор тамойиллари асосида белгиланади. Темир йўлда юк ва йўловчи ташишга доир бир қатор ўзрагишлар бўлади.

Чехия Ўзбекистонга маҳсулотларни Европа стандартлари бўйича сертификатлашда ёрдам беради

Ягона Идоралар белгиси билан сертификат олган маҳаллий маҳсулотлар Европа мамлакатларига экспорт қилиниши мумкин. Ўзбекистон Европа Иттифоқининг юқори стандартлари ва техник регламентларига мос келадиган тайёр маҳсулотларни экспорт қилишдан манфаатдор.

Пресс-релиз: Ўзбекистон уй-жой бозоридаги фаоллиг — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

Сентябрь ойида кўчмас мулк бозори бироз қисқарган бўлиб, фақат Самарқанд вилоятида ўртача фаолликни сақлаб қолишга эришилди. Тошкент, 2023 йил 12 октябрь.

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 17 ноябрь куни Тошкентда ўтказади.“Ҳумо Арена”да ташкил этиладиган бокс оқшомида Жалоловга Жанубий Африка вакили Крис Томпсон рақиблик қилади.

Тошкент вилоятида аҳоли ичадиган сув тармоғига қушхона қонлари аралашиб кетди

Ҳокимлик ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳридаги “Рамазон” маҳалласининг хонадонлардан бирида жўмракдан қонли сув оқаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Алишер Амиров Сурхондарё вилояти ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди. Бунга қадар у Автомобиль йўллари қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.