Биринчи яримўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган ҳамюртимиз Ботир Аҳмедовнинг навбатдаги жанги эълон қилинди. Бир неча бор чемпионлик камарлари учун жанг ўтказган чарм қўлқоп устамиз 16 ноябрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомида рингга чиқади.
Шу кунгача Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO)ни бошқариб келган 76 ёшли Франсиско Валькарсел ўз хоҳиши билан президентликни топширди. У WBO ташкилотининг йиллик 37-конгрессида лавозимидан кетишини эълон қилди.
Бутунжаҳон бокс ассосиасияси (WBA) ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги чемпионлик жангига промоутерлик савдосини эълон қилган эди. Ушбу жанг Ўзбекистонда бўлиб ўтиши мумкин.
Иссиқлик таъминоти корхонаси иситиш учун тўловлар қайси кундан бошлаб олиниши, иссиқлик таъминоти етишмаслиги ҳақида қаерга хабар бериш ва фавқулодда вазиятларда нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 4 ноябрдаги қарорига асосан иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланиши ҳақида хабар қилинганди.
Мактаб директори ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаган. Куни кеча Андижонда мактаб директори синф хонада пиротехника ишлатгани учун ўқувчиларни калтаклагани айтилган хабар ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтни иссиқлик энергияси билан таъминлаш ишлари бошланиш санасини маълум қилди. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
UFC жангчиси Арман Сарукян январь ойи ўртасида бўлиб ўтадиган Ислом Махачевга қарши жангга тайёргарлик кўрмоқда.“Жанг 18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари энг чекка, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир ҳудудларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳозирда ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри, Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Қуйичирчиқ ҳамда Юқоричирчиқ туманларидаги 246 та маҳаллада кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда.
Муштлашув вақтида иккиси ҳам полга йилиб тушди. Болалар омбудсмани ҳолатга изоҳ берди.
АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс турнири оқшомнинг co-maint-event жанги якунланди. Унда иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (15-1, 10 КО) америкалик Девид Стивенс (14-2, 10 КО)га қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказди. Ўн икки раунд тўлиқ давом этган муросасиз жангда Мелиқўзиев ҳакамларнинг айри қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди ҳамда иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди. Жангдан олдин ҳар иккала боксчи ҳам бир хил кўрсаткичга эга эди.
Йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида ташландиқ ҳолда қолган иншоот учун немис компанияси янги лойиҳа тақдим қилди. 2 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида Чорсу майдонини реконструкция қилиш бўйича якуний лойиҳа тақдим этилди.
Иккинчи ўрта вазн тоифаси WBA рейтингида 5-ўринни эгаллаб турган Бектемир Мелиқўзиев (14-1, 10 КО) эртага тонг саҳарда АҚШда проф фаолиятидаги 16-жангини ўтказади. У WBA рейтингида 9-поғонада бораётган америкалик Дэвид Стивенс (14-1, 10)га қарши рингга кўтарилади.
Бугун Черногорияда ўтаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг дастлабки финал беллашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар аъзоси олтин медаль учун рингга кўтарилади.
Аввалроқ компания жаримага тортилган, лицензиясининг амал қилиши тўхтатилганди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) нинг 2024 йил 1 ноябрдаги қарорига асосан "Omad Sug'urta" АЖ томонидан 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16 ва 17-синфлар бўйича ихтиёрий умумий суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган 033072-сонли лицензия 2024 йил 2 ноябрдан бекор қилинди.
Франциялик Леон Маршан 200 метрга қисқа масофага сузишда янги жаҳон рекордини ўрнатди. Сингапурдаги жаҳон чемпионатининг учинчи босқичида 22 ёшли Маршан 1 дақиқа 48,88 сония натижа кўрсатди.
2024 йилнинг энг сўнгги рақамланган UFC турнири 7 декабрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу UFC 310 турнирининг марказий жанги бўлиши белгиланган яримўрта вазннинг амалдаги промоушен чемпиони америкалик Белал Муҳаммад ҳамда қозоғистонлик даъвогар Шавкат Раҳмонов ўртасидаги тўқнашув камар соҳибининг соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб бекор қилинганди. Хабарларга қараганда, яримоғир вазн тоифасида UFC чемпиони бразилиялик Алекс Перейра ҳамда россиялик даъвогар Магомед Анкалаев ўртасидаги жанг UFC 310 турнирини сақлаб қолиши мумкин.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошидаги дзюдо залида катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатига тайёргарлик бошланди. Олимпиададан кейин юзага келган катта таътилдан қайтган терма жамоамиз бош мураббийи Илиас Илиадис ушбу машғулотларга бошчилик қиляпти.
Фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган тажрибали чарм қўлқоп устамиз Бобоусмон Батуров навбатдаги жангини британиялик рақибга қарши ўтказади. Бобоусмон (3-0-1) 30 ноябрь куни Екатеринбург шаҳрида RSS промоушени томонидан ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ўша куни унга британиялик Майкл Кинг рақиб бўлади.
Афсонавий Майк Тайсон Жейк Пол билан жангда шоу намойиш этишга ваъда берди. "Бу жанг менинг энг зўр жангларим қаторида бўлмаслиги аниқ.
Россиялик фигурали учувчи Камила Валиева допинг сабабли юзага келган дисквалификациядан маҳрум бўлганидан кейин спортга қайтмоқчи. Бу ҳақда у журналистларга маълум қилди.
Ферстаппен Бразилия Гран-приси стартида бешта поғонани йўқотади Ред Булл жамоасининг нидерландиялик пилоти Макс Ферстаппен Формула 1 чемпионатининг мавсумдаги 21-тури бўлмиш Бразилия Гран-приси жадвалида бешта поғонани йўқотади. Амалдаги чемпион Ред Булл жамоаси жорий мавсумда олтинчи марта ҳайдовчи машинасидаги қувват блокини алмаштиргани учун жазоланди.
Европа қитъасининг 32 мамлакати Халқаро бокс ассоциацияси - IBA'ни қўллаб-қувватлади. Будвада ўтказилган Европа бокс конфедерациясининг Конгрессида ушбу қарорга келинди. Маълум бўлишича, ташкилот аъзоси бўлган 43 мамлакатнинг 32 таси IBA'ни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Жаҳон шахмат федерацияси октябрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров россиялик сиёсатчининг сўзларига изоҳ берди. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев давлат миграция сиёсатига бағишланган йиғилишда муҳожирлар рус тилини билмайдиган фарзандларини мактабларга қабул қилишни тўхтатишга чақирди. “Ижтимоий функтсия жойларида тез-тез муҳокама қилинадиган вазият мавжуд - булар мактаблар ва бошқа таълим муассасалари.
Чегараларни янгилаш ва аниқ координаталарга эга батафсил хариталарни яратиш учун икки йил керак бўлди. Рақамли ривожланиш департаменти очиқ маълумотлар порталида ҳар бир туман бўйича пойтахтдаги 585 та маҳаллаларнинг аниқ координаталари акс этган хариталарни эълон қилди, уларнинг чегараларини қайта кўриб чиқиш учун икки йил керак бўлди.
Вилоят транспорт бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ берди. Жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда шаҳар автобус йўналишларида ҳаракатланувчи автобуслардан бирининг салон қисмида йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишини чекловчи сўзлар ёзилганлиги юзасидан мурожаат тарқалди.
Шу кунларда Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Кеча мусобақада ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Президент вилоятга ташрифида мазкур янги лойиҳалар билан танишди. Давлат раҳбарининг Навоий вилояти жамоатчилик вакиллари иштирокида янги лойиҳаларга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Судда 34 ёшли эркак ўз қилмишидан пушаймонлигини билдирди. Суд унга жазо тайинлади.
Ярименгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Алекс Волкановски навбатдаги жангинии кимга қарши ўтказиши ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра У 2025 йилнинг 9 февраль куни Сиднейдаги UFC 312 турнирида бразилиялик Диего Лопесга қарши жанг қилади. Эслатиб ўтамиз, Алекс сўнгги жангини февраль ойида Илия Топурияга қарши ўтказиб, 2-раундда нокаутга учраган ва камаридан маҳрум бўлганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.