Жон Жонс ҳали бери фаолиятини якунламайди

UFC чемпиони Жон Жонс фаолиятини якунлаш ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Жонс Нью-Йоркдаги турнирда Стипе Миочични нокаутга учратди ва енгил вазн тоифасидаги Алекс Перейрага қарши жанг қилиш имконияти учун UFC билан музокара олиб боради.

UFC 309: Жон Жонс учинчи раундда Стипе Миочични нокаутга учратди

Нью Йорк шаҳридаги Madison Square Garden’да UFC 309 турнири бўлиб ўтди. Мусобақанинг марказий жангида оғир вазн чемпиони Жон Жонс даъвогар Стипе Миочич билан жанг қилди. Жангнинг дастлабки икки раунди Жонс устунлиги билан ўтди.

Бокс. Ботир Аҳмедов ҳакамлар қурбонига айланди (фото)

Кеча Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Riyadh Season доирасида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди. Биз учун аҳамиятлиси, унинг доирасида "Мир Бокса" промоутерлик компанияси мижози бўлган чарм қўлқоп устамиз Ботир Аҳмедов ҳам ўз жангини ўтказди.

ММА. Жон Жонснинг Дана Уайтдан бир илтимоси бор...

Оғир вазн тоифасидаги амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс промоушен раҳбари Дана Уайтдан саратон касаллигига чалинган дўсти учун чипта сўради. "Бугун бу ерда ўзига хос бир йигит ўтирибди.

Мотта теннис баҳсига ташриф буюрди (фото)

Тьяго Мотта Александр Зверев ва Тэйлор Фриц ўртасидаги АТП сўнгги турнирининг ярим финал баҳси учун ташриф буюрди. Эслатиб ўтамиз, Мотта Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Ҳумоюн Султонов Мумбай турнири финалида ўйнайди

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида теннис бўйича ITF таснифидаги "M25" турнири давом этмоқда. Бироз аввал мусобақада финал иштирокчилари маълум бўлди.

Оғир атлетика. Терма жамоамизнинг ЖЧ учун таркиби маълум

6-15 декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мураббийлар штаби кеча ўтган назорат машғулотларидан кейин мазкур мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз номини маълум қилди.

Спорт синовларини муваффақиятли бажарган талабалар муносиб тақдирланди

Олий таълим муассасаларида спорт синовларини намунали топширган талаба-ёшлар муносиб тақдирланди. Бугун Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институтида спорт синовларини ихтиёрий ва махсус талабларини бажариб ғолиб ва совриндор бўлган бир қатор талабалар тақдирланди.  Ғолиб ва совриндорларга I, II ва III даражали “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишонлари ва спорт формалари тантанали равишда топширилди.

Юртимизда спортнинг ITKF каратэ-до тури бўйича халқаро турнир ўтказилди

ITKF Халқаро анъанавий Каратэ-до Федерацияси  2014 йилдан буён  Осиё Океания Каратэ-до Федерацияси аъзоси ҳисобланиб, ҳозирги кунда 70 дан ортиқ мураббийлари ва  5000 дан ортиқ спортчилари мавжуд. 14, 15, 16 ноябрь кунлари Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спортнинг ITKF каратэ-до тури бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Халқаро турнир ўтказилди.

Икки ўзбек саблячиси Жаҳон кубогининг финалида беллашишди

Тошкент мебонлик қилаётган қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичида яккалик беллашувлари якунланди. Қувонарлиси, йигитлар ўртасидаги баҳсларнинг финалида икки ўзбек спортчиси олтин медал учун жанг қилишди.

Спорт синовларини намунали топширган талабалар муносиб тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 16-июндаги 5148-сон қарорига мувофиқ, "Жисмоний тайёргарлик даражаси" спорт синовларини топшириб, юқори натижаларга эришган, бир гуруҳ талабалар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан спорт формалари ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Жумладан, Фарғона давлат университетида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида вилоят Спорт бошқармаси бошлиғи, университет ректори ва профессор ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этди.

Бокс. Осиё чемпионига ҳам 8000 минг доллар берилади

28 ноябрдан 12 декабргача Таиланднинг Чиангмай шаҳри катталар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Куни кеча IBA томонидан ушбу турнирнинг совринлар жамғармаси эълон қилинди.

UFC. Шавкат Раҳмоновга жиддий рақиб топиб берди

Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди. У ирландиялик Иэн Гэрри бўлади.

Нганну Полга тарсаки туширишга ваъда берди

Фрэнсис Нганну Жейк Полга тарсаки уришга ваъда берди. Нганну ижтимоий тармоқларда: "Кейинги сафар Жейк Пол билан учрашганимда, у икки ёки уч марта тарсаки ейди", деб ёзди.

Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси ўз фаолиятини тугатди

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алисе Фахрутдинова профессионал спортдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақида спортчимиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Бокс. Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди

Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги ҳар бири икки дақиқадан саккиз раундга мўлжалланган бокс жанги профессионал мақомга эга жанг бугун, 15 ноябрь куни АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу қарама-қаршилик Netflix стриминг платформаси орқали трансляция қилинди.

Тошкентда автобус бекатлари E-аукцион орқали ижарага берилмоқда

Бекатларнинг ижара нархи 16 млн сўмдан бошланган. Маълум қилинишича, ҳамкорлик доирасида тадбиркорлар томонидан қуйидаги талабларга жавоб берадиган бекат мажмуаларини ўрнатиш кўзда тутилган: а) ижарага олинган ҳудудда ягона конструкция ва дизайнга қатъий мос келадиган бекатларни ўрнатиш; б) ҳар бир бекатни ёритиш мосламалари, телефонларни қувватлаш портлари ва чиқинди қутилари билан жиҳозлаш; в) ҳар бир бекатга видеокузатув камералари ва фавқулодда чақирув тугмаларини ўрнатиш; г) жамоат транспортининг келиш вақти ҳақида маълумот берувчи табло ўрнатиш; д) бекатларда ЛЕД-экранларни ўрнатиш тақиқланади; э) тижорат фаолияти учун бинолар ва/ёки қўшимча иншоотларни қуриш ман этилади; ж) тўхташ платформаси тўсиқсиз муҳит стандартларига ва замонавий архитектура ечимларига мос келиши, гранит плиталардан текис юза ҳосил қилиши, бордюрлардан фойдаланилган ҳолда бажарилиши лозим.

Магнус Карлсен билан дуранг ўйнаган Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирнинг рапид йўналишида 4-ўринни эгаллади

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess India турнири бўлиб ўтмоқда. Олтинчи бор ўтказилаётган нуфузли мусобақанинг мукофот жамғармаси 41 500 АҚШ долларини ташкил этади.

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда 2012-йилдан 2023-йилгача бўлган даврда ҳудудий даражада тунги ёруғлик маълумотлари ва яширин иқтисодиёт ҳажмининг ўзгариши таҳлил қилинди. Таҳлилда Суоми миллий қутб-орбитада айланиб юрувчи ҳамкорлик сунъий йўлдоши (Suomi NPP) ва NОАА-20 сунъий йўлдоши бортига жойлаштирилган замонавий асбоб – Кўринадиган ва инфрақизил тасвир олиш радиометрия тўплами (Visible Infrared Imaging Radiometer Suite – VIIRS) томонидан тўпланган маълумотлар ҳамда расмий статистика маълумотларидан фойдаланилди.

Бокс. Ботир Аҳмедов ва Оскар Дуарте эртанги жанг олдидан кўз уриштиришди

Биринчи яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Ботир Аҳмедов (10-3, 9 КО) эртага Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади. Чарм қўлқоп устамиз WBA камари учун Элиминатор жангида мексикалик Оскар Дуарте (27-2-1, 22 КО)га қарши рингга кўтарилади.

Ҳарбий рўйхатга олинмаган яна бир ўзбекистонлик Россия фуқаролигидан маҳрум этилди

Эркак ҳарбий рўйхатга олиш талабларини бузгани учун Россия фуқаролигини бекор қилди, у уч кун ичида мамлакатни тарк этиши керак. Камчаткада "Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Федерал қонунга мувофиқ бирламчи ҳарбий рўйхатга олинмаган 27 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг Россия фуқаролиги бекор қилинди.

Тошкентда пул эвазига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни ваъда қилган аэропорт ходими қўлга олинди

Uzbekistan Airports аэропортларда кадрларни танлаш фақат расмий танлов тизими орқали амалга оширилишини эслатди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида “Тошкент” халқаро аэропорти ходими фирибгарликда айбланиб, қўлга олинди.

Тошкент вилоятида бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркак бўйича суд бошланди

28 ёшли судланувчига ЖКнинг 5 та моддаси билан айблов қўйилган. Улар орасида номусга тегиш ва қабрни таҳқирлаш моддалари ҳам бор.

Президент болаларни зўравонликдан ҳар томонлама ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади — тафсилотлар

Болаларга нисбатан зўравонлик турлари, шу жумладан ғамхўрлик қилмаслик, эксплуатация ва буллинг турлари рўйхати кенгайтирилмоқда, ҳимоя ордери ва ота-оналарнинг шафқатсиз тарбия усулларини тақиқлаш ҳамда таълим муассасаларида жазолаш жорий этилмоқда. Президент болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи "Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунни имзолади.

Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишлаш мумкинми?

Асосий иш жойида бош бухгалтер лавозимидаги ходим бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида директор сифатида расмийлаштирилиши мумкинми? Ёки бош бухгалтер лавозимини – ўриндошлик, директор лавозимини эса асосий иш сифатида қайта расмийлаштириш керакми?

1 январдан бошлаб, донорларга 5,6 млн сўм мукофот пули берилади

Шавкат Мирзиёев донорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор таклифлар билан танишди. Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тошкентда Аёллар ҳуқуқлари бўйича жамоатчилик сиёсати мактаби иш бошлади

13 ноябрдан 15 ноябргача Аёллар ҳуқуқлари бўйича жамоатчилик сиёсати мактаби бўлиб ўтади     Мактаб “Юксалиш” ҳаракати ва “АРГО” Фуқаролик жамиятини ривожлантириш уюшмаси (Қозоғистон) ҳамкорлигида Европа Иттифоқи молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.   Мактабдаги ўқув машғулотлари ижтимоий сиёсат соҳасидаги мутахассисларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган. Дастур сиёсий жараёнларни таҳлил қилиш, стратегиларни ишлаб чиқиш ва ижтимоий компанияларни бошқариш мавзуларини қамраб олган.

Автокредитлар, даромадлар ва автомобиллар савдоси. Ўзбекистонда автомобиль бозоридаги фаоллик ҳолати

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан иқтисодий фаоллик даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш учун республика автомобил бозоридаги фаоллик даражаси таҳлил қилинди. Таҳлилларга кўра қуйидагилар аниқланди: 2024-йилнинг III-чорагида Ўзбекистон автомобиль бозорида фаоллик даражаси ошган бўлсада, 2023-йилги даражада эмас.

Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги турнирда мағлубиятсиз серияни давом эттирмоқда

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида Tata Steel Chess India турнири бўлиб ўтмоқда. Мукофот жамғармаси 41500 АҚШ долларини ташкил этадиган турнирда ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Россия WADA'дан катта миқдорда қарз

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) матбуот хизмати Россиядан 2023 йил учун 1,2 миллион ва 2024 йил учун 1,3 миллион доллардан ортиқ маблағ кутаётганини маълум қилди. Май ойида спорт вазирининг ўринбосари Андрей Фёдоров "департамент бир неча ойдан бери WАDА талаби билан азоб чекмоқда - ё ҳисоб нотўғри, ёки янги сабаб қидирилмоқда", деганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.