Олинган маълумотлар асосида ҳаво тозалиги рейтинги шакллантирилади ва мутасаддиларнинг фаолияти баҳоланади. Кеча, 6 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев табиатни муҳофаза қилишга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган Рахимжон Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди.Рахимжон Махамаджонович Бобоев Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тадбирда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, қурилиш вазири ўринбосари ва яна бир нечта таниқлилар сўзга чиқишди. Ёш хонандалар қўшиқ куйлашди.
Атиги 11 дақиқа давом этган аукционда иккала объект учун ҳам битта компания ғолиб бўлди. Тошкент шаҳри маркази — Амир Темур майдони яқинида жойлашган иккита офис биноси сотувга қўйилган аукцион якунланди.
Порахўрлик учун 20 йилгача қамоқ жазоси белгиланмоқда. Сенат янги қонунни маъқуллади.
Қонун аёлларни аборт қилишга мажбурлаш, вояга етмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ва улар иштирокидаги порнографик материалларни тарқатиш каби қатор жиноятлар учун жазони кучайтиради. 2021-2022 йилларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга аёллар ва қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан 72 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг қарийб 61 мингдан кўпи ёки қарийб 85 фоизи оилада содир этилган.
Янги қонунга кўра, айбдорнинг жабрланувчи ёшини билмаслиги уни жавобгарликдан озод қилмаслиги белгиланмоқда. Аввал хабар берганимиздек, Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонунни маъқуллади.
Чироқчи тумани ИИБ бошлиғининг кўрсатмасига кўра Қўнғир айиққа қарата ўқ узилган. Жорий йилнинг 5 апрель куни Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги ва қишлоққа бостириб борган айиқ ғорга яшириниб олганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонунни маъқуллади. Президент администрацияси шуъба мудири Саида Мирзиёева Сенатнинг бугунги болалар ва аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллаш ҳамма учун жуда қийин кечганлигини маълум қилди.
Қашқадарё вилоятида яна бир даҳшатли зўравонлик ҳодисаси юз берган.
8-синф қизнинг холаси UzNews.uz'га мурожаат қилиб, иш чўзилаётгани, ўтказилган экспертиза хулосаси қизнинг яқинларига тақдим қилинмаётганини айтди. Хоразмда 8-синф ўқувчи қиз зўрланди.
Навоийдаги мактабларнинг бирида директор ўқитувчиларга "Ташаббусли бюджет"да 50 тадан овоз тўплаши кераклигини айтиб, босим ўтказди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.
Қўлга олинганларнинг 2 нафари Ўзбекистон, 2 нафари эса Тожикистон ва Қозоғистон фуқаролари. Тошкент шаҳрида гиёҳванд моддалари савдоси билан шуғулланган 4 нафар шахс ушланди.
Фарҳод Манноповнинг пластик жарроҳ шифокори етарли тажрибага эга эмас бўлиб чиқди. Жорий йилнинг 5 март куни таниқли блогер “Mittivine” тахаллуси билан танилган Фарҳод Маннопов бассейнда чўмилаётиб жароҳат олгани ва “Star Med Center” клиникасида ўтказилган жарроҳлик амалиётида кома ҳолатига тушиб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Тадбирда авиакомпания ва унга тегишли ташкилотларнинг 1000 дан ортиқ ходимлари иштирок этди. Апрель ойи охирида ўтказиладиган референдум арафасида Ўзбекистон ҳудудларида "Конституция меники, сеники, бизники!
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Бухоро, Фарғона ва Жиззах вилоятларида қайд этилган. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган тадбирлар давомида жорий йил март ойида 559 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 79 млн куб метр (76,3 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги институтнинг бир нечта масъуллари жазолангани ҳақида хабар берди. Қўқон педагогика институти ётоқхонасида қизлар хонасига камера қўйилгани сабаб хизмат вазифасини суиистеъмол қилган 4 нафар масъул ходимга чора кўрилди.
Айиқ билан боғлиқ вазиятда ҳеч кимга зарар етмаган. Бугун, 5 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Яшнобод маҳалласи ҳудудига Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ тушиб келганлиги тўғрисида хабар бергандик.
Anorbank Sof.uz нашрини ишчанлик обрўсига путур етказадиган маълумотлар тарқатишда айблаб, судга берганди. Мазкур суд якуний қарорни қабул қилди.
Хусусан, Фарғона, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилоятларида янги уйларни фойдаланишга топшириш чўзилиб кетаётганлиги танқид қилинди. Айни вақтда Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йилги ипотека дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилмоқда.
9-14 апрель кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли курашчилари беллашадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам асосий таркибда иштирок этади.
Марказий сайлов комиссияси референдум учун хориждан 26 нафар, жумладан, Грузиядан 3 нафар, Озарбайжондан 2 нафар, Индонезия ва Нидерландиядан 1 нафардан кузатувчи аккредитациядан ўтганини маълум қилди.Марказий сайлов комиссиясининг 5 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида Конституция бўйича ўтказиладиган референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш, референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотларига оид масалалар кўриб чиқилди.
Оилавий меҳрибонлик уйи "отаси" 16 ёшга тўлмаган қизга тегажоғлик қилиш ва номусга тегиш жиноятлари билан айбланмоқда. Олий суд ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ипотека кредити ва субсидия ажратилишида аҳолига енгиллик яратилади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Ёввойи ҳайвон бино деразаларини синдириб ташлади. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Институт ректори ҳолат юзасидан баёнот бериб, англашилмовчилик юз берганини билдирди. Аввалроқ, Қўқон педагогика институтида қизларнинг ётоқхонасига яширин камера ўрнатилгани тўғрисида хабар берган эдик.
30 апрелда бўладиган референдумда овоз бериш бюллетенининг шакли ва тавсифи тасдиқлади. Унда янги «Конституцияни қабул қиласизми?» деган саволга «ҳа» ёки «йўқ» жавоблари акс этган.
Қабул қилинган янги қарорга кўра, банк мобил иловаси орқали бир ой ичида 150 млн сўмдан кўп пул бошқа банк картаси ёки электрон ҳамёнларга ўтказилиши шубҳали деб белгиланмоқда. Марказий банк бошқаруви ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан тижорат банклари ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарори қабул қилинди.
Илиас Илиадис бошчилигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Японияга учиб кетди. 19 апрель кунига қадар давом этадиган мазкур йиғин 7-14 май кунлари Қатар пойтахтида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг асосий босқичи ҳисобланади.
Turkish Airlines'га қарашли AnadoluJet авиакомпанияси авиақатновларни Boeing 737-800 самолётларида амалга оширади. Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси Анқара-Тошкент-Анқара янги йўналишини йўлга қўяди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.