ИИББ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди. Бош прокуратура ҳолатни ўз назоратига олди.
Терма жамоамизнинг тажрибали аъзоларидан бири Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ҳам Тошкентда ўтаётган дунё биринчилигида илк жангини ўтказди. Мексикалик Алберто Хименесга қарши жанг қилган Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони кейинги босқич сари дадил қадам ташлади.
Тошкентдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи куннинг кечки жанглари бошланди. Энг енгил вазн тоифасидаги (48 кг) вакилимиз Шодиёржон Мелиқўзиев илк саралаш босқичида непаллик Рабин Тапага қарши рингга кўтарилди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг тўртинчи кунида кутилмаган натижа қайд этилди. Қозоғистон терма жамоасининг 63,5 кг вазндаги вакили Санатали Толтаев Маврикий оролидан ташриф буюрган Ричарно Колинга имкониятни бой берди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун тўртинчи кун жанглари ўтказилмоқда. Бугун ватандошларимиз орасида дастлаб Руслан Абдуллаев Испания вакили Оер Конде Ибарречега қарши рингга кўтарилди.
Уч аёл ва бир эркак олдиндан келишмовчилиги бўлган аёлнинг уйига алдов йўли билан киришган ва эшикни қулфлаб, уни самосуд қилишган. Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Когон туманида уч нафар аёл ва бир нафар эркак ўзаро олдиндан тил бириктириб, “Туткунда” маҳалласида яшовчи аёлнинг уйига гўёки Шоҳрух исмли йигитни сўраб келиб, алдов йўли билан уйга киришган.
54 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қиладиган “свет” турли тадбиркорлар ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлатиб юборилган. Апрель ойида 225 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан 10,9 млн кВт/соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
«Ўзкимёсаноат» компаниясига аввал «Ўзкимёимпэкс» корхонаси директори лавозимида ишлаб келган Тимур Муҳамеджонов раҳбар этиб тайинланди.Тимур Расулович Муҳамеджонов «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси этиб тайинланди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.
Қарздорликнинг энг юқори даражаси пойтахтда кузатилиб, истеъмолчилар томонидан 256 млрд сўм тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ичимлик ва оқова сув тармоқларига 407 та ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, унинг натижасида жами 3,9 млрд сўмлик зарар етказилган.
Сурхондарёнинг Вочах қишлоғида 30 апрель куни референдум ўтказилмагани, қишлоқ аҳлига бюллетень ҳам берилмагани айтилганди. МСК мазкур ҳудуд учун кўчма қути юборилгани, бироқ аксарият фуқаролар чорва молларига қараш учун тоғга чиқиб кетгани сабабли яшаш манзилида бўлмаганини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИВ ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди.
Янги станция АҚШ глобал сейсмик тармоғининг бир қисми бўлиб, зилзилаларни аниқлашда фойдаланиладиган маълумотларни узатади. Жорий йил 3 май куни Жиззах шаҳри яқинидаги Қорасай қишлоғида Сан-Диегодаги Калифорния университети (UCSD) ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Республика Сейсмологик прогноз мониторинги маркази томонидан ўрнатилган янги замонавий сейсмик станциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Қирғизистон Жогорку Кенеши Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидан ID-карта орқали ўтишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Эндиликда фуқаролар ҳар икки давлат чегарасидан паспорт кўрсатмасдан ўтишлари мумкин бўлади.
Сенаторлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни маъқуллади.Сенатнинг қирқинчи ялпи мажлисида «Халқаро меҳнат ташкилотининг ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги 148-сонли Конвенциясини (Женева, 1977 йил 20 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.
От спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Абдураҳмон Абдуллаев ҳамда Феруз Абдуллаевлар Италиянинг Монтефалко шаҳрида ташкил этилаётган нуфузли турнирда қатнашишади. 7 майга қадар давом этадиган мусобақада спортчилар 130 – 150 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш йўналишларида ўзаро баҳс олиб боришади.
2006 йилда туғилган 4 нафар йигит эҳсон қутисини бузишган ва пулларни олиб кетишган. Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 30 апрель куни Чуст туман "Садача" МФЙда жойлашган "Катта Боғ" жоме масжиди Имом хатиби туман ИИБга мурожаат қилган.
Шу кунларда Германия Олимпия спорт конфедерацияси қошидаги тиббий экспертлар қўмитаси раҳбари Кристиан Шнайдер ва йирик комплекс мусобақаларни ўтказиш бўйича улкан тажрибага эга эксперт, менежер Вадим Ахмадиев пойтахтимизда бўлиб туришибди. Ташрифдан кўзланган мақсад 2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишдир.
Тошкентда давом этаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун тўртинчи кун жанглари ўтказилади. 4 май куни тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилади:-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Оер Ибаррече (Испания) (14:55дан сўнг, Б ринг)-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Рабин Тапа (Непал) (18:00, А ринг)-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Альберто Хименес (Мексика) (18:55 дан сўнг, А ринг)+92 кг: Баҳодир Жалолов - Данис Латипов (Баҳрайн) (20:10 дан сўнг, А ринг) Манба: stadion.uz
Ўзбекистон ва Германия президентлари Жеймс Симон галереясида тайёргарлигига бир неча йил кетган «Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача» кўргазмасини очиб берди.
«Хорижий инвестор Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, барқарорлик, ишончлилик ва келажак учун хотиржамликни кўз олдига келтириши лозим. Ҳар бир германиялик тадбиркор мамлакатимизда ўзини эркин ва дадил ҳис этиши учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз», — деди Шавкат Мирзиёев Берлинда.
Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича 2023 йилги Жаҳон чемпионатининг 3-кунги баҳслари 3 май, чоршанба куни бўлиб ўтмоқда.-60 кг вазн тоифасида Мужибилло Турсунов гамбиялик Мерри Корга қарши рингга кўтарилди.
Франциянинг ташқи савдо бўйича вазир-делегати Оливье Бешт 4−6 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Тошкентга келиши арафасида у «Газета.uz»га ташрифидан кўзланган мақсадлар ва Франция-Ўзбекистон ҳамкорлиги туфайли икки мамлакат компаниялари учун очилаётган имкониятлар ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон ва Германия президентлари Берлиндаги музокараларда ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди. Германия минтақадаги ўзаро боғлиқлик лойиҳалари, жумладан, ЕИнинг «Глобал дарвоза» ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр.
Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. 71 кг. вазнда қатнашаётган Саиджамшид Жаъфаров Мозамбикдан ташриф буюрган Осорио Муханга билан жанг қилади.75 кг.
Ўзбекистон «Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида 2022 йилги ўрнидан 4 поғона пастлаб, 137-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «қийин» босқичда қолмоқда.
Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугунги учинчи кун жанглари ўтказилмоқда. Мусобақада фаворитларидан бири ҳисобланган Қозоғистон терма жамоасининг 60 кг.
Ҳокимларга маҳаллий кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланмоқда. Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида бу жараён 2024 йилдан, туман ва шаҳарларда эса 2026 йилдан бошланади.
Ўқитувчи ўқувчи қизга мактабга ота-онаси билан келишини айтган. Бундан онасининг жаҳли чиқиб, мактабга бостириб бориб, жанжал кўтарган.
"Nemolchi" лойиҳаси асосчиси аноним шахсдан ўлим таҳдиди олганидан кейин бир неча ҳафтага бошқа давлатга учиб кетди. Ўзбекистонда зўравонликка қарши мустақил "Nemolchi" лойиҳа асосчиси Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли мамлакатни вақтинча тарк этишга мажбур бўлди.
Сенаторлар тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқулладилар. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ноқонуний ўтказиш ёки олиб қўйиш, шунингдек ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик ҳоллари мавжуд бўлиб, амалдаги қонун ҳужжатларида бундай ҳоллар учун жавобгарлик чоралари аниқ белгиланмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.