Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ўзбекистон президенти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан Телеграм орқали эмланган фуқароларга тўловлар, шунингдек болали оилаларга пул нафақалари берилиши тўғрисида сохта хабарларни жўнатган фирибгарни қўлга олишган.
Бугун Тошкентда қурувчи ва аҳоли ўртасида яна бир можаро юз берган.
19-24 апрель кунлари Мўғулистон пойтахтида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли полвонларини жамлайдиган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади.
ИИББ профессионал фирибгар қурбонларини изламоқда.
Президент фармони билан хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия олиш тартиби соддалаштирилади. Қолаверса, хорижлик шифокорларга Ўзбекистонда фаолиятини амалга ошириш тасдиқномаси учун йиғим 6 бараварга камайтирилади, 1 ойга келган шифокорлардан эса тасдиқнома талаб этилмайди.
“Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра: 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорида кўрсатилган, юридик шахслар томонидан, жумладан, лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги тиббий ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлов материаллари учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди. Тиббий асбоб-ускуналар ва буюмларнинг эҳтиёт қисмларини ҳамда сарфлов материалларини ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга асосан, 2025 йил 1 январга қадар юртимизга олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланди.
Кеча Бирлашган Араб амирликларининг Фужейра шаҳрида “Chess for live — Fujairah, Ramadan” халқаро блиц-турнири якунланди. Ушбу турнирда 25 давлатдан 168 нафар шахматчи иштирок этди.
Зооҳимоячилар яна бонг уришмоқда.
8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган.
Актёр Бахшилло Фатуллаев шу кунларда ўзбек ва турк киноижодкорлари томонидан суратга олинаётган “Юр муҳаббат” сериалида Турғун исмли бадавлат тадбиркор ролини ижро қилмоқда.Сериал продюсери Руслан Мирзаев, режиссёр Шуҳрат Саломов.
«PAYNET» савдо белгисининг эгаси ўзгарди — «Instant Payment Solutions» МЧЖ томонидан Ўзбекистон тижорат банкларига юборилган хатда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб «PAYNET» савдо белгиси остида тўловларни қабул қилиш ва ўтказиш бўйича ўз фаолиятини бошлаши тўғрисида маълумот берилган. Очиқ манбаларга кўра, «Instant Payment Solutions» МЧЖ 2021 йил 27 декабрда ташкил этилган.
Кенг кўламли геосиёсий инқироз туфайли бутун автомобиль бозори зарар кўрмоқда. Европа компаниялари эҳтиёт қисмлар етишмаслиги туфайли ишлаб чиқаришни тўхтатаётган бир пайтда, «АвтоВАЗ» шунчаки бир қатор эҳтиёт қисмлардан воз кечишга қарор қилди.
БААда қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати поёнига етиб бормоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги иштирокини тугатди.
Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан муддатидан олдин лавозимидан четлаштирди. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш таклифини билдирган мухолифат партия уни пандемия фонида издан чиққан иқтисодиётни тиклай олмаганликда, Покистонни коррупциядан ҳоли қилиш ваъдаларини бажармаганликда айблаган.
Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “Ramadan open” халқаро турнири якунланди. Анъанавий тарзда 27-маротаба ташкил этилган ҳамда рапид ва блиц йўналишларида ўтказилган ушбу мусобақада дунёнинг 35 давлатидан 200 нафардан ортиқ маҳоратли шахматчи ғолиблик учун дона суришди.
БААда қиличбозлик бўйича ўтказилаётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бугун якунига етади. Биз учун тарихий мусобақага айланиб улгурган чемпионатда терма жамоамиз вакиллари яна бир медаль қўлга киритишга яқин.
Олимжон Нурматов соғлиғи сабабли Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бунгача ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Қосимов ҳоким в.б.
Афсонавий швед футболчиси Златан Ибраҳимович бразилиялик Гилберт Бернсга қарши жанг олдидан ҳамюрти, UFC спортчиси Ҳамзат Чимаевни қўллаб-қувватлади. Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазн тоифасидаги жанг 10 апрелга ўтар кечаси Жексонвиллда (АҚШ) UFC 273 турнири доирасида бўлиб ўтади.
1 майдан хорижликларга Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулкка сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилди, уларнинг рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланади. Бундан ташқари, хориж фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида харид қилиш талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати ҳам камайтирилди.
Қирғизистон президенти протокол хизматини бошқарган Муса Жаманбаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра Муса Мураталиевич Жаманбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
От спортининг конкур йўналиши бўйича терма жамоамиз мураббийи ва айни вақтда сардори Бекзод Қурбонов Германияда бўлиб ўтаётган Жаҳон кубогининг ҳал қилувчи босқичида қатнашмоқда. “Кинг Корнет Л” лақабли тулпори билан иштирок этаётган Қурбонов дастлабки саралаш кунида ўз омадини синаб кўрди.
Жума куни Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Унинг қурилиши қарийб тўрт йилдан бери давом этмоқда, бугунги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифи билан Қирғизистонга бориши стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Фарход” деҳқон бозори директори ва унинг ўринбосарини сотувчидан пул талаб қилгани учун қўлга олинган.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қўшни мамлакатнинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бу қарорни Афғонистондаги гиёҳвандлик моддалари муаммосини илдизи билан йўқ қилишдаги муҳим қарор деб атади.
Президент “Давлат пенсиялари, нафақалар, компенсациялар ва бошқа ижтимоий тўловларни тўлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. 2022 йил 1 майдан бошлаб:➖ Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини фуқароларга нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади.
БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда махсус сессиясида Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди. Украина ва 50 дан ортиқ бошқа давлатлар таклиф қилган резолюцияни 93 давлат қўллаб-қувватлади.
2019 йилдан бери энергетика вазири сифатида ишлаб келаётган Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.Президент фармонига асосан Алишер Саидаббасович Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазири лавозимидан озод этилди.
Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (8-0, 7 КО) 7 май куни Лас-Вегасда (АҚШ) профессионал рингда ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.Элнурнинг рақиби кубалик Мануэль Корреа (11-0, 7 КО) бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.