Миллий боғ ҳудудидаги оғир реконструкцияли бинолар махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда. 2021–2022 йилларда Самарқанддаги "Зарафшон" миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилганлиги аниқланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги.
2023 йилнинг 11-20 октябрь кунлари Қатарнинг Доҳа шаҳрида дунёнинг энг кучли шахматчилари ўртасида "Qatar Masters" турнири бўлиб ўтади. Соврин жамғармаси 108.250 АҚШ долларини ташкил этган мусобақада 158 нафар кучли гроссмейстерлар иштирок этади.
Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни афғон халқига инсонпарварлик ёрдами сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари юборди. Транспорт вазирлиги хабарига кўра, бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди.
Европарламент Ўзбекистон бўйича резолюцияни қабул қилди, унда мамлакатнинг ютуқ ва камчиликлари, ЕИ тавсиялари келтирилган. «ЕИ Ўзбекистон учун эзгулик кучи бўлишда давом этади… Шу билан бирга, дўстлар сингари камчиликлар ҳақида очиқ гапирамиз», — деди Европарламент депутатларидан бири.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва ЮНИСEФ Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилишга чақирди. ЮНИCЕФнинг кўп индикаторли кластер сўрови шуни кўрсатдики, Ўзбекистонда 1 ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳар уч боладан иккитаси (62%) зўравонлик билан тарбиялаш усулларига (жисмоний жазо ва/ёки психологик тажовуз) дучор бўлган.
Қонунчилик палатаси Сурайё Раҳмоновани Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили этиб тасдиқлади. У аввал Бош прокуратура, АОКА ва Сенатда ишлаган.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ саёҳатчи блогернинг Ўзбекистонда поезд ходимига пора бергани ҳақидаги видеога муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда нидерландиялик саёҳатчи блогер Том Гронд Ўзбекистондаги поездга чиқиб, пора эвазига (поезддаги ходимга $15 тўлаб) эконом-классдан бизнес-классга ўтгани ҳақидаги видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Судланувчи маст ҳолда қўшниси билан жинсий алоқада бўлган. Аёл қўшни эркак ОИТС эканини билган ва бундан жаҳли чиқиб, уни пичоқлаб ўлдирган.
Йўл ҳаракати қоидаларига электрон скутерлар ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситаларига бўйича қўшимчалар киритилмоқда. Йўл ҳаракати қоидаларига электрон скутерлар ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситаларига оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
20 кун давомида тармоқ қувурларини ўтказиш ишлари режалаштирилган. "Veolia Energy Tashkent" компанияси жорий йилнинг 10 октябрь санасидан 30 октябргача иссиқлик мавсумига тайёргарлик доирасида Яшнобод туманида тармоқ қувурларини ўтказиш ишларини олиб боради.
Январь-сентябрь ойларида ўғил болалар қиз болаларга нисбатан кўпроқ туғилди. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистонда 716 885 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Ўзбекистонда партиялар фракциялари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини сайлашнинг мажоритар-пропорционал (аралаш) тизимига ўтиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳасини муҳокама қилишни бошлади.Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси 9 октябрь куни Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги конституциявий қонун лойиҳаси ҳамда сайлов ва референдум ўтказиш тартибига оид еттита қонунни муҳокама қилди.
Компания Ўзбекистонда ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари TIKTOK PTE.
Тошкентнинг Яккасарой туманига Нилуфар Аллабергенова ҳоким этиб тайинланди. У 2019 йилдан буён шу туман прокурори сифатида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон ТИВ Фаластин-Исроил можароси тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга олиб келгани ва Яқин Шарқдаги вазиятни мураккаблаштирганидан жиддий хавотир билдирди. Мамлакат томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатда тугатиш ва инқирозни дипломатик воситалар орқали ҳал қилишга чақирди.
Виола вон Крамон керакли чоралар тезроқ кўрилмаса, Ўзбекистоннинг 35 миллиондан ортиқ аҳолисини экологик ҳалокат кутаётганини айтди. Европа парламенти биносида парламентнинг Ташқи ишлар қўмитаси мажлисида Германиялик сиёсатчи, Европарламент депутати Виола вон Крамон Ўзбекистон ва ЕИ муносабатлари ҳақида нутқ сўзлади.
Жисмоний шахслар учун 1 кубометр ичимлик суви нархини 3,5 баробар ошириш режалаштирилган. Сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатларнинг кескин ортганлиги муносабати билан Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ Матбуот хизмати.
Элчихона Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиа рейслар бекор қилинмаганини маълум қилди. Элчихонанинг хабар қилишича, ҳозирги кунга қадар Исроилдан Ўзбекистонга учадиган авиа рейслар бекор қилингани йўқ.
Ҳиротда содир бўлган зилзила оқибатида 2,4 минг нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлди. 2 мингга яқин бино вайрон бўлди.
Хитой Халқ Республикасида бўлиб ўтган XIХ ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларигаҲурматли спортчи ва мураббийлар!Қадрли фарзандларим!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жами 71 та медални қўлга киритиб, ўтган Осиё ўйинларига нисбатан рекорд натижани қайд этди. Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIХ ёзги Осиё ўйинлари ўз ниҳоясига етди.
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (13-1, 10 КО) Ўзбекистон вақти билан 8-октябрь тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчига Алантес Фокс (28-5-1, 13КО) рақиб бўлди.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева ўз иштирокини якунлади.Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз бронза медали учун БААлик спортчи Алажамий Ҳаврага қарши даянга чиқди.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари бугун якунига етади. Беллашувлар якунланиб улгурмасидан Ўзбекистон делегацияси медаллар сони ва сифати бўйича Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева баҳсларда иштирок этмоқда. Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз ярим финалда тайпейлик Шуанг Шиау Гуга қарши даянга чиқди.
Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларининг сўнгги кунида каратэчимиз Шаҳризода Исматиллаева баҳсларда иштирок этмоқда. Аёллар ўртасида энг енгил вазн (-55 кг)даги ҳамюртимиз иккинчи жангида ғалаба қозонди.
Бугун Ханчжоу-2022 19-ёзги Осиё ўйинлари ўз якунига етади. Ушбу кун дастурида каратэ WKF бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шаҳризода Исматиллаева (-55 кг) юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиш олдидан Москвадаги Ислом Каримов хиёбонига ташриф буюрди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиш олдидан 7 октябрь куни Москвадаги Ислом Каримов майдонига ташриф буюрди.
Португалиянинг Одивелас шаҳри мезбонлигида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида -100 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Рустам Шораҳматов кумуш медални қўлга киритди. Финал баҳсида япониялик Дота Араига қарши кечган курашда ҳамюртимизга бироз омад етишмади ва спортчимиз шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Ханчжоу Осиё ўйинларида футбол мусобақаси ҳам якунига етди. Эркаклар ўртасидаги турнир финалида Жанубий Корея ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.