Нодирбек Абдусатторов 11-турда АҚШлик Авондер Лианг билан дуранг ўйнади ва турнирни 10-ўринда якунлади (7 балл).
Нодирбек Ёқуббоев эса сўнгги турди словениялик Владимир Федосеевни мағлуб этишга эришди ҳамда мусобақада 14-ўринни банд этди (7 балл).
Жавоҳир Синдаров 11-турда арманистонлик Шант Саргсян билан дуранг ўйнади ҳамда 24-поғонани эгаллади (6,5 балл). Шамсиддин Воҳидов мусобақада 50-поғонани банд этди.
Эркаклар мусобақасида Аниш Гири (Нидерландия) ғолибликни қўлга киритган бўлса (8 очко), Маттиас Блюбаум (Германия) 7,5 очко билан иккинчи поғонани банд этди. Улар келаси йили ўтказиладиган жаҳон шахмат тожи учун даъвогарлар мусобақасига йўлланмасини қўлга киритишди. Алириза Фирузжа (Франция) ва Винсент Кеймер (Германия) 7,5 балл билан кучли тўртликка киришди.
Қизлар турнирида ҳиндистонлик Вайшали Рамешбабу ғолибликни қўлга киритган бўлса, россиялик Катерина Лагно 2-ўрин билан даъвогарлар мусобақасига йўл олди. Учинчи ўрин эса қозоғистонлик Бибисара Ассаубаевага насиб этди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.