Аэропортнинг иккинчи учиш-қўниш йўлаги янгиланди, у охирги марта 26 йил аввал реконструкция қилинган. Уни реконструкция қилиш лойиҳаси 120 миллиард сўмга баҳоланмоқда.
ИИВ 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлaб, қочиб кетгани сабаб унга нисбатан қидирув эълон қилганди. Аввалроқ, Наманганда 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлаб, номусига тегишда гумонланиб қидирувга берилгани ҳақида хабар бергандик.
АҚШдаги Жаҳон кубогида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Нуржан Туякбаев тантанали кутиб олинди. Куни кеча АҚШнинг Омаха шаҳрида ниҳоясига етган от спортининг конкур йўналиши бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев муваффақиятли иштирок этгани ҳақида маълум қилган эдик.
Туркия саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк Шавкат Мирзиёевга Режеп Таййип Эрдоғаннинг топшириғига биноан Togg бренди остидаги биринчи миллий электромобилни топширди. Давлат раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.
У аввал ҳам мазкур ҳуқуқбузарликни содир қилган. Ижтимоий тақмоқларда Cobalt автомобилининг йўлда "рақсга тушган" ҳолда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалган эди.
Улардан бири 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган бўлса, иккинчиси пора билан қўлга тушди. ДХХ томонидан Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент 12 апрель куни Фаластин элчиси Жавад Аввад, Япония элчиси Хатори Такаши, Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Словакия элчиси Виктор Борецки ва Покистон элчиси Аҳмад Фарукнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни бўлиб ўтган маросимда фавқулодда ва мухтор элчилар — Фаластиндан Жавад Аввад, Япониядан Хатори Такаши, Қатардан Ҳасан Ҳамза Ҳошим, Словакиядан Виктор Борецки ва Покистондан Аҳмад Фарукнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
2-синф ўқувчиси конфетни еяётган вақтида ичида қум борлигини кўрган. Унинг ўқитувчиси бу ҳолатни ижтимоий тармоққа эълон қилди.
Ходим фуқаронинг уйига қарздорликни ундириш учун борган. Аммо, у қарзни тўламасликни айтиб, ходимга ташланиб қолган.
Статистика агентлиги Ўзбекистон аҳолиси сони бўйича маълумот берди. Статистика агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра республиканинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг ишчи гуруҳи Сўх туманидаги ерости газ сақлаш иншоотини тиклаш лойиҳаси доирасида Қирғизистоннинг Қадамжой туманида бўлди.Ўзбекистон ва Қирғизистон мутахассислари Сўх туманидаги ерости газ иншоотидан биргаликда фойдаланиш учун қайта тиклаш ишларини бошлади, деб хабар қилди «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати.
2023-йилнинг биринчи чорагига кўра, нақд пулларнинг умумий миқдорида майда пуллар улуши атиги 18 фоиз бўлмоқда.
Жаҳон банкига кўра, Ўзбекистондаги демогратик ўзгаришлар ва қариялар сонининг кўпайиши пенсия тизимига босим кўрсатмоқда «2025 йилдан пенсия ёшини секин 65 ёшгача оширишни назарда тутувчи 2021-2030 йилларга мўлжалланган Миллий ижтимоий ҳимоя стратегияси доирасида қарор қабул қилиш энг яхши вариант бўлади. Келгусида бу демографик ўзгаришлар босимини камайтириб, меҳнатга лаёқатли ва пенсия ёши ўртасидаги чегарани аста-секин ўзгартиради.
Ҳабиб Нурмагомедов профессионал фаолиятини 2020 йилда якунлаган. Шундан бери жангчининг мухлислари мўжизага ишониб, Ҳабибнинг октагонга қайтишини кутмоқда.
Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистонда ўтаётган Осиё чемпионатининг учинчи кунида яна бир медалга сазовор бўлди. -50 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Жасмина Иммаева кумуш медаль соҳибига айланди.
Янги таҳриридаги Конституцияда хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор кучайтирилмоқда. Доцент Рустам Маҳмудов бу бўйича тушунтириш берди.
Ўзбекистон президенти хитойлик ҳамкорлар билан Сирдарё вилоятида автомобиль заводи қуришни таклиф қилди. «Автомобиль заводлари қанча кўп бўлса, нарх ҳам шунчалик арзон бўлади, сифат ҳам ўзгаради», деб ҳисоблайди Шавкат Мирзиёев.
Эндиликда ёшларни ишга қабул қилиш тизими қайта кўриб чиқилади. Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилиши белгиланмоқда.
38 ёшли эркак эшак томорқа ерига зарар етказганлиги сабаб унинг икки қулоғини кесган. Жонивор кўп қон йўқотиши натижасида ҳалок бўлган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шу вақтгача 6 та давлатдан турли хил совғалар берилган. Уларнинг ҳаммасига агентлик раҳбари Акмал Бурҳонов эга чиққан.
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқотда товар айирбошлаш, қўшма кооперация лойиҳалари ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Мамлакатлар раҳбарлари маданий-гуманитар алмашинув дастури бўйича ҳамкорлик сермаҳсул бўлаётганини ҳам таъкидлади.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари бир қатор масалаларни муҳокама қилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 апрель куни Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ўтказди.
Бугунги кунда молиявий истеъмол кредитлари учун талаб ортиб бормоқда, бироқ Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар (хизматлар)га молиявий истеъмол кредити ажратилиши амалдаги Қонун билан чекланган эди. Яъни истеъмол кредити Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) олиш учун бериларди.
Ҳайдовчи ЙҲХХдан рўйхатдан ўтказилмаган давлат рақами билан автомашинани бошқариб қоидабузарликлар содир этган Жорий йилнинг 31 март куни соат 23:30 атрофида Наманган шаҳар Давлатобод тумани Ислом Каримов кўчасида Hyundai Sonata русумли 01 T 234 ZA давлат рақам белгили автомашина ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, ҳайдовчидан ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомашинага тегишли бўлган ҳужжатларни кўрсатилишини талаб қилинган. Руль бошқарувидаги ҳайдовчи автомашина унга тегишли эмаслигини айтиб ходимга ҳеч қандай ҳужжат бермаган.
Маълум бўлишича, мазкур уйда яшовчи 34 ёшли шахс вояга етмаган қизни зўрлаб, қочиб кетган. Ходимлар уни ушламоқчи бўлиб, уйига борганида унинг яқинлари бунга фаол қаршилик кўрсатишган.
Ҳолатга расмий изоҳ берилди. Мактаб "замдиректори"га чора кўрилди.
2022 йилнинг охирида камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлган Нозим Хусанов лавозимидан озод этилди. Унинг нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас.
Нозим Хусанов 2022 йили президент қарори билан ушбу лавозимга тайинланган эди. Хусанов Нозим Бахтиёрович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Ҳар ой маҳалла кенгашида давлат орган ва ташкилотлари раҳбарларининг фаолияти юзасидан ахборотлари эшитилади. Қолаверса, «Маҳалла назорати» ва «маҳалла раиси сўрови» институтлари жорий қилинади.
Яна бир IТ-гигант – Microsoft компаниясига келсак, унинг даромад олиш тезлиги «анчагина паст», яъни – сониясига «атиги» 531 доллар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.