Ўзбекистонда ўлим ҳолатларининг аксарияти қон айланиш тизими касалликлари туфайли содир бўлмоқда

Республикада ўлимнинг асосий сабаблари қон айланиш тизими, нафас олиш аъзолари ва ўсмалари касалликлари билан боғлиқ. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 % қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқини «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди

Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида давлатларни «яшил» тараққиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга, «ақлли» қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга чақирди. Президент мамлакатларнинг барқарор тараққиёти йўлида саммит форматидаги очиқ мулоқот тарафдори эканини таъкидлади.

ТИВ Украина ҳукуматидан ОАВларда Ўзбекистонга нисбатан асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради

Ўзбекистон ТИВ мамлакат Эрон билан ҳарбий-техник соҳада ҳамкорлик қилмаслиги ва ҳарбий дронлар ишлаб чиқармаётганини қайд этди. Вазирлик Украина расмийларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон тўғрисида ОАВларда асоссиз айбловлар тарқатилишига йўл қўймасликни сўради.

Тошкентда ичимлик рекламасига оид шоуда бир-бири билан ўпишган аёллар жазоланди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида уларни нисбатан суд ҳукми ўқилди. Тошкентда энергетик ичимлик рекламасига оид шоуда беҳаё хатти-ҳаракатларни содир этган икки аёлга ЖИБ Бектемир туман судида суд ҳукми ўқилди.

Ўзбекистон Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очишга тайёрлигини билдирди

Остонада ўтказилаётган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммитида Ўзбекистон президенти ЕИ бозорларига чиқиш учун самарали транспорт-логистика коридорларини яратиш зарурлигини таъкидлади. Мамлакат Европа инвестиция банкининг минтақавий офисини очиш учун тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон мамлакатда Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги баёнотларни қатъиян рад этди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси украиналик журналист Дмитрий Гордон ва унинг меҳмони Леонид Невзлин Ўзбекистонда Эрон дронлари йиғилиши ҳақида айтган фикрларини рад этди. Бу каби хабарлар Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкин, деди қўмита.

Эрон дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани рад этилди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси Ўзбекистонда Эрон жанговар учувчисиз учиш аппаратлари йиғилаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Эроннинг бомба-дронлари Ўзбекистонда йиғилаётгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Марказий Осиё ўйинлари қарийб 20 йиллик танаффусдан кейин қайта тикланади

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳарида Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC) Бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё мамлакатлари Олимпия қўмиталари йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.

Ўзбекистон аҳолиси 36 млн кишига яқинлашди

Статистика қўмитаси мамлакатнинг демографик кўрсаткичларини маълум қилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда: Ўзбекистонда аҳоли сони 35,8 млн кишини ташкил қилмоқда.

Uzbekistan Airports Тошкентдан Дубайга учаётган самолётнинг фавқулодда қўниши сабабини айтди

Fly Dubai авиакомпанияси йўловчиларни озиқ-овқат ҳамда ичимлик сувлари билан таъминлаган. Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкент-Дубай йўналиши бўйича FZ-1942 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент вақти билан соат 07:37 да Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкентдаги "Дрифт шоу"да уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этган қизларга баённома расмийлаштирилди

Қизлар майда безорилик содир этганликда гумонланиб, ҳужжатлар ЖИБ Бектемир туман судига юборилган. Тошкентда газланган ичимлик рекламасида беҳаё саҳналар намойиш қилингани акс этган видео ҳақида кеча хабар берган эдик.

Янги йилдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронларининг пенсиялари оширилади

1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар икки йилда бир марта иш стажи ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда пенсия миқдорини ошириш йўналиши бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинади. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга пенсия тайинлаш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг даромадларини ошириш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал «Fischer-2022» турнири ярим финалига чиқди

Исландия пойтахти Рекявик шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 400 000 долларни ташкил этувчи «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мувафақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Мусобақада 8 шахматчи икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда иштирок этишмоқда.

Ўзбекистонда маҳаллий авиақатновлар сезиларли даражада оширилади

Маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, ҳудудларни бир-бири билан ўзаро боғлаш мақсадида 2023 йил март ойидан бошлаб Самарқанд-Нукус, Самарқанд-Мўйноқ, Самарқанд-Термиз, Бухоро-Термиз, Наманган-Термиз ва Наманган-Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Орел вилоятидаги корхонада ишлаётган ўзбекистонликларга ҳарбий комиссияга чақирув қоғози топширилди — видео

Ўзбекистон фуқаролари президентга ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Орел вилоятида жойлашган "Экосити" чиқиндиларни қайта ишлаш заводига ҳаттоки Ўзбекистон фуқаролари ҳам ҳарбий хизматга қабул қилиш бўлимига келиши зарурлиги ҳақида буйруқ олди.

Тошкентдан Дубайга учаётган самолётда авария ҳолати содир бўлди

Шу сабаб самолёт Эроннинг Шероз шаҳридаги аэропортга қўнган. Fly Dubai авиакомпаниясининг Тошкентдан Дубайга учаётган самолётида авариявий ҳолат юзага келди.

Дори воситаларини ошириб юборган дорихоналар жаримага тортилади

Дори воситаларининг ҳаддан ташқари қимматлашгани мобиль илова ёрдамида аниқланади. Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори қабул қилинди.  Унга кўра, дори воситаларининг чакана савдосида жамоатчилик назоратини жорий этиш мақсадида 2023 йил 1 майдан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган дори воситалари учун дорихоналар томонидан тақдим этиладиган харид чекининг фискал белгиси матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали солиқ органларининг махсус мобиль иловасида рўйхатдан ўтказилганда дори воситалари нархлари Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ахборот тизимидаги дори воситаларининг чакана референт нархлари билан автоматик тарзда солиштирилади.

Дзюдочиларимизнинг Боку «катта дубулға» турнирида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди

4-6 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрадиган жамоалар қатори ҳамюртларимиз ҳам медаллар ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколари учун кураш олиб боришади.

“Ўзбекнефтгаз”: бошқарма ва корхоналар 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлаш ва белгиланган режа кўрсаткичларини бажариш учун жорий йил бошидан буён 60 та қудуқ бурғилашдан ишга туширилди. Бугунги кунда жамиятнинг барча бошқарма ва корхоналарни 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш мақсадида асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари, ижтимоий соҳа ва уй-жой фонди объектларини таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, барча бошқарма ва корхоналар куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.

Ўзбекистон ва Туркия чегараларда ахборот алмашинуви бўйича ҳамкорлик қилади

Президентнинг «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Туркия ҳукуматлари ўртасида давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларининг ўтиши ҳақида олдиндан ахборот алмашиш тўғрисидаги баённома тасдиқланди.

Ўзбекистон қонун устуворлиги рейтингида 140 та давлат ичида 78-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Россия, Беларусь ва Қирғизистонни четлаб ўтди. World Justice Project халқаро ташкилоти томонидан тузилган қонун устуворлиги бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 85-ўриндан 78-ўринга кўтарилди.

Спорт гимнастикачиларимиз Чусовитинасиз жаҳон чемпионатига йўл олишди

29 октябрь – 6 ноябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда жамоавий йўналишда Париж-2024 Олимпиадаси учун йўлланмалар ўйналади.

Қорақалпоғистонда мудофаа жанги бўйича махсус-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Ҳарбий хизматчилар гаровга олинганларни шартли равишда озод қилиш, ҳужумни қайтариш ва душманни яксон қилиш бўйича махсус ҳаракатлар намойиш этилди. Мамлакат шимолидаги саҳрода махсус тактик ўқув-машғулоти ўтказилди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Навоий шаҳар ҳокимининг собиқ ўринбосари пора билан ушланди

У ишдан бўшаганига қарамай эски гувоҳномасини кўрсатиб, фуқарони ФВВ тизимга ишга киритиб қўймоқчи бўлган. Прокуратура департаменти хабарига кўра, Кармани туманида фуқаро З.Ш.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов «Fischer-2022» турнирида пешқадам!

Исландия пойтахти Рекявик шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 400 000 долларни ташкил этувчи «Fischer Random World Chempionship-2022» турнирида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 4 ўйиндан 3,5 очко жамғарган ҳолда 1-ўринда бормоқда. Нодирбек «А» гуруҳида дона сурмоқда.

Ўзбекистонда куйган яра ва чуқур яраларни даволовчи имплант-плёнкалар шакллантирилди

“Нанодерм” дори плёнкаси юқори сорбцион хоссани намоён этиб, куйган яралар юзасидаги ҳосил бўлган йирингларни ўзига шимиб олади ва микроорганизмларга нисбатан узоқ таъсирлашиш хоссасига эга. ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти томонидан ишлаб чиқилган “Нанодерм” — турли хил куйган яра ва чуқур яраларни даволовчи бактерицид хоссали, биоэрувчан имплант-плёнкалар ҳисобланади.

Депутатлар манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Тошкент метросида сумкасида бомба борлигини айтиб, ҳазиллашган қиз қамалди

ИИО ходимларини алдаган 18 ёшли қизга суд жазо тайинлади. Аввалроқ, Тошкентда 18 ёшли қиз Тошкентда меросида ички ишлар органи ходимлари ва махсус хизмат ходимларига унда бомба борлигини айтиб, ҳазиллашгани сабаб ИИБ олиб келингани ҳақида хабар бергандик.

Урганч тумани ҳокимининг ўринбосари $43 минг пора билан ушланди

У “Чорванасл” марказининг Урганч тумани етакчи мутахассиси билан жиноий тил бириктирган. Мутахассис $60 минг пора олаётганда қўлга олинган.

Диёра Келдиёрова ўз вазнида жаҳоннинг тўртинчи рақамли дзюдочисига айланди

Халқаро дзюдо федерацияси Абу-Даби «Катта дубулға» турниридан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унда муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз рейтингда сезиларли ўсишга эришдилар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.