Бадминтон федерацияси Осиё минтақаси бўйича вице президенти Олимпия шаҳарчаси биан танишди

Бадминтон федерацияси Осиё минтақаси бўйича вице президенти Олимпия шаҳарчаси биан танишди

Бадминтон федерацияси Осиё минтақаси бўйича вице президенти Жассим Кансо Олимпия шаҳарчаси биан танишди.

Маълумки, жорий йилнинг 16-22 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бадминтон бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Халқаро бадминтон федерацияси Осиё минтақаси бўйича вице президенти Жассим Кансо Тошкентга ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмон Олимпия шаҳарчаси ҳудудида жойлашган спорт иншоотлари билан яқиндан танишди.

ХБФ вице президенти Жассим Кансо Ўзбекистон Президенти ташаббуси асосида бунёд этилган мазкур замонавий мажмуада яратилган шароитлар ва амалга оширилган ишларни юқори баҳолаб, «Олимпия шаҳарчаси» ўзбек спорти ривожи учун яна бир улкан пойдевор вазифасини ўташига ишонч билдирди.

Шунингдек, Олимпия шаҳарчаси ҳудудида жойлашган Спорт вазирлиги биносида Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда Халқаро бадминтон федерацияси Осиё минтақаси бўйича вице президенти Жассим Кансо ўртасида икки томонлама учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида мамлакатимизда бадминтон спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.